Ходжаева Нигора Абдурашидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бириктирувчи тўқима дисплазияси бўлган болаларда билиар тизим дисфункциясининг клиник-патогенетик характеристикаси”, 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2023.3. PhD/Tib3785.
Илмий раҳбар: Тахирова Рохатой Норматовна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи,  ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Шамансурова Эльмира Амануллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдужаббарова Зульфия Муратходжаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бириктирувчи тўқима дисплазияси бўлган болаларда билиар тракт дисфункциясининг (БТД) клиник ва патогенетик хусусиятларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
билиар тизим дисфункцияси (БТД) болаларда бириктирувчи тўқима дисплазияси кенг тарқалганлиги ва болаларда асосий ташқи клиник белгилари суяк тизимидаги ўзгаришлар бўлиб, улар мактабгача ёшда юқори даражада учраши ва эрта ташхисот қилиш учун предикторлар аниқланган, буларнинг қўшимча маркёр сифатида хизмат қилиши исботланган;        
қондаги биокимёвий (АЛТ, АСТ, ЛДГ, ишқорий фосфотаза, гидроксипролин) кўрсаткичлар БТДда висцерал ўзгаришлар мавжудлигини кўрсатди ва бириктирувчи тўқима дисплазияси бўлган болаларда ферментлар билан гепатобилиар тизим УТТ параметрлари ўртасида кучли боғлиқлик (r=0,6426) аниқланган;
қондаги макроэлементлар мувозанатининг бузилиши, жумладан гипокальцемия ва гипомагнемия, турли ёшдаги болаларда бириктирувчи тўқима дисплазияси ривожланишига олиб келиши, Са ва Mg етишмовчилиги бириктирувчи тўқимада алмашинув жараёнларининг жиддий бузилишига сабаб бўлиши исботланган;
билиар тизим дисфункцияси ҳолатида бириктирувчи тўқима дисплазияси бўлган болаларни эрта аниқлаш ва бошқариш бўйича амалий алгоритм ишлаб чиқилган ва оғир кечадиган асоратларини 45%га олдини олиши исботланган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бириктирувчи тўқима дисплазияси фонида билиар тизим дисфункцияси кузатилган болаларда клиник, биокимёвий ва инструментал ўзгаришларнинг ўрганилган натижалари асосида:                            
биринчи илмий янгилик: билиар тизим дисфункцияси (БТД) болаларда бириктирувчи тўқима дисплазияси кенг тарқалганлиги ва болаларда асосий ташқи клиник белгилари суяк тизимидаги ўзгаришлар бўлиб, улар мактабгача ёшда юқори даражада учраши ва эрта ташхисот қилиш учун предикторлар аниқланган, буларнинг қўшимча маркёр сифатида хизмат қилиши исботланганлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 25 сентябрдаги №03/307 сонли буйруғи билан тасдиқланган «Бириктирувчи тўқима дисплазияси бўлган болаларда билиар тизим дисфункциясини ташхислашни оптималлаштириш» номли услубий тавсиянома таркибига киритилган ва Шайхонтоҳур тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасида 2025 йил 4 февралдаги №90 буйруқ асосида ва Тошкент шаҳри 4-сонли болалар клиник шифохонасида 2025 йил 1 февралдаги №41 буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 10 мартаги 13-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: БТД бўлган мактабгача ёшдаги болаларда суяк-буғим аломатлари кўп учрашини ва фенотипик белгиларни барвақт аниқлаш билиар тизим касалликларини ўз вақтида олдини олиб, асоратларни камайишига олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: билиар тизим дисфункцияси бўлган болаларда бириктирувчи тўқима дисплазиясининг ташқи белгиларини барвақт аниқлаш касаллик асоратларини олдини олиб, сурункали шаклларнинг камайиши ҳисобига бемор боланинг касалхонада ётиш кунлари қисқарди ва 159 нафар бемор учун 22260000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: клиник ва фенотипик белгилар асосида БТДни эрта аниқлаш касалхонада ётиш кунларини  қисқартирди ва бир нафар бемор хисобига стационарда даволаш учун бюджет  маблағларини 140000 сўм иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: билиар тизим дисфункцияси (БТД) болаларда бириктирувчи тўқима дисплазияси кенг тарқалганлиги ва болаларда асосий ташқи клиник белгилари суяк тизимидаги ўзгаришлар бўлиб, улар мактабгача ёшда юқори даражада учраши ва эрта ташхисот қилиш учун предикторлар аниқланган, буларнинг қўшимча маркёр сифатида хизмат қилиши исботланганлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 25 сентябрдаги №03/307 сонли буйруғи билан тасдиқланган «Бириктирувчи тўқима дисплазияси бўлган болаларда билиар тизим дисфункциясини ташхислашни оптималлаштириш» номли услубий тавсиянома таркибига киритилган ва Шайхонтоҳур тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасида 2025 йил 4 февралдаги №90 буйруқ асосида ва Тошкент шаҳри 4-сонли болалар клиник шифохонасида 2025 йил 1 февралдаги №41 буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 10 мартаги 13 сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: бириктирувчи тўқима дисплазияси фонидаги билиар тизим дисфункцияси бўлган болаларда АЛТ, АСТ, ЛДГ, ишқорий фосфотаза ва гидроксипролин миқдорининг ошиши патологик жараёнларни эрта ташхислаш сурункали билиар тизим касалликларини ўз вақтида олдини олади  ва  бола хаётини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: аниқланган биокимёвий маркерлар бириктирувчи тўқима дисплазияси бўлган болаларда билиар дисфункцияни эрта аниқлаш асоратларни олдини олди,  бемор боланинг касалхонада ётиш кунлари қисқарди ва 159 нафар бемор учун 22260000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: ишлаб чиқилган тавсияларни амалиётга жорий этиш, бириктирувчи тўқима дисплазияси бўлган болаларда қўллаш  соғлиқни сақлаш ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаб, бир беморга ўртача 140000 сўм иқтисод қилиш имконини берган;    
учинчи илмий янгилик: қондаги макроэлементлар мувозанатининг бузилиши, жумладан гипокальцемия ва гипомагнемия, турли ёшдаги болаларда бириктирувчи тўқима дисплазияси ривожланишига олиб келиши, Са ва Mg етишмовчилиги бириктирувчи тўқимада алмашинув жараёнларининг жиддий бузилишига сабаб бўлиши исботланганлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 25 сентябрдаги №03/307 сонли буйруғи билан тасдиқланган «Бириктирувчи тўқима дисплазияси бўлган болаларда билиар тизим дисфункциясини ташхислашни оптималлаштириш» номли услубий тавсиянома таркибига киритилган ва Шайхонтоҳур тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасида 2025 йил 4 февралдаги №90 буйруқ асосида ва Тошкент шаҳри 4-сонли болалар клиник шифохонасида 2025 йил 1 февралдаги №41 буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 10 мартаги 13-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: билиар тизим дисфункцияси ва бириктирувчи тўқима дисплазияси бўлган болаларда аниқланган макроэлементларнинг ўзгариши ушбу патологияни эрта аниқлаш ва асоратлар ривожланишини олдини олиш имконини беради.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: бириктируқчи тўқима дисплазияси бўлган болаларда билиар тизим дисфункциясини ташхислашни оптималлаштириш бемор боланинг касалхонада ётиш кунларини қисқартирди ва 159 нафар бемор учун 22260000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: ишлаб чиқилган тавсияларни амалиётга жорий этиш, бириктирувчи тўқима дисплазияси бўлган болаларда қўллаш  соғлиқни сақлаш ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаб, бир беморга ўртача 140000 сўм иқтисод қилиш имконини берган;    
тўртинчи илмий янгилик: билиар тизим дисфункцияси ҳолатида бириктирувчи тўқима дисплазияси бўлган болаларни эрта аниқлаш ва бошқариш бўйича амалий алгоритм ишлаб чиқилганлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 25 сентябрдаги №03/307 сонли буйруғи билан тасдиқланган «Бириктирувчи тўқима дисплазияси бўлган болаларда билиар тизим дисфункциясини ташхислашни оптималлаштириш» номли услубий тавсиянома таркибига киритилган ва Шайхонтоҳур тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасида 2025 йил 4 февралдаги №90 буйруқ асосида ва Тошкент шаҳри 4-сонли болалар клиник шифохонасида 2025 йил 1 февралдаги №41 буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 10 мартаги 13 сон хулосаси).  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: билиар тизим дисфункцияси ва бириктирувчи тўқима дисплазияси бўлган болаларда макроэлементлар, биокимёвий маркерлар ва УТТ параметрлари ўртасидаги боғлиқликларнинг аниқланиши асосида ишлаб чиқилган алгоритм касалликни эрта ташхислашга, функционал бузилишлар ва сурункали патологиянинг ривожланишини олдини олиб, болалар ҳаёт сифатини яхшилайди.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: билиар тизим дисфункцияси  ва БТ дисплазияси бўлган болаларда ишлаб чиқилган алгоритмни амалиётга жорий этиш натижасида боланинг касалхонада ётиш кунларини қисқартирди ва 159 нафар бемор учун 22260000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: ишлаб чиқилган алгоритмни қўллаш, ташхис тактикасини индивидуаллаштириш соғлиқни сақлаш ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаб, бир беморга ўртача 140000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish