Жаҳонов Шоҳруҳ Шуҳрат ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Жамоатчилик назоратини амалга оширишда оммавий ахборот воситалари иштирокининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш”, 12.00.02. – Конституциявий ҳуқуқ. Маʼмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Yu1222.
Илмий раҳбар: Беков Ихтиёр Рустамович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Yu.20.02.
Расмий оппонентлар: Асадов Шавкат Ғайбуллоевич, юридик фанлар доктори, профессор; Дауменов Бердақ Аймуратович, юридик фанлар номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик назоратини амалга оширишда оммавий ахборот воситалари иштирокининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва ушбу соҳадаги қонун ҳужжатлари ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оммавий ахборот воситалари фаолиятига тўсқинлик қилганлик ёки аралашганлик учун жавобгарлик белгилаш зарурлиги асослаб берилган; 
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари давлат органлари ҳамда   ташкилотлари томонидан  ўтказиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва  улар  лойиҳаларининг  коррупсияга қарши экспертизасини ўтказиш жараёнида иштирок этиши мумкинлиги асослаб берилган;
Нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот  воситалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг жамоатчилик экспертизасини  қонунчиликда  белгиланган тартибда ўтказишга ҳақли бўлиб, ушбу экспертиза доирасида коррупсияни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этишга доир таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилиши мумкинлиги асослаб берилган;
мамлакатимизда ОАВни рўйхатдан ўтказишни босқичма-босқич бекор қилишни ва бу учун дастлаб муассиснинг оммавий ахборот воситасини рўйхатдан ўтказиш тғрисидаги аризаси рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ўн кунлик муддатда кўриб чиқилиши зарурлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
оммавий ахборот воситалари фаолиятига тўсқинлик қилганлик ёки аралашганлик учун қонунчиликда жавобгарлик белгилаш лозимлиги ҳақидаги таклиф 2023-йил 1-майдаги ЎРҚ–837-сон “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 82-моддаси иккинчи қисмини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024-йил 7-мартдаги 04/2-09/1126/614/1180-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши оммавий ахборот воситаларининг ҳуқуқларини Конституция даражасида мустаҳкамлаб, уларнинг жамоатчилик назоратини амалга оширишини ҳуқуқий кафолатлашга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари давлат органлари ҳамда ташкилотлари томонидан ўтказиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупсияга қарши экспертизасини ўтказиш жараёнида иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 8-августдаги ЎРҚ-860-сон “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупсияга қарши экспертизаси тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддаси  учинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг  2024-йил 11-июлдаги №3/08-120-сонли маʼлумотномаси). Ушбу таклиф жамоатчилик назорати вакилларининг ваколатлари янада кенгайишига  хизмат қилган;
нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг жамоатчилик экспертизасини қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказишга ҳақли бўлиб, ушбу экспертиза доирасида коррупсияни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этишга доир таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилиши мумкин эканлигини қонунчиликда белгилашга доир таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 8-августдаги ЎРҚ-860-сон “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупсияга қарши экспертизаси тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддаси биринчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг  2024-йил 11-июлдаги №3/08-120-сонли маʼлумотномаси). Ушбу таклиф орқали оммавий ахборот воситаларининг жамоатчилик назоратига оид ваколатлари кенгайтирилиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупсияга қарши экспертизасида жамоатчиликнинг иштирок этишини такомиллаштиришга хизмат қилган;
оммавий ахборот воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризанинг рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан кўриб чиқиш муддатини ўн беш кундан ўн кунлик муддатга тушириш лозимлигини қонунчиликка киритишга доир таклиф 2024-йил 7-февралдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-905-сон Қонуннинг 4-моддаси (“Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддаси учинчи қисмига киритилган ўзгартириш)ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг  2024-йил 11-июлдаги №3/08-120-сонли маʼлумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши оммавий ахборот воситаларининг фаолиятини бошлашининг тезлашишига хизмат қилган.
Мазкур диссертация хулосалари асосида ишлаб чиқилган жамоатчилик назоратини амалга оширишда оммавий ахборот воситалари иштирокининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар қабул қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish