Муродова Фируза Жалоловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тили ҳарбий ватанпарварлик нутқи лексикаси”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil4021.
Илмий раҳбар: Шофқоров Абдишукур Мусаевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Собиров Абдулҳай Шукурович, филология фанлари доктори, профессор; Тожибоев Ботир Рахимжонович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ҳарбий ватанпарварлик нутқи лексикасининг лексик-структур, семантик-функсионал хусусиятлари ҳамда мазкур лексикага оид бирликлар ўртасидаги семантик муносабатларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳарбий ватанпарварлик нутқида аёллар нутқи ҳам ҳарбий-эстетик мезонларга мос шаклланиши, ҳарбий аёл ва эркаклар нутқида гендер тафовутлар кузатилмаслиги, ушбу нутқда “аёл” консепти жасорат, фидойилик ва ватанпарварлик руҳини ифодалаши, унда гендерлик эмас, балки ҳарбийлик ва садоқат руҳи устуворлиги далилланган;
ҳарбий ватанпарварлик нутқининг семантик майдони ва луғавий қатламлари аниқланган ҳамда туркий, арабий, форсий ва байналмилал бирликлар асосидаги терминларнинг фаол қўлланиши, ўзлашган лингвистик бирликларнинг услубий жиҳатлари исботланган;
ҳарбий ватанпарварлик нутқининг семантик хусусиятлари, нотиқлик воситаси сифатидаги аҳамияти ҳамда фразеологизмларнинг маъно ва услубий функсияси ўрганилиб, уларнинг ҳарбий хизматчиларни руҳий тайёрлашдаги роли асосланган;
ҳарбий ватанпарварлик нутқидаги лексик бирликларнинг лексик-семантик гуруҳлари, уларнинг синонимик, антонимик, гипонимик, градуономик муносабатлари, номлаш усуллари ва лексик бирликларнинг функсионал ҳамда семантик хусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тили ҳарбий ватанпарварлик нутқи лексикасига оид олинган тадқиқот натижалари асосида
ҳарбий ватанпарварлик нутқида аёллар нутқи ҳам ҳарбий-эстетик мезонларга мос шаклланиши, ҳарбий аёл ва эркаклар нутқида гендер тафовутлар кузатилмаслиги, ушбу нутқда “аёл” консепти жасорат, фидойилик ва ватанпарварлик руҳини ифодалаши, унда гендерлик эмас, балки ҳарбийлик ва садоқат руҳи устуворлиги асосланган илмий хулосалардан Қўқон давлат педагогика институтида 2022-йилда бажарилган АЛ-322103020 рақамли “Қўқон адабий муҳити ижодкорлари ҳаёти ва ижоди бўйича wеб сайт ва платформа яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган.(Муқимий номидаги Қўқон давлат университетининг 2024-йил 7-ноябрдаги 1161/04-сонли маълумотномаси). Натижада бадиий адабиётлардаги ҳарбий ватанпарлик нутқларида “аёл” консепти, унинг жасорат ва жанговарликка қаратилган ўзига хос нутқи, бундай нутқ ўзининг жанговар руҳи, сиёсий кескинлиги, ватанпарварлик моҳияти ва табиати ҳамда халққа садоқат руҳида суғорилганлиги билан ўзига хослиги, унда гендерлик хусусиятларининг намоён бўлишига оид фикрлар, шунингдек, анъанавийлик, ворисийлик, адабий таъсир, ўзаро таъсир масалалари янги маълумотлар асосида таҳлил қилинган ва бу давр адабиётини илмий жиҳатдан ўрганиш мақсадида олиб борилган тадқиқотлар назарий маълумотлар билан тўлдирилган ҳамда янгиланган;
ҳарбий ватанпарварлик нутқининг семантик майдони ва луғавий қатламлари аниқланган ҳамда туркий, арабий, форсий ва байналмилал бирликлар асосидаги терминларнинг фаол қўлланиши, ўзлашган лингвистик бирликларнинг услубий жиҳатлари, ҳарбий соҳа нутқи бўйича Европа, Марказий Осиё ҳамда ўзбек тилшунослигида олиб борилган тадқиқотлар қиёсий таҳлилга тортилган ўринлардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида амалга оширилган Европа Иттифоқининг Эрасмус+ 585845 ЭПП-1-2017-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП “CЛАСС: Девелопмент оф тҳе интердисиплинарй мастер програм он Cомпутатионал Лингуистиcс ат Cентрал Асиан университиес” (CЛАСС: “Марказий Осиё Университетларида компютер лингвистикаси бўйича магистратура дастурини ишлаб чиқиш”) номли инновацион лойиҳада фойдаланилган. (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 16-апрелдаги 1042/02-сонли маълумотномаси). Натижада ҳарбий нутқ ва ватанпарварлик нутқлари, уларнинг коммуникацияси, ушбу нутққа хос тантанаворлик, сиёсий ирода, қатъият, якка ва жамоавий нутқ фойдаланувчилар ўртасида оммалашиш даражасига доир материаллар бўлиб хизмат қилган;
ҳарбий ватанпарварлик нутқининг семантик хусусиятлари, нотиқлик воситаси сифатидаги аҳамияти ҳамда фразеологизмларнинг маъно ва услубий функсияси ўрганилиб, уларнинг ҳарбий хизматчиларни руҳий тайёрлашдаги роли асосланган ҳамда уларнинг Ватан тақдирига бўлган масъулиятини белгилашда нотиқликнинг ўрни ҳақидаги илмий хулосалардан Ўзбекистион Миллий телерадиокомпаниясининг “Ёшлар” телерадиоканали АЖ томонидан тайёрланган “Ватанпарвар”, “Навбат бизга” теледастурларда унумли фойдаланилган. (“Ёшлар” ижодий бирлашмаси Ажнинг 2025-йил 15-апрелдаги 14-02-56-сонли маълумотномаси). Натижада тадқиқот ишида бугунги кунда ҳарбийларимиз томонидан қўлланилаётган мурожаат бирликларининг озига хос томонлари, ҳарбий мансаб, ҳарбий унвон, ҳарбий жой, кийим-кечак, ҳарбий транспорт воситаларининг бугунги кунда қўлланилишига оид берилган тавсиялар қўшинларнинг жанговар шайлиги ва жанговар қобилиятини ошириш, ҳар томонлама тайёргарликка эга, кучли ва билимли, ҳалол, ватанпарвар, мард ва жасур ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш, уларнинг фаол ҳаётий позицияси ва қатъий эътиқоди, интеллектуал салоҳиятини, она Ватан тақдирига бўлган масъулиятини мустаҳкамлаш, фуқаролик бурчи ва конституцион мажбуриятларини садоқат ҳамда фīдойилик билан виждонан бажаришда нотиқлик, хусусан, ҳарбий нотиқлик долзарб эканлиги ҳақидаги маълумотлар билан бойиган;
ҳарбий ватанпарварлик нутқидаги лексик бирликларнинг лексик-семантик гуруҳлари, уларнинг синонимик, антонимик, гипонимик, градуономик муносабатлари, номлаш усуллари ва лексик бирликларнинг функсионал ҳамда семантик муносабатлари ифодаланган фикрларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2022-2023-йилларда бажарилган ИИ-4721101717-рақамли “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган.(Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 205-йил 25-апрелдаги 815-сонли маълумотномаси). Натижада ҳарбий нутқ лексик функсияси, номлаш усуллари, турлари, уларнинг ўзига ёндош бирликлар билан муносабати, лексик таснифи каби материаллар билан бойитилган.