Sayt test rejimida ishlamoqda

    БАБАДЖАНОВ Азам Хасанович: «Жигар циррози билан беморларда ҳаёт прогнозини интеграл баҳолаш ва портосистем шунтлашнинг концептуал асослари» (14.00.27) - академик В.Вохидов номли Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази (100115, Тошкент ш., Фарход кўч., 10. Тел.: (99871) 277-69-10; факс: (99871) 277-26-42; e-mail: cs.75@mail.ru), (диссертация рус тилида).

    Илмий маслаҳатчи: Ф.Г. Назиров

    Диссертация бажарилган муассаса: академик В.Вохидов номли Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази

    Расмий оппонентлар:Гальперин Э.И., Каримов Ш.И., Хаджибаев А.М.

    Етакчи ташкилот: Россия тиббиёт фанлари Академияси «Академик Б.В.Петровский номли Россия жарроҳлик илмий маркази» Федерал Давлат бюджет муассасаси, Москва

    Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

 

    I. Тадқиқотнинг мақсади: жигарнинг қариндош трансплантациясини бажариш зарурати ва оптимал муддатларини аниқлаш учун жигар циррози (ЖЦ) билан оғриган беморларда портал гипертензияни (ПГ) даволаш портосистем шунтлашдан (ПСШ) кейин «ҳаёт сифати»нинг прогностик таҳлили ва асоратлар ривожланиш ҳавфини баҳолашнинг интеграл системасига асосланган хирургик даволаш концепциясини ишлаб чиқиш.

    II. Диссертация тадқиқоти натижаларининг илмий янгилиги:

    ПСШнинг замонавий ПГ хирургиясидаги роли, унинг ЖЦ билан оғриган беморлар учун прогностик аҳамияти ва рақобат истиқболлари аниқланган («Анналы хирургической гепатологии», – Москва, 2010. - №3. -Т.15. - С.66-75);

    илк бор яшаб қолиш прогнози верификацияси, жигар трансплантацияси заруратини баҳолаш учун MELD прогностик шкаласи бўйича ПСШ нинг қон кетиш ҳавфи бўлган ЖЦ билан оғриган беморларда касалликнинг кечиши ва бемор аҳволининг оғирлигига бўлган таъсири баҳоланди («Анналы хирургической гепатологии», – Москва, 2013. -Т.18. - №4. - С.66-72);

    илк бор CLDQ махсус сўровномаси асосида ПСШ дан кейин ЖЦ билан оғриган беморларда ҳаёт сифати таҳлил қилинди. ПСШ нинг портал система декомпрессия турига боғлиқ равишда ҳаёт сифати кўрсаткичи динамикасига таъсири аниқланди («Вестник экспериментальной и клинической хирургии», – Воронеж, 2012. - Т.V. -№3. - С. 509-516);

    ПГ синдроми бўлган беморлар учун гастрозофагеал коллекторни каркас протез устида лигатура ёрдамида ажратишнинг янги усули таклиф этилган (ЎзР пантенти №IAP 04331, 29.04.2011й).

    III. Диссертациянинг aмалиётга жорий этилган натижалари ва уларнинг самарадорлиги: диссертация иши бажариш мобайнида 1 та Ўзбекистон Республикаси патенти олинди (№IAP 04331, 29.04.2011й.) ва «Портал гипертензия режали хирургияси: диагностика ва даволаш стандартлари» Услубий қўлланмаси ишлаб чиқилди, ҳамда соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ этилди (25.02.2014 йилдаги Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлиги хулосаси). Олинган тадқиқот натижалари ва ишлаб чиқилган интеграл дастурлар ЖЦ ва ПГ билан беморлар диагностикаси сифатини яхшилаш, даволаш тактикасини оптималлаштириш, операциядан кейинги асоратлар сонини камайтириш, шунингдек портосистем шунтлашдан кейин яшаб қолиш потенциал прогнозини аниқлаш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish