Алиев Нозимжон Нуруллажон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Жамият ва илмий-техник тараққиётнинг оʻзаро алоқадорлиги: ижтимоий–фалсафий таҳлил” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.1.PhD/Fal1470
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатадиган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Раматов Жуманиёз Султонович, фалсафа фанлари доктори (ДСc), профессор.
Расмий оппонентлар: Ғаниев Баҳодиржон Садикжонович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор в.б., Эгамбердиев Азизбек Абдумаликович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жамият тараққиётида илмий-техник ривожланишнинг ўзаро боғлиқлигини ижтимоий-фалсафий нуқтайи назардан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илмий-техник тараққиётнинг социогенездаги детерминант роли ҳамда унинг сивилизацион трансформациялардаги парадигмал функсияси инсон ва жамият ўртасида телеологик ва эволюцион хусусиятларнинг ўзаро диалектик уйғунлигини таъминлаб, глобал ва маҳаллий миқёсида креатив тафаккур ва ижодкорлик фаолиятини ривожлантирувчи фалсафий ҳодиса эканлиги очиб берилган;
социум ва техносферанинг синергетик алоқадорлиги ҳамда уларнинг коеволюцион жараёнларидаги антагонистик ва комплементар аспектлари фалсафий-методологик асосда таҳлил қилиниб, технологиянинг инсон қадриятлари, ахлоқий ва маданий тамойилларга таъсири, ижтимоий барқарорликка қўшган ҳиссаси илмий асосланган;
техногенез натижасида юзага келган экологик кризис, социал поляризация ва аксиологик дезориентация каби муаммоларини бартараф этиш ҳамда стратегик ривожланишни таъминлаш учун илмий техник ютуқлардан масъулиятли ва оқилона фойдаланишга, техно-гуманистик ҳамжиҳатликка асосланган фалсафий стратегия зарурияти далилланган;
технологик детерминизм ва ижтимоий конструктивизмнинг интегратив ёндашуви асосида техноинновацияларнинг ижтимоий институтлар, аксиологик тизим, меҳнат бозори ва социал-маиший фаолиятдаги аҳамияти ҳамда ижтимоий-маданий муҳитнинг онтологик структураларини ўзгартирувчи комплекс жараён эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
илмий-техник тараққиётнинг социогенездаги детерминант роли ҳамда унинг сивилизацион трансформациялардаги парадигмал функсияси инсон ва жамият ўртасида телеологик ва эволюцион хусусиятларининг ўзаро диалектик уйғунлигини таъминлаб, глобал ва маҳаллий миқёсида креатив тафаккур ва ижодкорлик фаолиятини ривожлантирувчи фалсафий ҳодиса эканлиги очиб берилганлиги каби таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон,маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар” 18-банди “Ғоявий-мафкуравий таҳдидларнинг таъсирини тадқиқ қилиш, замонавий рақамли тарғибот технологияларини қўллаш борасида ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш учун илмий жамоаларни хорижга юбориш юзасидан таклифлар тайёрлаш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 5-мартдаги 10-101-ѕон маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва медиа саводхонлигини юксалтиришга қаратилган маънавий-маърифий тарғибот тадбирларининг самарадорлигини ошишига хизмат қилган.
социум ва техносферанинг синергетик алоқадорлиги ҳамда уларнинг коеволюцион жараёнларидаги антагонистик ва комплементар аспектлари фалсафий-методологик асосда таҳлил қилиниб, технологиянинг инсон қадриятлари, ахлоқий ва маданий тамойилларга таъсири, ижтимоий барқарорликка қўшган ҳиссаси илмий асосланганлиги каби янгиликларидан Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида ҳуқуқий, сиёсий, маънавий-маърифий ва илмий йўналишлардаги чора-тадбирлар дастурлари ҳамда йўл хариталарини шакллантиришда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 25-февралдаги 2-13-21-1014-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур диссертациядаги назарий-илмий хулоса ва амалий таклифлар ёшлар онгида эркин тафаккур ривожига, ўзларининг илмий-техник тафаккур оламини таҳлил қилишга ҳамда жамиятдаги шахсларнинг илмий-фалсафий дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилмоқда;
техногенез натижасида юзага келган экологик кризис, социал поляризация ва аксиологик дезориентация каби муаммоларини бартараф этиш ҳамда стратегик ривожланишни таъминлаш учун илмий техник ютуқлардан масъулиятли ва оқилона фойдаланишга, техно-гуманистик ҳамжиҳатликка асосланган фалсафий стратегия зарурияти далилланганлиги каби илмий хулоса ва амалий тавсиялардан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси “Адолатчи аёллар бонг уради” ва “Ватан келажаги ёшлар қўлида” каби лойиҳаларида доирасида илмий-амалий конференциялар, семинарлар ҳамда бошқа маданий-маърифий тадбирларни ташкил этишда кенг фойдаланилди. (Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг 2025-йил 4-мартдаги 01-05/46-сон маълумотномаси). Натижада партиянинг илмий-амалий конференциялари, ѕсеминарлари ҳамда бошқа маданий-маърифий тадбирлари жамият ва илмий-техник тараққиётга доир ғоялар билан бойитилди;
технологик детерминизм ва ижтимоий конструктивизмнинг интегратив ёндашуви асосида техноинновацияларнинг ижтимоий институтлар, аксиологик тизим, меҳнат бозори ва социал-маиший фаолиятдаги аҳамияти ҳамда ижтимоий-маданий муҳитнинг онтологик структураларини ўзгартирувчи комплекс жараён эканлиги исботланганлигига оид илмий-назарий хулосалардан “Ўзбекистон” телеканалида эфирга узатилган “Ихтирочи ёшлар”, “Келажакка йўл” ва “Муносабат” каби кўрсатувларнинг ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” телерадиоканалининг 2025-йил 21-февралдаги 02-09-211-сон маълумотномаси). Олинган натижалардан жамият ва илмий-техник тараққиёт мавзуси остида тайёрланган кўрсатувларнинг мазмуни янада бойиди. Бунда жамият ҳамда фан-техника тараққиёти ўртасидаги узвий боғлиқлик консепсиясининг ижтимоий тамойиллари ва ҳозирги жамиятимиз тараққиёт стратегиясида фан, таълим-тарбия масалаларига кенг ўрин берилиши каби омиллар илмий хулосалар билан бойитилиб, мазкур кўрсатувларнинг мазмундорлигини оширишга хизмат қилди.