Нурмедов Нурмухаммед Ахмед ўғлининг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қўл жанги билан шуғулланувчиларни мусобақаларга тайёрлаш самарадорлиги” 13.00.04 - Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Ped9642.
Илмий раҳбар: Хўжамкелдиев Ғафур Султон ўғли педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Газиев Шукуржон Шухрат ўғли педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Анашов Валихан Джумахонович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қўл жанги билан шуғулланувчиларни мусобақаларга тайёрлаш самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўқув машғулот босқичидаги қўл жангчиларининг мусобақа фаолиятидаги тактик ҳаракатлар самарадорлигини ошириш мақсадида жанговор ҳолатда туриш, ритм интенсивлиги, траектория, зарбалар, ҳаракат шиддатини ўзгарувчан позицияларда асосий зарбаларни тўрт турдаги масофаларда жойланган ҳолда бажариш ҳисобига техник усулларни мутаносибликда бажариш имкониятлари кенгайтирилган;
қўл жангчиларининг зарба кучи ва тезлигини ошириш мақсадида қўл, ёқ ва танага қўшимча оғирликлар ёрдамида плёметрик машқлар, турли тезланишларда югуришлар, спаринг ҳамда симуляция беллашувлари, блок қўйиш, қарши ҳужум каби комбинациялардан фойдаланиш ҳисобига турли вазндаги спортчиларни интеграл тайёрлаш методикаси такомиллаштирилган;
қўл жанги билан шуғулланувчиларнинг беллашувдаги тик ва партер ҳолатидаги ҳимоя ҳаракатларни бажаришда рақибга нисбатан проприосептив бошқарув зарбаларни бериш, статик ва динамик барқарорликдан чиқариш, тик турган ҳоларда ташлаш техник ҳаракатлари бажариш, бўғиш ҳамда оғриқли усуллардан мусобақа олди циклида фойдаланиш ҳисобига қарши ҳужум ҳаракатларини самарали бажариш имкониятлари оширилган;
қўл жангичиларнинг ҳужум ҳаракатларига қарши жавоб қайтариш жараёнларида кутилмаган ва юқори интенсивликдаги зарбаларга мувозанатни йўқотмасдан, адекват жавоб зарбаларини беришда моро, қўл-оёқ координациясига таъсир қилувчи рефлексларни тарбиялаш ҳисобига зарба кучи ва ёʻналишини аниқ белгилаш имконияти кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. қўл жанги билан шуғулланувчиларни мусобақаларга тайёрлаш самарадорлигини ошириш бўйича илмий тадқиқот ишлари натижалари асосида:
ўқув машғулот босқичидаги қўл жангчиларининг мусобақа фаолиятидаги тактик ҳаракатлар самарадорлигини ошириш мақсадида жанговор ҳолатда туриш, ритм интенсивлиги, траектория, зарбалар, ҳаракат шиддатини ўзгарувчан позицияларда асосий зарбаларни тўрт турдаги масофаларда жойланган ҳолда бажариш бўйича таклиф ва тавсиялар Нукус шаҳар 1-сонли ва 2-сонли спорт мактабининг қўл жанги ўқув-машғулотларига татбиқ этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 20-феврал 01-03/924-сон маълумотнома). Натижада, тажриба гуруҳи синалувчиларнинг бўй баландлиги 14,3 % га яхшиланган;
қўл жангчиларининг зарба кучи ва тезлигини ошириш мақсадида қўл, ёқ ва танага қўшимча оғирликлар ёрдамида плёметрик машқлар, турли тезланишларда югуришлар, спаринг ҳамда симуляция беллашувлари, блок қўйиш, қарши ҳужум каби комбинациялардан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар Нукус шаҳар 2-сонли спорт мактабининг қўл жанги ўқув-машғулотларига жорий этилган. (Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 20-феврал 01-03/924-сон маълумотнома). Натижада, чалқанча ётган ҳолда гавдани олдинга кўтариш машқида 15,7 % га ўсган;
қўл жанги билан шуғулланувчиларнинг беллашувдаги тик ва партер ҳолатидаги ҳимоя ҳаракатларни бажаришда рақибга нисбатан проприосептив бошқарув зарбаларни бериш, статик ва динамик барқарорликдан чиқариш, тик турган ҳоларда ташлаш техник ҳаракатлари бажариш, бўғиш ҳамда оғриқли усуллардан мусобақа олди циклида фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар Бухоро вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг қўл жанги ўқув-машғулотларига тадбиқ этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 20-феврал 01-03/924-сон маълумотнома). Натижада, тажриба гуруҳи спортчиларининг 1-дақиқа давомида чалқанча улоқтириш 12,10 % га яхшиланган;
қўл жангичиларнинг ҳужум ҳаракатларига қарши жавоб қайтариш жараёнларида кутилмаган ва юқори интенсивликдаги зарбаларга мувозанатни йўқотмасдан, адекват жавоб зарбаларини беришда моро, қўл-оёқ координациясига таъсир қилувчи рефлексларни тарбиялаш бўйича таклиф ва тавсиялар Андижон шаҳар Қўл жанги марказининг қўл жанги ўқув-машғулот жараёнига татбиқ этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 20-феврал 01-03/924-сон маълумотнома). Натижада, тажриба гуруҳи спортчиларининг “Маваши гери” усулида тўлдирма тўпни 1 дақиқа давомида тепиш 8,59 % га яхшиланган.