Хамидов Акмал Амруллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гендер ёндашув асосида ўсмир ёшдаги ўқувчиларнинг ўз-ўзини адекват баҳолаш кўникмаларини ривожлантириш” мавзусидаги
13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped4916.
Илмий раҳбар: Ибраимов Холбой, педагогика фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институти, DSc.28/30.07.2024.Ped.165.01
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Аламжон Амриллоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Шарифзода Сардорбек Ўразбой табиб ўғли, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
гендер ёндашув асосида ўсмир ёшдаги ўқувчиларнинг ўз-ўзини адекват баҳолаш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўз-ўзини адекват баҳолаш кўникмаларини шакллантиришда ота-оналар ва педагогларнинг муносабати ўсмир ёшдаги ўқувчиларни шахсий камолоти, эмоционал интеллекти ва мустақил фикрлаш салоҳиятини уйғун ривожлантирувчи миллий тарбия усуллари (насиҳат, ибрат, урф-одатлар) ва ахлоқий дилеммаларни ролли ўйинлар сенарийларига гендер ёндашув элементларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
ўсмир ёшдаги ўқувчиларнинг ўз-ўзини адекват баҳолаш кўникмаларини шакллантириш мазмуни когнитив (билим), эмоционал (ҳис-туйғу) ва ижтимоий (муносабат) қадриятларга кўра интеграцияланган мавзуларни шахсий позицияни таркиб топтириш асосида интерактив тарбия методикаларига татбиқ этиш орқали такомиллаштирилган;
ўсмир ёшдаги ўқувчиларнинг ўз-ўзини адекват баҳолаш кўникмаларини ривожлантириш модели психодиагностик методикалар (Дембо-Рубинштейн шкаласи, “Мен кимман?” анкета-тестлари, «Ўз-ўзини баҳолаш барометри»)ни “Мен” консепсиялари билан боғлаб, “Тарбия” фани мазмунига ахлоқий-маънавий мазмундаги тарбиявий мавзуларни киритиш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг ўз-ўзини баҳолаш индикаторлар тизимини шакллантириш ёндашуви улубий жиҳатдан ўсмир ёшда шахсий мақсад қўйиш салоҳияти ривожланганлигининг инерт (ўзини баҳолаш пассив, кўпроқ ташқи баҳога таянади), вазиятли (жамоа фикри таъсири кучли, ташқи шароитга мослашишда сезиларли таяниш), адекват (шахсий имкониятларни тўғри ва реал баҳолай олиш) ва рефлексив (ўз хатти-ҳаракатлари, қарорлари ва натижаларини чуқур таҳлил қила олиш) даражалар кесимида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Гендер ёндашув асосида ўсмир ёшдаги ўқувчиларда ўз-ўзини адекват баҳолаш кўникмаларини ривожлантириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
ўз-ўзини адекват баҳолаш кўникмаларини шакллантиришда ота-оналар ва педагогларнинг муносабати ўсмир ёшдаги ўқувчиларни шахсий камолоти, эмоционал интеллекти ва мустақил фикрлаш салоҳиятини уйғун ривожлантирувчи миллий тарбия усуллари (насиҳат, ибрат, урф-одатлар) ва ахлоқий дилеммаларни ролли ўйинлар сенарийларига гендер ёндашув элементларини киритиш асосида такомиллаштиришга оид оид таклифларидан ФЗ-2016-0910202206 – давлат қайд рақами билан рўйхатдан ўтган “Вояга етмаганлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка мойил ўқувчиларни тарбиялашнинг ижтимоий-педагогик технологиялари” номли фундаментал тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2024-йил 26-ноябрдаги 01/15-09/185-сонли маълумотномаси). Натижада ўз-ўзини адекват баҳолаш кўникмаларини шакллантиришда ота-оналар ва педагогларнинг муносабати миллий тарбия усуллари ва ахлоқий дилеммаларни ролли ўйинлар ссенарийларига гендер ёндашув элементларини киритиш асосида такомиллаштиришга эришилган;
ўсмир ёшдаги ўқувчиларнинг ўз-ўзини адекват баҳолаш кўникмаларини шакллантириш мазмуни когнитив (билим), эмоционал (ҳис-туйғу) ва ижтимоий (муносабат) қадриятларга кўра интеграцияланган мавзуларни шахсий позицияни таркиб топтириш асосида интерактив тарбия методикаларига татбиқ этиш орқали такомиллаштиришгага оид муаллифлик ғояларидан 2024-йил 21-июндаги “Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-232-сон Қарорнинг 2-иловасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 11-декабрдаги 03-28-3731-сонли маълумотномаси). Натижада ўсмир ёшдаги ўқувчиларнинг ўз-ўзини адекват баҳолаш кўникмаларини шакллантириш мазмуни интеграцияланган мавзуларни шахсий позицияни таркиб топтириш асосида интерактив тарбия методикаларига татбиқ этиш орқали такомиллаштиришга эришилган;
ўсмир ёшдаги ўқувчиларнинг ўз-ўзини адекват баҳолаш кўникмаларини ривожлантириш модели психодиагностик методикалар (Дембо-Рубинштейн шкаласи, “Мен кимман?” анкета-тестлари, “Ўз-ўзини баҳолаш барометри”)ни “Мен” консепсиялари билан боғлаб, “Тарбия” фани мазмунига ахлоқий-маънавий мазмундаги тарбиявий мавзуларни киритиш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида амалга оширилган ФЗ-2016-0909111822 – “Дарсликлар ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда “оммавий маданият”га қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” номли фундаментал тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2024-йил 26-ноябрдаги 01/15-09/185-сонли маълумотномаси). Натижада, ўсмир ёшдаги ўқувчиларнинг ўз-ўзини адекват баҳолаш кўникмаларини ривожлантириш модели “Тарбия” фани мазмунига ахлоқий-маънавий мазмундаги тарбиявий мавзуларни киритиш асосида такомиллаштиришга эришилган;
ўқувчиларнинг ўз-ўзини баҳолаш индикаторлар тизимини шакллантириш ёндашуви улубий жиҳатдан ўсмир ёшда шахсий мақсад қўйиш салоҳияти ривожланганлигининг инерт (ўзини баҳолаш пассив, кўпроқ ташқи баҳога таянади), вазиятли (жамоа фикри таъсири кучли, ташқи шароитга мослашишда сезиларли таяниш), адекват (шахсий имкониятларни тўғри ва реал баҳолай олиш) ва рефлексив (ўз хатти-ҳаракатлари, қарорлари ва натижаларини чуқур таҳлил қила олиш) даражалар кесимида такомиллаштиришга оид тавсиялардан “2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастур”ни ижросини таъминлашда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 11-декабрдаги 03-28-3731-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг ўз-ўзини баҳолаш индикаторлар тизимини шакллантириш ёндашуви улубий жиҳатдан ўсмир ёшда шахсий мақсад қўйиш салоҳияти ривожланганлигининг инерт, вазиятли, адекват ва рефлексив даражалар кесимида такомиллаштиришга эришилган.