Мелиқўзиев Дадақўзи Жўрақўзиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўқувчиларнинг табиий-илмий саводхонлигини ривожлантиришда ПИСА халқаро баҳолаш топшириқларига муқобил ўқув вазифаларини лойиҳалаш методикаси” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Ped2872
Илмий раҳбар: Маткаримов Акрамжон Мухторович  педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD)
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат университети DSc.03/29.12.2022.Ped.132.02 
Расмий оппонентлар: Абдулазизов Баҳром Тошмирза ўғли физика-математика фанлари доктори, профессор.
Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ўқувчиларда табиий-илмий саводхонликни ривожлантиришда ПИСА халқаро баҳолаш дастури топшириқларига муқобил ўқув вазифаларини лойиҳалаш методикасини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўқувчиларда табиий-илмий саводхонликни ривожлантиришнинг педагогик мазмуни ПИСА халқаро баҳолаш дастури талаблари асосида таълим олувчиларнинг фанга оид (илмий ҳодиса, далиллаш, исботлаш) билимларини реал ҳаётий вазиятларга татбиқ этиш стратегияларини ишлаб чиқиш асосида аниқлаштирилган;
ўқувчиларда табиий-илмий саводхонликни ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари таълим жараёнида ўқувчиларнинг илмий фикрлаш кўникмаларини шакллантириш моделига турдош фанлараро ўқитиш тизимга оид фан-мавзу-метод  асосида таснифлаш блогини киритиш асосида такомиллаштирилган;
таълим олувчиларда табиий-илмий саводхонликни ривожлантиришнинг дидактик таъминоти ўқув вазифаларни лойиҳалашнинг методик имкониятларига ПИСА дастуридаги топшириқларга муқобил билимларни трансформация ўқув вазифаларини шакллантиришнинг  билимларни етказиш, методларни татбиқ этиш, илмий мулоқот қилиш ва баҳолаш босқичлари билан ўқув жараёнига интенсив таъсирчанлик муҳитига киритиш орқали аниқлаштирилган;
ПИСА дастури асосида ўқувчиларнинг табиий-илмий саводхонлигини ривожлантириш методикаси ўқув-таълим жараёнида илмий далилларни таҳлил қилиш ва қўллаш, илмий тадқиқот методларини амалиётда ишлатиш бўлимларига мос контент-таҳлил асосидаги баҳолаш меъзонларини адаптив мослаштириш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларда табиий-илмий саводхонликни ривожлантиришда ПИСА халқаро баҳолаш дастури топшириқларига муқобил ўқув вазифалари лойиҳалаш методикаси бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
ПИСА халқаро баҳолаш дастури консепсиясида келтирилган табиий-илмий саводхонликни баҳолашнинг консептуал мезонларини миллий таълим тизими меъёрий талаблари билан интеграллашувини барқарор таъминлаш асосида аниқлаштирилган ўқувчиларда табиий-илмий саводхонликни ривожлантириш мазмуни, йўналиши ва босқичлари доир мулоҳазалар “Умумий физика (креатив фикрлашни баҳолашда “Электр ва магнетизм” модулидан ўқув вазифалар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сон буйруғи асосида берилган нашр рухсатномаси). Натижада умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг ПИСА халқаро баҳолаш дастури асосида ўқувчиларнинг табиий-илмий саводхонлигини ривожлантиришга доир методик, диагностик ва баҳолаш компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
билимларни трансформация қилиш шакллари билан ўқув вазифаларини шакллантириш босқичларини ўқув жараёнига интенсив таъсирчанлик муҳитига киритиш орқали аниқлаштирилган ПИСА халқаро баҳолаш дастури топшириқларига муқобил ўқув вазифаларини лойиҳалашнинг дидактик имкониятлари доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Access Microschollarship” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Қўқон давлат педагогика институти томонидан 2023-йил 18-августда берилган 222-сон далолатномаси). Натижада, умумтаълим мактаблари табиий фан ўқитувчиларининг ПИСА халқаро баҳолаш дастури топшириқларига муқобил ўқув вазифалари лойиҳалаш бўйича тестологик компетенциялари ривожланишига эришилган;
илм-фанни моҳиятини англаш, ўрганилган билимларни қўллаш, табиий-илмий маълумотларни баҳолаш, илмий мулоқот қилиш каби  табиий-илмий саводхонликни баҳолаш мезонлари билан ўқувчиларнинг когнитив мустақиллигини таъминлаш, уларда эмоционал лабилизацияни келтириб чиқариш ҳамда самарадорлик преференсияларини ўқув даврлари кесимида барқарорлаштириш асосида такомиллаштирилган табиий-илмий саводхонликни ривожлантиришга йўналтирилган ўқув вазифаларини лойиҳалашнинг методик таъминотига доир таклиф ва тавсиялари Германия Федератив Республикаси Бремен шаҳридаги Грона таълим академияси томонидан амалга оширилган СЛиМ-ПҳйС 2025/912.1 “Табиий-илмий саводхонлик: мактабларда физика фанини ўқитишнинг замонавий тенденциялари” (“Scientific literacy: modern trends in teaching physics in schools”) лойиҳасида фойдаланилган (Германия Федератив Республикаси Бремен шаҳридаги Грона таълим академияси томонидан 2025-йил 6-май куни берилган маълумотнома). Натижада умумтаълим мактаб ўқитувчилари томонидан табиий-илмий саводхонликни ривожлантиришга йўналтирилган ўқув вазифаларини ўқув жараёнида самарали фойдаланишга эришилган;
табиий фанларнинг контекстуал мазмуни ва табиий фанларга доир билимлар билан  ҳодисаларни илмий тушуниш, илмий тадқиқотларнинг лойиҳалаш ва баҳолаш, маълумотлар ва далилларни илмий талқин қилиш каби таянч компетенцияларни ўқув вазифалари мазмунига адаптив тарзда сингсириш ҳамда реал вазиятларга татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган ПИСА халқаро баҳолаш дастури мезонларига асосланган ўқув вазифаларини лойиҳалаш моделига доир таклиф ва тавсиялардан ЁА5-ХТ-1-31884-рақамли “Инновацион технологиялар асосида физика ўқитувчисини методик тайёргарлигини шакллантириш усуллари” лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети томонидан 2023-йил 27-ноябрда берилган 02-07-5187/04-сонли далолатномаси). Натижада, ПИСА халқаро баҳолаш тадқиқотининг ташкилий-методик босқичида умумтаълим мактабларининг табиий фанлар ўқитувчиларининг тайёргарлик даражасини орттишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish