Пардаев Ботир Рахматуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туризм соҳасида хавфсизликни таъминлашнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt3165.2.PhD/Iqt1282
Илмий раҳбар: Эштаев Алишер Абдуғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.33/01.02.2022.I.145.01
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Нутфулло Салимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Матякубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: туризм соҳасида хавфсизликни таъминлашнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланган ҳолда вилоятда туризмнинг эко ҳамда экстремал каби турларини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, замонавий талаблар асосида экологик тез қуриладиган жойлаштириш воситалари, савдо-кўнгилочар ва бошқа туризм инфратузилмаси обектларини барпо этиш, шунингдек, тоғли ҳудудда янги иш ўринларини яратиш асосида туристик-рекреацион зонаси ҳудудида фаолият кўрсатувчи ходимларнинг “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида ташкил этиладиган “Топ-қуалитй сервиcе” ўқув курсларида малакаси доимий ошириб борилишини ташкил этиш бўйича асосланган таклифлар далилланган;
ҳудудларда “Зиплайн, томоша терассаси (Виеwпоинт), зорбинг маркази” ташкил қилишда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик тадбирларни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш, туристик обектларни қуриш даврида ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар келтирмаслик, табиий мажмуаларга туристик фаолиятнинг салбий таъсирини камайтириш мақсадида “Оҳалик”, “Оқбўйро” ҳамда “Миронқул” тоғ туризми лойиҳалари ҳудудларини замонавий экологик талаблар асосида тез қуриладиган модулли ва капсулали жойлаштириш воситалари, ўтов ва автокемпинг лагерларини барпо қилишга ихтисослаштириш орқали тақдим этиладиган хизматлар турини кенгайтириш асосида “Дизайн-код” лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича асосланган таклифлар асосланган;
туристик-рекреацион ҳудудларда якка ва гуруҳдаги туристлар оммавий жамланадиган ва мураккаб табиий тўсиқларга эга жойларда профилактик чора-тадбирларни ташкил этиш, оғир аҳволда қолган шахсларга зарур ёрдам кўрсатишга ва туристларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган туристик назорат ва қутқарув хизматлари тизимини яратиш мақсадида туристлар учун фавқулодда ҳолатларда шошилинч тиббий ёрдам ва “Тезкор алоқа линияси” телефон рақамлари ҳақида батафсил маълумот берувчи ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланиш асосида туристик зона “Cалл cентер” хизмати моделини ишга тушириш бўйича таклифлар асосланган;
Самарқанд вилоятининг туризм соҳасини самарали ривожлантириш ва хавфсизлигини таъминлаш кўрсаткичларнинг прогноз ҳисоб-китоблари асосида 2030-йилгача ўрта муддатли ишлаб чиқилган прогноз параметрларини қўллаш бўйича амалий тавсиялар далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туризм соҳасида хавфсизликни таъминлашнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланган ҳолда вилоятда туризмнинг эко ҳамда экстремал каби турларини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, замонавий талаблар асосида экологик тез қуриладиган жойлаштириш воситалари, савдо-кўнгилочар ва бошқа туризм инфратузилмаси обектларини барпо этиш, шунингдек, тоғли ҳудудда янги иш ўринларини яратиш асосида туристик-рекреацион зонаси ҳудудида фаолият кўрсатувчи ходимларнинг «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетида ташкил этиладиган “Топ-қуалитй сервиcе” ўқув курсларида малакаси доимий ошириб борилишини ташкил этиш бўйича асосланган таклифлар 2024-йил 6-февралдаги ПҚ-60-сон “Оҳалик — Оқбўйро — Миронқул” туристик-рекреацион зонаси ҳудудида туризм соҳасини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари” тўғрисида “Дастури”га киритилган. (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 2-июлдаги 03-10-17/5856-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Самарқанд вилоятининг туристик-рекреацион ҳудудида туристлар хавфсизлигини таъминлаш ва профессионал хизмат кўрсатиш сифати самарадорлиги 10%га ошишига эришилди;
ҳудудларда “Зиплайн, томоша терассаси (Виеwпоинт), зорбинг маркази” ташкил қилишда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик тадбирларни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш, туристик обектларни қуриш даврида ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар келтирмаслик, табиий мажмуаларга туристик фаолиятнинг салбий таъсирини камайтириш мақсадида «Оҳалик», «Оқбўйро» ҳамда «Миронқул» тоғ туризми лойиҳалари ҳудудларини замонавий экологик талаблар асосида тез қуриладиган модулли ва капсулали жойлаштириш воситалари, ўтов ва автокемпинг лагерларини барпо қилишга ихтисослаштириш орқали тақдим этиладиган хизматлар турини кенгайтириш асосида «Дизайн-код» лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича асосланган таклифлар 2024-йил 6-февралдаги ПҚ-60-сон “Оҳалик — Оқбўйро — Миронқул” туристик-рекреацион зонаси ҳудудида туризм соҳасини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари” тўғрисида “Дастури”га киритилган. (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 2-июлдаги 03-10-17/5856-сон маълумотномаси). Натижада туристик-рекреацион зонасининг туристик жозибадорлиги индекси 7,4 ни ташкил этишига имкон яратди;
туристик-рекреацион ҳудудларда якка ва гуруҳдаги туристлар оммавий жамланадиган ва мураккаб табиий тўсиқларга эга жойларда профилактик чора-тадбирларни ташкил этиш, оғир аҳволда қолган шахсларга зарур ёрдам кўрсатишга ва туристларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган туристик назорат ва қутқарув хизматлари тизимини яратиш мақсадида туристлар учун фавқулодда ҳолатларда шошилинч тиббий ёрдам ва «Тезкор алоқа линияси» телефон рақамлари ҳақида батафсил маълумот берувчи ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланиш асосида туристик зона «Cалл cентер» хизмати моделини ишга тушириш бўйича асосланган таклифлар 2024-йил 6-февралдаги ПҚ-60-сон “Оҳалик — Оқбўйро — Миронқул” туристик-рекреацион зонаси ҳудудида туризм соҳасини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари” тўғрисида “Дастури”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 2-июлдаги 03-10-17/5856-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида хорижий туристларнинг Самарқанд вилоятида бўлишининг ўртача давомийлиги 35 фоизга ошишига имкон яратган;
Самарқанд вилоятининг туризм соҳасини самарали ривожлантириш ва хавфсизлигини таъминлаш кўрсаткичларнинг прогноз ҳисоб-китоблари асосида 2030-йилгача ўрта муддатли ишлаб чиқилган прогноз параметрларини қўллаш бўйича амалий тавсиялар Туризм қўмитаси томонидан қабул қилинган «2025-2030-йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар» дастури ва «ЙЎл хариталари»га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 2-июлдаги 03-10-17/5856-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Самарқанд вилоятида тегишли параметрларни қўллаш ҳисобига ҳудудлар туризмида хавфсизликни таъминлашнинг имкониятларига бўлган талабни аниқлаш орқали туристик хавфсизлик композит индекси 28%га ошиши башоратланган.