Мейлиев Улмас Фармонович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
         Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Глобаллашув шароитида маънавий-мафкуравий таҳдидларга қарши курашишнинг самарали механизмлари” 09.00.05 – Миллий ғоя ва тарғибот технологиялари
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Fal1398.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ренессанс таълим университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.14.
Илмий раҳбар: Мусаев Одил Рахматович фалсафа фанлари доктори, профессор.    
Расмий оппонентлар: Бўтаев Усмон Хайруллаевич сиёсий фанлари доктори, профессор;  Норқулов Сухроб Дўстмуродович фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади глобаллашув жараёнида юзага келаётган маънавий-мафкуравий таҳдидларни, уларнинг ижтимоий онгга ва миллий қадриятларга таъсир даражасини таҳлил қилиш ҳамда Ўзбекистон шароитида ушбу таҳдидларга қарши курашнинг самарали механизмларни ишлаб чиқиш ва илмий асослашдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
глобаллашув жараёнида юзага келаётган “оммавий маданият”, “мафкуравий иммунитет”, “ақл парадигмалари” каби категориялар онг ва дунёқарашга таъсир этувчи консептуал муҳит сифатида шахсда тарихий онг, маданий идентиклик ва маънавий барқарорликни йўқотишга йўналтирилган глобал императивлар билан алоқадорлиги асосланган;
мафкуравий таҳдидлар орқали шахс тафаккур услуби, маънавий қарор қабул қилиш қобилияти ва дунёқарашидаги турфа индивидуал таъсирчанликлардан ҳимоялашда миллий манфаатлар, тарихий қадриятлар ва онгли фуқаролик позициясини ҳимоя қилишга қаратилган комплекс мафкуравий-механик тизим билан боғлиқ ғоявий асослар очиб берилган;
Янги Ўзбекистонда мафкуравий таҳдидларга қарши курашишнинг ёшлар онгида мафкуравий иммунитетни шакллантириш, ахборот маконида миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш каби механизмлари миллий онг ва маънавий хавфсизлик ўртасидаги мураккаб диалектик боғланиш асосида очиб берилган;
Ўзбекистон жамиятида баркамол шахсни шакллантириш жараёнида маънавий-мафкуравий омилларнинг истиқболли ва янгиланувчан қиёфасини инобатга олган ҳолда, улардан таълим, тарбия ва ахборот маконида инновацион фойдаланишнинг методологик моделининг ижтимоий тараққиётдаги роли очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Глобаллашув шароитида маънавий-мафкуравий таҳдидларга қарши курашнинг самарали механизмлари” мавзуси доирасида ишлаб чиқилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар, хусусан:
глобаллашув жараёнида юзага келаётган “оммавий маданият”, “мафкуравий иммунитет”, “ақл парадигмалари” каби категориялар онг ва дунёқарашга таъсир этувчи консептуал муҳит сифатида шахсда тарихий онг, маданий идентиклик ва маънавий барқарорликни йўқотишга йўналтирилган глобал императивлар билан алоқадорлигига оид ғоялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг В йўналишида белгиланган “Жамиятда соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлаш масалалари” 24-банди “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга қаратилган илмий асосланган мониторинг ҳамда  социологик тадқиқотларни тизимли ташкил қилиш ва ўтказиш чораларини кўриш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган. (Республика маънавият ва маърифат маркази кенгашининг 2024-йил 12-июндаги 260-сонли  маълумотномаси). Натижалар,  Республика Маънавият ва маърифат марказининг вилоят ва туманлардаги бўлимларида ўтказилган  тарғибот ишларининг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
мафкуравий таҳдидлар орқали шахс тафаккур услуби, маънавий қарор қабул қилиш қобилияти ва дунёқарашидаги турфа индивидуал таъсирчанликлардан ҳимоялашда миллий манфаатлар, тарихий қадриятлар ва онгли фуқаролик позициясини ҳимоя қилишга қаратилган комплекс мафкуравий-механик тизим билан боғлиқ ғоявий асослар очиб берилганига ҳамда Ўзбекистондаги маънавий барқарорлик сиёсатининг  ижтимоий аҳамияти,  ахборот маконидаги таҳдидлар, ёшлар онгига таъсир этувчи деструктив ғоялар ва ташқи мафкуравий таъсирларнинг йўналишлари аниқланган, уларга қарши самарали профилактик-тарғибот механизмларига оид хулосалардан Миллий тикланиш партияси ишчи дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Миллий тикланиш демократик партиясининг 2024-йил 26-июндаги 02/02-42-сонли маълумотномаси). Натижалар партия электорати  дунёқарашининг ўзгаришига, уларда буюк мутафакирлар ғояларининг ҳозирги даврдаги аҳамиятини тушуниш ва улардан ижтимоий ҳаётда фойдаланишга хизмат қилган ;
Янги Ўзбекистонда мафкуравий таҳдидларга қарши курашишнинг ёшлар онгида мафкуравий иммунитетни шакллантириш, ахборот маконида миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш каби механизмлари миллий онг ва маънавий хавфсизлик ўртасидаги мураккаб диалектик боғланиш асосида очиб берилганлигига доир ҳулосалардан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг 2024-йилги ишчи дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг 2024-йил 18-октябрдаги 01-27/529-сонли маълумотномаси). Натижалар партиянинг ёшлар билан ишлаш йўналиши фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг миллий манфаатларни шахсий манфаатлардан устунлигини тушунишга хизмат қилган.
Ўзбекистон жамиятида баркамол шахсни шакллантириш жараёнида маънавий-мафкуравий омилларнинг истиқболли ва янгиланувчан қиёфасини инобатга олган ҳолда, улардан таълим, тарбия ва ахборот маконида инновацион фойдаланишнинг методологик моделининг ижтимоий тараққиётдаги роли очиб берилганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш марказининг  ўқувчи ва талаба ёшларни мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетини шакллантиришга йўналтирилган давра суҳбатлари, видеороликлар танловини ташкил қилишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш марказининг 2024 йил 20 ноябрдаги 03-10/345 сонли маълумотномаси). Натижалар таълим ва тарбия тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳиятини тушунишга, марказда ташкил этилган тюторлар малака ошириш курсларидаги маърузалар мазмунини бойитишга хизмат қилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish