Ёрқулов Муҳаммадмурод Ахмад ўғлининг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
 Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудий туризмни стратегик ривожлантириш усулларини такомиллаштириш (Самарқанд вилояти мисолида)”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Iqt2144.2.PhD/Iqt1282
Илмий раҳбар: Турдибеков Хасан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.33/01.02.2022.I.145.01 
Расмий оппонентлар: Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Мирзаев Абдуллажон Топилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Сингапур менежментни ривожлантириш институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ҳудудий туризмни стратегик ривожлантириш усулларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Самарқанд вилоятида туризм соҳасидаги тадбиркорлик субектлари фаолиятини йўлга қўйишда, ҳар йили 22 та меҳмонхона, 49 та оилавий меҳмон уйи, 5 та хостел ва 3 та бошқа турдаги жойлаштириш воситалари фаолиятини ташкил этиш мақсадида Паяриқ, Самарқанд, Тайлоқ ва Ургут туманларидаги энг кўп туристлар ташриф буюрадиган обектларда мавжуд шарт-шароитларни ўрганиш ва унинг натижасидан келиб чиқиб камчиликларни бартараф этиш ҳақида таклифларни “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети томонидан тайёрлаш асосида “Чоштепа” туризм масканини ишга тушириш, “Миронқул” МФЙ ҳудудида экотуризм дам олиш маскани фаолиятини йўлга қўйиш, “Омонқўтон” МФЙ ҳудудида дам олиш масканини ташкил этиш бўйича таклифлар асосланган;
туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада яхшилаш мақсадида жойлаштириш воситалари, оилавий меҳмон уйлари, санаторий ва пансионатлар ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил қилиш учун туризм соҳасидаги нодавлат таʼлим ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларга ҳар йили 2 миллиард сўмгача грант маблағларини ажратиш бўйича таклифлар далилланган;
республиканинг туризм салоҳиятидан ҳамда мавжуд ресурслар ва имкониятлардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш, туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субектлари учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида туроператорлар томонидан кўрсатилаётган туризм хизматлари бўйича хорижий ҳамкорларга тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларда кўрсатилган қўшилган қиймат солиғининг 20 фоизи миқдоридаги маблағни республика бюджети ҳисобидан субсидия сифатида қайтариш таклифи асосланган;
Самарқанд вилоятига кирувчи хорижий туристлар сонига тасир этувчи омилларнинг таҳлили асосида ҳудудий туризмни стратегик ривожлантиришнинг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари бўйича амалий тавсиялар асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мамлакатимизда туризм соҳасида иқтисодий салоҳиятдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Самарақанд вилоятида туризм соҳасидаги тадбиркорлик субектлари фаолиятини йўлга қўйишда, ҳар йили 22 та меҳмонхона, 49 та оилавий меҳмон уйи, 5 та хостел ва 3 та бошқа турдаги жойлаштириш воситалари фаолиятини ташкил этиш мақсадида Паяриқ, Самарқанд, Тайлоқ ва Ургут туманларидаги энг кўп туристлар ташриф буюрадиган обектларда мавжуд шарт-шароитларни ўрганиш ва унинг натижасидан келиб чиқиб камчиликларни бартараф этиш ҳақида таклифларни “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети томонидан тайёрлаш асосида “Чоштепа” туризм масканини ишга тушириш, “Миронқул” МФЙ ҳудудида экотуризм дам олиш маскани фаолиятини йўлга қўйиш, “Омонқўтон” МФЙ ҳудудида дам олиш масканини ташкил этиш бўйича асосланган таклифлар 2023-йил 26-апрелдаги ПҚ-135-сон “Самарқанд вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар”даги “Режаси”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 2-июлдаги 03-10-17-5855-сонли далолатномаси). Натижада Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланган ҳолда вилоятга ташриф буюрувчи туристлар оқимини 1,4 баравар ошириш имкониятлари асосланган;
туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада яхшилаш мақсадида жойлаштириш воситалари, оилавий меҳмон уйлари, санаторий ва пансионатлар ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил қилиш учун туризм соҳасидаги нодавлат таʼлим ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларга ҳар йили 2 миллиард сўмгача грант маблағларини ажратиш бўйича далилланган таклифлар 2023-йил 26-апрелдаги ПҚ-135-сон “Туризм соҳасидаги ресурслар ва имкониятлардан ҳар томонлама фойдаланиш ҳамда мавжуд муаммоларни тезкор ҳал этиш бўйича” “Йўл харитаси”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 2-июлдаги 03-10-17-5855-сонли далолатномаси). Натижада туристларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини 10 % ошириш имкониятлари далилланган;
республиканинг туризм салоҳиятидан ҳамда мавжуд ресурслар ва имкониятлардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш, туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субектлари учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида туроператорлар томонидан кўрсатилаётган туризм хизматлари бўйича хорижий ҳамкорларга тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларда кўрсатилган қўшилган қиймат солиғининг 20 фоизи миқдоридаги маблағни республика бюджети ҳисобидан субсидия сифатида қайтариш бўйича далилланган таклифлар 2023-йил 26-апрелдаги ПҚ-135-сон “Туризм соҳасидаги ресурслар ва имкониятлардан ҳар томонлама фойдаланиш ҳамда мавжуд муаммоларни тезкор ҳал этиш бўйича” “Йўл харитаси”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 2-июлдаги 03-10-17-5855-сонли далолатномаси). Натижада Самарқанд вилоятига 2,55 млн. хорижий туристларни жалб этиш имкониятлари далилланган;
Самарқанд вилоятига кирувчи хорижий туристлар сонига таъсир этувчи омилларнинг таҳлили асосида  ҳудудий туризмни стратегик ривожлантиришнинг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари бўйича асосланган амалий тавсиялар Туризм қўмитаси томонидан қабул қилган “2025-2030-йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар” дастури ва “Йўл хариталари”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 2-июлдаги 03-10-17-5855-сонли далолатномаси). Натижада стратегик ривожланишнинг оптимистик, реалистик ва пессимистик ссенарийларни таққослаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish