Азизов Бекзод Ғайрат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Баҳорги буғдойни интенсив типдаги, ҳосилдор, абиотик омилларга бардошли, дон сифати юқори бошланғич ашё ва навини яратиш”, 06.01.05 – Селекция ва уруғчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: I2023.2.PhD/Qx.1099
Илмий раҳбар Жўраев Диёр Турдиқулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети, PhD.03/28.08.2024.Qx.181.01.
Расмий оппонентлар: Хударганов Камолиддин Омонбоевич, қишлоқ хоъжалиги фанлар доктори, профессор; Абдуазимов Акбар Мухторович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Республиканинг жанубий минтақаси суғориладиган майдонлари тупроқ-иқлим шароитларига мос интенсив типдаги, ҳосилдор ва абиотик омилларга бардошли баҳорги юмшоқ буғдойнинг эртапишар, иссиқлик ва қурғоқчиликка чидамли, дон сифати юқори бошланғич ашё ва навини яратиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Қашқадарё вилояти шароитида нав ва тизмаларидан дурагайлаш йўли орқали 17 та дурагай комбинацияларининг ота-она белгилари наслдан-наслга берилиши яъни абиотик омиллардан иссиқликка ва қурғоқчиликка чидамлиги, ҳосилдорлиги, дон сифати юқори бўлганлиги илмий исботланган;
дурагай авлодларда қимматли-хўжалик белгиларини ташқи муҳит омилларига чидамли бўлган белгиларининг доминант ҳолда ирсийланиши ва ўзгарувчанлик хусусиятлари асосида Ф1 ва Ф2 авлодларнинг ирсийланиши илмий асосланган;
баҳорги буғдойнинг дастлабки бошоқлаш фазасида баргдаги хлорофилл миқдори 52,5%-57,5 % ни ва оқсилнинг коагуляцияланиши ҳарорати 67 °C га чидамли бўлган 2 та тизма иссиқликка чидамлилиги бўйича, сув танқислигига ўртача 11,6%-12,4 % ни, сув сақлаш қобилияти бўйича 46,6%-41,3%, ни 2 та тизмалари қурғоқчиликка чидамлилиги бўйича танлаб олинган;
сунъий фонида (провакацион) қурғоқчиликка чидамлилигини баҳолаш бўйича ўрганилган нав ва тизмалар орасида андоза навларига нисбатан 2 та тизмада ҳосилдорлик кўрсаткичи юқори бўлиб, яъни КР19-19тҳДСБWЙТ-29782 (Барқарор-24 нави) ва КР20-20тҳҲЦБWЙТ-38 тизмалари 2-7 сентнер фарқ билан андоза навлардан устунлик қилиб селекция ишларига жалб қилинган;
баҳорги буғдойнинг маҳаллий шароитда яратилган тизмаларида эртапишарлик, абиотик омилларга бардошли, ҳосилдорлик ва дон сифат кўрсаткичлари бўйича андоза навлардан устун бўлган янги “Барқарор-24” нави яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Баҳорги буғдойни интенсив типдаги, ҳосилдор, абиотик омилларга бардошли, дон сифати юқори бошланғич ашё ва навини яратиш ҳамда амалий селекцияга тавсия этиш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
Қашқадарё вилоятининг суғориладиган майдонларида, баҳорги юмшоқ буғдойнинг юқори абиотик омилларига, қурғоқчиликка ва иссиқликка бардошли “Барқарор-24” нави 2024-йилда Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтининг Қарши агроучасткасининг 1 гектар майдонга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 12-ноябрдаги №Т-05/05-03-362-сон маълумотномаси). Натижада, андоза Жануб Гавҳари навига нисбатан юқори ҳосил олиниб, ушбу нав Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига топширилган;
Баҳорги юмшоқ буғдойнинг танлов синов кўчатзоридан 2021-2023 йиллар давомида қурғоқчиликка ва иссиқликка чидамлилиги ҳамда дон ҳосилдорлиги юқори бўлган янги “Барқарор-24” нави яратилиб, уруғчилик тизимини кенгайтириш мақсадида Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтини Қарши агроучасткасининг дала тажриба майдонида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 12-ноябрдаги №Т-05/05-03-362-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу навдан гектаридан 45,1 с/га дон ҳосили олинган ва бошланғич уруғчилигини кенгайтириш мақсқадида 10 гектар майдонга етадиган уруғлар саралаб олинган.
Яратилган баҳорги юмшоқ буғдойнинг янги “Барқарор-24” нави 2024-йилда Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида суғориладиган майдонларида “Муродбек Элдор ўгли” фермер хўжалигида 2,0 гектар, “Низомхон” фермер хўжалигида 2,5 гектар, Косон туманида “Нурислом, Нурсултон, Анвар” фермер хўжалигида 1,5 гектар, “Жамшид Назаров” фермер хўжалигида 2,5 гектарга жами 8,5 гектар майдонга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 12-ноябрдаги №Т-05/05-03-362-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, андоза “Жануб Гавҳари” навига нисбатан, “Барқарор-24” навида 6,0-6,1 с/га гача юқори ҳосил олиниб рентабеллик даражаси 41,8-55,5 % ни ташкил этган.