Шодиев Шерзод Шомилжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мош экини (Вигна радиате)нинг иссиқликка чидамли, ҳосилдор ва оқсилга бой янги бошлангʻич манбаларини яратиш”, 06.01.05 – Селекция ва уруғчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Qx812
Илмий раҳбар Зиядуллаев Зохиджон Файзуллаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети, PhD.03/28.08.2024.Qx.181.01.
Расмий оппонентлар: Наджиев Жўрахон Норсаидович, қишлоқ хоъжалиги фанлар доктори, профессор; Наҳалбоев Жаҳонгир Турсунбоевич, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Республиканинг жанубий ҳудудлари (Қашқадарё вилояти) суғориладиган майдонларида экиш учун мос бўлган, мош (Вигна радиата) ўсимлигининг иссиқликка чидамли, ҳосилдор ва оқсил миқдори юқори бўлган янги бошланғич манбаларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлар шароитида мош экинининг иссиқликка чидамли, ҳосилдор ва оқсил миқдори кўрсаткичи бўйича 6 та нав 10 та намунада дурагайлаш жараёнида бошланғич манба сифатида фойдаланилган ва 20 та дурагай авлодлар олинган;
Ф1-Ф2 дурагай авлодларда эртапишарлик хусусияти наслдан-наслга ўтишида 12 та комбинацияда, пастки дуккаклар жойлашиши 10 та комбинацияда, ўсимлик бўйининг узунлигини 11 та комбинацияда, 1000 дона дон вазни 4 та комбинацияда қимматли хўжалик белги ва хусусиятларининг ирсийланиши ва ўзгарувчанлиги аниқланган;
иссиқликка чидамли бўлган 7 та нав ва тизмалари андоза “Дурдона” навига нисбатан юқори температурада барг таркибидаги оқсилнинг коагуляцияланиши +57,6 +60,3 °C гача юқори температурада бўлганлиги қайд этилган ва илмий асосланган;
лаборатория шароитида 7 та мош тизмаларида оқсил миқдори андоза “Дурдона” навига нисбатан юқори бўлган ва у 28,6-29,3 % ни ташкил этганлиги аниқланган;
дурагайлаш натижасида қимматли белги ва хусусиятлари юқори бўлган бошланғич ашёлар танлаб олинган. Иссиқликка чидамли, ҳосилдорлиги ва оқсил миқдори юқори бўлган янги Зумрат нави яратилган ва Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш марказига топширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мош экини (Вигна радиата)нинг иссиқликка чидамли, ҳосилдор ва оқсилга бой янги бошлангʻич манбаларини яратиш ҳамда амалий селекцияга тавсия этиш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
2021-2023 йиллар давомида мошнинг танлов синов кўчатзоридан иссиқликка чидамлилиги ва дон ҳосилдорлигини юқори бўлган янги “Зумрад” нави яратилиб, уруғчилик тизимини кенгайтириш мақсадида 2024-йилда Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтидаги Қарши тажриба дала майдонида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 21-декабрдаги №05/05-03/424-сонли маълумотномаси) Натижада, андоза Дурдона навига нисбатан 2,6 сентнер юқори ҳосил олинган ва танлаб олинган нави 2024-йилда Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш марказига топширилган.
янги яратилган мошнинг “Зумрат” нави Қашқадарё вилоятининг Қарши туманидаги “Чориев Мардон Номозович” фермер хўжалигида 1,8 гектар, “Омонов Ҳамудулла Найимович” фермер хўжалигида 1,6 гектар майдонга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 21-декабрдаги №05/05-03/424 сонли маълумотномаси). Натижада андоза “Дурдона” навига нисбатан, “Зумрат” навидан 2,3-2,5 с/га гача юқори ҳосил олинган.
мошнинг “Зумрат” нави Қашқадарё вилоятининг Қарши тумани шароитида жами 3,4 гектар ҳамда Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтидаги Қарши тажриба дала майдонида 2,1 гектарга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 21-декабрдаги №05/05-03/424-сонли маълумотномаси). Натижада, 18,6-20,7 сентнер мош ҳосили етиштирилиб, гектаридан соф даромад 10286-11186 минг сўм олиниб, рентабеллик даражаси 67,1-80,8 % ни ташкил этган.