Бозоров Холмурод Махмудовичнинг
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Алмашлаб экиш тизимларида асосий, такрорий ва оралиқ экинларнинг тупроқ унумдорлиги ҳамда ғўза ҳосилдорлигига таъсири (Жиззах вилоятининг ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида)”, 06.01.01. –Умумий деҳқончилик. Пахтачилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.DSc/Qx.160.
Илмий маслаҳатчи: Халиков Баходир Мейликович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Одилжон Олимжонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Хашимов Иброхим Набиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Кенжаев Юнус Чинтошевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жиззах вилоятининг ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида қисқа навбатли алмашлаб экишнинг ғалла:ғўза (1:1) ва соя:ғўза (1:2) тизимларида асосий ҳамда такрорий экин соядан сўнг оралиқ экинларни турли компонентли аралашмаларидан фойдаланиш ва маъдан ўғит меъёрларини тупроқ унумдорлиги ҳамда ғўза ҳосилдорлигига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Жиззах вилоятининг ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида қисқа навбатли ғалла:ғўза (1:1) тизимида оралиқ экин сифатида клевер (қизил себарга) ни алоҳида ҳамда, соя:ғўза (1:2) алмашлаб экиш тизимида клевер (қизил себарга)+тритикале экинлари аралашмасидан фойдаланиш мақбул эканлиги ва ушбу оралиқ экинлардан сўнг ғўзада маъдан ўғитлар меъёри ишлаб чиқилган;
пахтачиликда оралиқ экинлар –эспарцет, клевер (қизил себарга), тритикаленинг алоҳида ва турли компонентли аралашмаларини такрорий ҳамда асосий экин соядан сўнг парваришлашнинг тупроқ унумдорлигини сақлаш ва оширишдаги аҳамиятини ўрганиш билан бирга уларнинг қисқа навбатли алмашлаб экиш (1:1, 1:2) тизимларидаги ўрни аниқлаб берилган;
қисқа навбатлаб экишнинг ғалла:ғўза (1:1) тизимида клевер (қизил себарга) экинини оралиқ экин сифатида такрорий экин соядан сўнг парваришлаб, баҳорда 15-20 см қолдириб ўриб олиш ҳисобига 193,3 ц/га кўк масса ҳосили етиштириш ва қолган қисми ҳайдалганда тупроқда доминант турлар сифатида bacillus ва pscudomonas авлодига мансуб бактерия ҳамда замбуруғ турларидан актиномицитлар 4,13-4,26 КҲБ/г га, олигонитрофиллар 7,13-7,27 КҲБ/г га, фосфор парчаловчилар 7,12-7,50 КҲБ/г га кўпайганлиги, тупроқнинг агрофизикавий ва агрокимёвий хоссалари яхшиланиши аниқланган;
соя:ғўза (1:2) алмашлаб экиш тизимида оралиқ экин сифатида клевер+тритикале экинларини аралаш ҳолда парваришланганда етиштирилган 270,6 ц/га кўк масса майдаланиб, тўлиқ ҳайдаб юборилиши натижасида тупроқнинг унумдорлик хоссалари яхшиланиб, ундан сўнг ғўза 2 йил давомида парвариашланганда ўтлоқи бўз тупроқлар унумдорлиги ҳамда ғўза ҳосилдорлигини ошириш билан бирга, ғўза парваришлашнинг 1-йилида 40%, 2-йилида эса 10% маъдан ўғитлар меъёрини тежалиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўтлоқи бўз тупроқлар шароитида тупроқ унумдорлиги ва ғўза ҳосилдорлигини ошириш, қисқа навбатли алмашлаб экиш тизимларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар илмий натижалари асосида:
“Алмашлаб экиш тизимларида тупроқ унумдорлиги ҳамда ғўза ҳосилдорлигини оширишда асосий, такрорий ва оралиқ экинлар парваришлаш бўйича тавсиялар” (Жиззах вилояти мисолида) ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 9 апрел санасидаги 05/04-04-135 –сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома айни вақтда пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари ва агрокластерлар учун қўлланма сифатида қўлланилмоқда.
Қисқа навбатли алмашлаб экишнинг 1:1, ғалла+такрорий экин (соя) +оралиқ экин (клевер):ғўза тизими ҳамда 1:2, соя+оралиқ экин (клевер+ тритикале): ғўза алмашлаб экиш тизимлари Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида 70 га майдонда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 9 апрел санасидаги 05/04-04-135 –сон маълумотномаси). Натижада, тавсия этилган қисқа навбатлаб экишнинг 1:1, кузги буғдой+такрорий экин (соя) +оралиқ экин (клевер):ғўза тизимида ғўзадан такрорий ҳамда оралиқ экин экилмаганга нисбатан қўшимча 6,3-6,9 ц/га пахта ҳосили олиниб, рентабеллик даражаси 8,6-12,9%га тенг бўлганлиги кузатилган. Алмашлаб экишнинг 1:2, соя+оралиқ экин (клевер+ тритикале): ғўза тизими оралиқ экинлардан сўнг ғўзага N180P120K90 кг/га меъёрда маъдан ўғитлар қўлланилганда оралиқ экин экилмаганга нисбатан пахта ҳосили қўшимча 1 -йил 7,2 8,0 ц/га, 2-йили 6,5-7,0 ц/га ва рентабеллик даражаси 19,1-22,7%га юқори бўлишига эришилган.
Алмашлаб экишнинг 1:2, соя+оралиқ экин (клевер+ тритикале): ғўза ва 1:1, кузги буғдой+такрорий экин (соя) +оралиқ экин (клевер):ғўза тизимлари Зафаробод туманида 33 гектарга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 9 апрел санасидаги 05/04-04-135 –сон маълумотномаси). Бунинг натижасида алмашлаб экишнинг 1:2, соя+оралиқ экин (клевер+ тритикале): ғўза тизимида оралиқ экинлардан сўнг ғўзага маъдан ўғитлар N180P120K90 кг/га меъёрда қўлланилганда қўшимча 1-йил 6,8-7,2 ц/га, 2-йили пахта ҳосили 6,3-6,6 ц/га ва рентабеллик даражаси 17,5-20,5 %га юқори, қисқа навбатлаб экишнинг 1:1, кузги буғдой+такрорий экин (соя) +оралиқ экин (клевер) :ғўза тизимида ғўзадан такрорий ҳамда оралиқ экин экилмаганга нисбатан қўшимча 5,7- 6,5 ц/га пахта ҳосили олиниб, рентабеллик даражаси 8,0-12,1 %га юқори бўлишига эришилган.
Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Жиззах илмий тажриба станциясида 23 га, жами вилоят бўйича 2022-2024 йилларда 126 (бир юз йигирма олти) гектар майдонда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 9 апрел санасидаги 05/04-04-135 –сон маълумотномаси). Натижада, қисқа навбатлаб экишнинг 1:1, кузги буғдой+такрорий экин (соя) +оралиқ экин (клевер):ғўза тизимида оралиқ экинлар 15-20 см қолдириб ўриб олинганда 193,3 ц/га кўк масса ҳосили олиниб, қолган қисми ҳайдалганда ғўзадан такрорий ва оралиқ экин экилмаганга нисбатан қўшимча 6,1-6,7 ц/га пахта ҳосили олиниб, рентабеллик даражаси 8,3-12,5%га юқори, алмашлаб экишнинг 1:2, соя+оралиқ экин (клевер+ тритикале): ғўза тизимида оралиқ экинлар клевер+тритикале икки компонентли аралашмаси парваришланганда 270,3 ц/га кўк масса ҳосили тўлиқ шудгор остига майдалаб ҳайдалиши ҳисобига тупроқда озиқа моддалар миқдори ортиб, ундан сўнг кетма-кет икки йил давомида ғўзага N180P120K90 кг/га меъёрда маъдан ўғитлар қўлланилганда оралиқ экин экилмасдан, анъанавий усулда N200P140K100 кг/га маъдан ўғитлар қўлланилиб ғўза парваришланган назоратга нисбатан пахта ҳосили қўшимча 1-йил 7,0-7,6 ц/га, 2-йил 6,4-6,8 ц/га ва рентабеллик даражаси 18,3-21,6 %га юқори бўлишига эришилган.