Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраев Илҳом Икромовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кумуш ва мис ионларини иммобилланган органик реагентлар билан аниқлаш усулларини ишлаб чиқиш», 02.00.02–Аналитик кимё (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/К109.

Илмий раҳбар: Сманова Зулайхо Асаналиевна, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.28.02.2018.K.02.05.

Расмий оппонентлар: Абдурахманов Эргашбой,  кимё фанлари доктори, профессор; Фатхуллаева Муяссар, кимё фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: органик азореагентларнинг толали материалларга иммобилланиши орқали мис ва кумуш ионларини аниқлашда юқори танлаб таъсир этувчан, сезгир сорбцион-спектроскопик усуллар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор мис ва кумуш ионларини аниқлаш учун янги органик азореагентлар синтез қилинган;

маҳаллий хомашё асосида ишлаб чиқилган полиакрилонитрил толасига органик азореагентларнинг иммобилланиш механизми ва мақбул шароитлари топилган;

oрганик бирикмаларнинг иммобилланишлари функционал ва аналитик фаол гуруҳларнинг тузилишига боғлиқ бўлган ҳолда, аналитик тавсифлари  аниқланган;

мис ва кумуш ионларини иммобилланган азореагентлар билан ҳосил қилган комплексларининг мақбул шароитлари ва механизми аниқланган;

мис ва кумуш ионларини аниқлаш учун иммобилланган реагентлардан фойдаланиб, сорбцион-спектроскопик усуллар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Сорбцион-фотометрик усули ёрдамида мис ва кумуш ионларининг кичик миқдорларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

Сu(II) ва Ag(I) ионларининг иммобилланган органик реагентлар  ёрдамида сувли муҳитларда сорбцион-фотометрик аниқлаш усули «Навоий кон-металлургия комбинати» ДКда амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2018 йил 3 августдаги 02-02-03/9852-сон маълумотномаси). Натижада мис ва кумуш ионларни аниқлаш сезгирлигини 1–2 тартибга (аниқлашда хато < 10%) ошириш имконини берган;

мис ионларини ажратиб олиш усули «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖда амалиётга жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2018 йил 29 июндаги ВБ-20/20054-сон маълумотномаси). Натижада чиқинди сувлар таркибидан оғир металл ионларининг концентрациясини 2,5 мартага камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish