Шодиева Сурайё Салоҳиддин қизининг фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек эпик поезияси тараққиётида Салоҳиддин Салоҳий достонларининг ўрни”, 10.00.02 - Ўзбек адабиёти. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Fil2735 
Илмий раҳбар: Шодмонов Нафас Намозович, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Fil.70.01. 
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Абдуҳамид Холмуратов; филология фанлари доктори, профессор Қўлдош Пардаев.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Салоҳиддин Салоҳийнинг таржимайи ҳолига аниқлик киритиш, асарларининг нусхалари ҳақида маълумот бериш, шоир достонларининг ўзбек эпик поезия тараққиётига қўшган ҳиссасини аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:  
Салоҳиддин Салоҳий биографияси қўлёзма манбалар асосида текширилиб, унинг XVIII асрда Бухорода яшаб ижод қилгани ҳамда ҳозирга қадар айни тахаллусли бошқа ижодкорнинг достони сифатида талқин этиб келинаётган ЎзРФА Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг асосий фондидаги 3402-ИИ рақамли қўлёзма айнан Салоҳиддин Салоҳийга тегишли экани аниқланди;
Салоҳийга тегишли “Гул ва Булбул” достонининг ЎзРФА Беруний номидаги Шарқшунослик институти асосий фондида иккита қўлёзма, ўн бешта тошбосма, СамДУ Абдураҳмон Жомий номидаги илмий кутубхонасида учта, Алишер Навоий номидаги Давлат музейида ҳамда Бухоро давлат музей қўриқхонасида иккитадан тошбосма нусхалари, “Юсуф ва Зулайхо”нинг эса Шарқшунослик институтининг асосий фондида битта, Тожикистон Фанлар академияси Шарқшунослик бўлимининг қўлёзмалар фондида иккита қўлёзма нусхалари сақланиши аниқланди ва уларнинг илмий-монографик тавсифи аниқ маълумотлар асосида далилланди. 
“Гул ва Булбул” достонининг композицияси ва ғоявий мазмуни таҳлил қилиниб, асарнинг адабиётшунос Б.Валихўжаев ҳамда Х.Расуловлар томонидан “Булбул ва Гул” деб номлангани асоссиз экани исботланди, шунингдек, достонда муаллиф бадиий ниятини акс эттирувчи 12 та асосий ва  эпизодик образ мавжудлиги аниқланди, асарнинг вазн, қофия ҳамда бадиий санъатлар поетикасига доир жиҳатлари очиб берилди;
“Юсуф” қиссаси билан боғлиқ асарлар генезиси, поетикаси текширилиб, Салоҳийнинг “Юсуф ва Зулайхо” достони шу номдаги 150 дан ортиқ асарлар ичида адабий-ирфоний ва бадиий жиҳатдан айнан Жомийнинг “Юсуф ва Зулайхо”си таъсирида яратилгани исботланди.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбек эпик поезияси тараққиётида Салоҳиддин Салоҳий достонларининг ўрни” мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари қуйидаги ишларда жорийланган:  
   XVIII аср Бухоро адабий муҳитида яшаб ижод этган машҳур шоирлар, носирлар ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот берувчи илмий адабиётни ҳамда ушбу адабий муҳитда баракали ижод қилган Салоҳиддин Салоҳий қаламига мансуб “Гул ва Булбул” асарининг табдилини нашр эттирдик: 
1.    Шодиева Сурайё. Қашқадарё воҳаси адабий манбалари. – Қарши: Насаф, 2020 (ИСБН 978-9943-18-263-9)
2.     Салоҳиддин Салоҳий. Гул ва Булбул. (Табдил ва луғат тузувчи: С.Шодиева) – Тошкент: Фирдавс-шоҳ. 2023 (ИСБН 978-9910-9713-4-1).
 Натижада илм аҳли XVIII-ХИХ аср Бухоро адабий муҳити намоёндалари ҳақида умумий маълумот оладилар ҳамда Салоҳийнинг “Гул ва Булбул” достони табдили асосида ушбу асарнинг тўла матни билан танишиш имкониятига эга бўлади.
Салоҳийнинг “Гул ва Булбул” ҳамда “Юсуф ва Зулайхо” достонларининг бадиий қиммати, умуминсоний ғояларнинг тадқиқи жамиятда комил инсонни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этишини кўрсатиб беришда, уларнинг шоир ижодида тутган бадиий-эстетик мавқейини аниқлаш каби тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Бадиий кенгашлари ҳисобот йиғилишларида, тўгараклар фаолиятида, маҳорат дарсларида, ёш ижодкорлар билан китобхонлик учрашувларида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2023-йил 2-мартдаги 01-03/327-сон маълумотномаси). Натижада адабиётимиз тарихига оид адабий манбалар янгича илмий талқинларда тўгарак аъзоларига тақдим этилган.
Масал-поэма жанри тарихи, унинг ўзига хос хусусиятлари, мазкур жанрда яратилган асарлар поетикаси ва уларнинг ижодкорлари ҳақидаги маълумотлар асосида илмий-назарий хулосалардан “Маҳалла” телерадиоканалининг “Маҳалла” радиоси орқали “Адабиёт гулшани” радиоешиттиришларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, “Маҳалла” телерадиоканали давлат муассасасининг 2023-йил 1-октябрдаги маълумотномаси). Натижада кенг халқ оммасининг китобхонликка қизиқишини оширишга, уларнинг ўзбек мумтоз адабиёти тарихи, хусусан, масал-поэма жанрида яратилган машҳур достонлар тўғрисидаги ишончли маълумотлар билан танишишига эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish