Яхшиева Мехринигор Шавкатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аеробика воситалари ёрдамида талаба қизларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш”, 13.00.04 - Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped1494.
Илмий раҳбар: Фетхуллова Наиля Харрасовна педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, ДСc.03/30.12.2019.Пед.28.01.
Расмий оппонентлар: Ярашев Комилжон Дехканович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Алламуратов Шухратулла Иноятович биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади соғломлаштирувчи аеробика машқлари инновацион дастури орқали олий таълим муассасалари талаба қизларини жисмоний тайёргарлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
олий таълим муассасалари талаба қизларининг жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларини ошириш учун аеробика воситалари cросс степ (қадамба-қадам оёқ ҳамда қўл ҳаракат) ва умумий жисмоний тайёргарлик машқларини коррексиялаш ҳисобига талабаларни жисмоний ривожланиш даражасини оператив ошириш имкониятлари кенгайтирилган;
олий таълим муассасалари талаба қизларнинг дарсдан ташқари вақтларда жисмоний тайёргарлик даражаларини инобатга олган ҳолда тўрт блокли жисмоний сифатларни ошириш, сакраш, стречинг қўл, оёқ мушакларини чўзиш ва аеробик воситаларини вариатив қўллаш меъёрлари келтирилган мажмуадан фойдаланиш ҳисобига ҳаракатлар ва машқларни ўзлаштириш имконияти оширилган;
талаба қизларининг жисмоний таййоргарлигини оширишга қаратилган машқлар мажмуаси, дастурлар, юкламалар меъёрларини “Соғломлаштирувчи аеробика” инновацион дастуридан фойдаланиш ҳисобига амалий фаолиятни самарали ташкил этиш услубияти такомиллаштирилган;
талаба қизларнинг умумий жисмоний тайёргарлигини ошириш учун антропометрик коърсаткичларини назорат қилиш, юкламалар таъсирини аниқлаш мониторинги ташкил этишда аеробик машқлардан фойдаланиш механизмини қўллаш ҳисобига морфофункционал кўрсаткичларини яхшилаш имкониятлари оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. соғломлаштирувчи аеробика машқлари инновацион дастури орқали олий таълим муассасалари талаба қизларини жисмоний тайёргарлигини ошириш асосида:
олий таълим муассасалари талаба қизларининг жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларини ошириш учун аеробика воситалари cросс степ (қадамба-қадам оёқ ҳамда қўл ҳаракат) ва умумий жисмоний тайёргарлик машқларини коррексиялаш бўйича таклиф ва тавсиялар Жиззах давлат педагогика университети талаба қизларнинг тўғарак машғулотларига тадбиқ этилган. (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2025-йил 8-апрелдаги 02-16/3416-сон маълумотномаси). Натижада, аеробика воситлар орқали жисмоний тайёргарликни ошириш самарадорлиги 11-12 % га оширишга эришилган;
олий таълим муассасалари талаба қизларнинг дарсдан ташқари вақтларда жисмоний тайёргарлик даражаларини инобатга олган ҳолда тўрт блокли жисмоний сифатларни ошириш, сакраш, стречинг қўл, оёқ мушакларини чўзиш ва аеробик воситаларини вариатив қўллаш меъёрлари келтирилган мажмуадан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон миллий университети талаба қизларнинг дарслардан бўш вақтларида шуғулланишадиган жисмоний тарбия машғулотлар жараёнларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2025-йил 8-апрелдаги 02-16/3416-сон маълумотномаси). Натижада, талаба қизларнинг морфофункционал (ортиқча вазнлилик) кўрсаткичлари 13 % га яхшиланган;
талаба қизларининг жисмоний таййоргарлигини оширишга қаратилган машқлар мажмуаси, дастурлар, юкламалар меъёрларини “Соғломлаштирувчи аеробика” инновацион дастуридан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар Наманган давлат педагогика институти, Ўзбекистон миллий университети, Жиззах давлат педагогика университети талаба қизлартининг дарсдан ташқари машғулотлар жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2025-йил 8-апрелдаги 02-16/3416-сон маълумотномаси). Натижада, аеробика воситалар орқали жисмоний тайёргарликни ошириш самарадорлиги 13,6% га ошган;
талаба қизларнинг умумий жисмоний тайёргарлигини ошириш учун антропометрик коърсаткичларини назорат қилиш, юкламалар таъсирини аниқлаш мониторинги ташкил этишда аеробик машқлардан фойдаланиш механизмини қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Жиззах давлат педагогика университети талаба қизлар дарсдан ташқари машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2025-йил 8-апрелдаги 02-16/3416-сон маълумотномаси). Натижада талаба қизларнинг ёш тоифалари бўйича “Жисмоний тайёргарлик даражаси” I-даражага яхшиланди ҳамда морфофункционал (кўкрак қафаси ва бел айланаси) кўрсаткичлари 14 % га яхшиланган.