Аманбаева Дилсорахон Аббамуслимовнанинг    
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бурч” концептининг лексикографик талқини ҳамда лингвокултурологик жиҳатлари”, 10.00.11 — Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.2.PhD/Fil1976
Илмий раҳбар: Рустамова Дилрабохон Абдурахимовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, PhD.03/29.12.2022.Fil.156.01.
Расмий оппонентлар: Раупова Лайло Рахимовна, филология фанлари доктори, профессор; Абдурахмонова Мадина Улуғбековна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация ёʼналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “бурч” концептининг лексикографик талқини ҳамда лингвокултурологик жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“бурч” концептининг семантик доирасида лексик воситаларнинг денотатив, коннотатив вариантлари таҳлили асосида ўзбек ва рус тилларида ижтимоий-маънавий муносабатлар (шахслараро алоқалар ва Ватан туйгʻуси) билан чегараланганлиги, инглиз ва француз тилларида эса утилитар муносабатлар (давлат ва профессионал бурчлар) устунлик қилиши аниқланган;
 “бурч” концептига оид грамматик воситаларнинг конструктив шакилланиш (бирикма, қўшилма, бутунлик, тизма) жараёнларида миллий ва маданий ўзига хослик кўлами далилланган ҳамда лексикографик ва этимологик тавсифи шакллантирилган;
ўзбек, инглиз, рус, немис, француз тили изоҳли луғатлари асосида “бурч” концептига оид тушунчаларнинг лексикографик талқинидаги семантик майдонининг ифода бирликлари яратилиб, статистик миқдори аниқланган (инглиз тилида 2.909 та, ўзбек тилида 1.072 та, рус тилида 420 та);
 “бурч” концептининг мажбурият эканлиги билан бирга ижобий аксиологик баҳо туфайли миллий қадрият сифатидаги табиати, шунингдек, бурч негизида оилавий муносабатлар, эркак ва аёлнинг вазифалари, фарзанднинг бурчи каби лингвокултурологик жиҳатлари маиший, бадиий, расмий ва диний дискурслар кесимида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Бурч» концептининг лексикографик талқини ҳамда лингвокултурологик жиҳатлари юзасидан олинган натижалар асосида:
“бурч” концептининг семантик доирасида лексик воситаларнинг денотатив, коннотатив вариантлари таҳлили асосида ўзбек ва рус тилларида ижтимоий-маънавий муносабатлар (шахслараро алоқалар ва Ватан туйгʻуси) билан чегараланганлиги, инглиз ва француз тилларида эса утилитар муносабатлар (давлат ва профессионал бурчлар) устунлигига оид маълумотлар ва илмий-назарий хулосалардан Андижон давлат университетида бажарилган “№ IL-402104213. Ўзбек тилида электрон лингвистик энтциклопедик лугʻат ишлаб чиқиш” давлат инновацион-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган. Шунингдек, мазкур лойиҳада “бурч” концептига оид грамматик воситаларнинг конструктив шакилланиш (бирикма, қўшилма, бутунлик, тизма) жараёнларида миллий ва маданий ўзига хослик кўлами далилланиб лексикографик ва этимологик тавсифи шакллантирилган (Андижон давлат университетининг 2024-йил 17-сентябрдаги 01-1833-сон маълумотномаси). Натижада концептлар тавсифида қўлланилувчи айрим бирликларнинг ўзига хосликлари очиб берилган;
ўзбек, инглиз, рус, немис, француз тили изоҳли луғатлари асосида “бурч” концептига оид тушунчаларнинг лексикографик талқинидаги семантик ифода бирликлари яратилиб, статистик миқдори аниқланишига доир натижалари ва назарий хулосаларидан Андижон давлат университетида бажарилган “ОТ-Ф1-18. Оммавий лисоний маданиятни шаклантириш методлари  ва методологиясини ишлаб чиқиш” давлат фундаментал-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2024-йил 18-сентябрдаги 01-1845-сон маълумотномаси). Натижада лисоний маданиятни таъминлашга оид методология янги назарий қарашлар билан бойитилган; 
“бурч” концептининг  мажбурият эканлиги билан бирга ижобий аксиологик баҳо туфайли миллий қадрият сифатидаги табиати, шунингдек, бурч негизида оилавий муносабатлар, эркак ва аёлнинг вазифалари, фарзанднинг бурчи каби лингвокултурологик жиҳатларига доир таҳлилий фикрлар ва маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМ  “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён”, “Ўзбекистон ёшлари” номли дастурлар сенарийсининг 2024-йил май ва август ойларидаги сонларида шарҳ ва репортажлар тайёрлаш жараёнида манба сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси  “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 09-сентябрдаги 04-36-1002-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур телерадио-эшиттиришларнинг илмий таъминоти амалий жиҳатдан бойитилиб, дастурларнинг социомаданий аҳамияти сезиларли даражада ортган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish