Эркинова Фотима Мамутхоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек адабиётида нон мавзусининг ғоявий-бадиий талқини”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil4086.
Илмий раҳбар: Абдуллев Комилжон Абдуғаниевич, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.76.04.
Расмий оппонентлар: Жўраев Ҳабибулло Абдусаломович, филология фанлари доктори, профессор; Соатова Нодира Исомитдиновна, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбек адабиётида нон мавзусида яратилган асарларни аниқлаш, уларни мавзу ва жанрий жиҳатдан умумлаштириш ҳамда тизимлаштириш, шунингдек, мазкур асарларнинг ғоявий-бадиий талқинини, поетик хусусиятларини, рамзий-эстетик юкламаларини адабиётшунослик мезонлари асосида таҳлил ва тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек адабиётида нон мавзусининг майдонга келиш генезиси ва бадиий такомил жараёнлари тарихийлик нуқтаи назаридан диахрон аспектда очиб берилиб, унинг ижтимоий, маиший асослари, фолклор намуналаридаги илк ифода заминлари, тарихий тараққиётининг турли даврлардаги босқичлари, бадиий консептуал ривожланиш қонуниятлари, постфолклор намунаси сифатида ифодаланиш хусусиятларидаги аслий, бадиий кўчимлар орқали ҳамда миллий парадигмалардаги ҳолатлари илмий-амалий жиҳатдан асосланган;
ўзбек поезиясида нон мавзуси ёритилган шеърларнинг бош ғояси, мавзу кўлами, улар воситасида ифодаланган қадимий умуминсоний ва миллий-ментал эътиқодлар, маросим, тенденсия ва урф-одат рудументларининг бадий акс этиши асосланиб, тарихий-этнографик контекстда тутган ўрни, структурал-семантик хусусиятлари, илмий-бадиий аҳамияти поетик таҳлил методлари йўналиши орқали очиб берилган;
ўзбек шеъриятида нон билан боғлиқ тропларнинг, тириклик ва осуда ҳаёт рамзи сифатига кўтарилган бадиий сўз ифодасининг ижодкорлар индивидуал нутқи воситаси сифатидаги роли, уларнинг стилистик шакл ва фигуралар билан уйғунлиги ҳамда поетик вазифадорлиги сиёсий-иқтисодий ва маиший, услубий, бадиий-ғоявий жиҳатлари адабиётшуносликнинг назарий асослари билан исботланган;
трансмаданий мулоқотда, уруш ва очарчилик фонида нон мавзусининг семантик-мазмуний майдони, жаҳоний ва маҳаллий масалаларни умум ва якка ҳолатларда турли бадиий ишоралар, ўхштиш ва кўчимлар орқали ҳал этилиши йўллари далилланиб, жаҳон ва ўзбек ёзувчи-шоирлари ижод маҳсулларида акс этган ифодаси, уларнинг мазмуний қатламлари, жамият ва шахс ўртасидаги муносабат масаласидаги ўрни, бадииятга айланган нон сўзнинг эмоционал, эстетик таъсир кучи, ғоявий-бадиий вазифавий функсияси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек адабиётида нон мавзусининг майдонга келиш генезиси ва бадиий такомил жараёнлари тарихийлик нуқтаи назаридан диахрон аспектда очиб берилиб, унинг ижтимоий, маиший асослари, фолклор намуналаридаги илк ифода заминлари, тарихий тараққиётининг турли даврлардаги босқичлари, бадиий консептуал ривожланиш қонуниятлари, постфолклор намунаси сифатида ифодаланиш хусусиятларидаги аслий, бадиий кўчимлар орқали ҳамда миллий парадигмалардаги ҳолатлари илмий-амалий жиҳатдан асосланган тўхтам ва хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2021-2023 йилларга мўлжалланган ИЛ-402104474 “bolalaradabiyoti.uz” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш бўйича амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 20-январдаги № 04/1-197-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳада ўзбек шеъриятида мавзу ва ғоя уйғунлиги ҳақидаги маълумотлар янги илмий-маълумотлар билан бойитилган; 
ўзбек поезиясида нон мавзуси ёритилган шеърларнинг бош ғояси, мавзу кўлами, улар воситасида ифодаланган қадимий умуминсоний ва миллий-ментал эътиқодлар, маросим, тенденсия ва урф-одат рудументларининг бадиий акс этиши асосланиб, тарихий-этнографик контекстда тутган ўрни, структурал-семантик хусусиятлари, илмий-бадиий аҳамияти поетик таҳлил методлари йўналиши орқали очиб берилган ўрин ва фикрлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2021-2023 йилларга мўлжалланган ПФ-201912258. “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” бўйича амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 13-апрелдаги № 01/4-1979-сонли маълумотномаси). Натижада электрон платформа адабий тадқиқотларга доир йанги назарий қарашлар билан бойитилган. 
ўзбек шеъриятида нон билан боғлиқ тропларнинг, тириклик ва осуда ҳаёт рамзи сифатига кўтарилган бадиий сўз ифодасининг ижодкорлар индивидуал нутқи воситаси сифатидаги роли, уларнинг стилистик шакл ва фигуралар билан уйғунлиги ҳамда поетик вазифадорлиги сиёсий-иқтисодий ва маиший, услубий, бадиий-ғоявий жиҳатлари адабиётшуносликнинг назарий асослари билан исботланган ҳамда трансмаданий мулоқотда, уруш ва очарчилик фонида нон мавзусининг семантик-мазмуний майдони, жаҳоний ва маҳаллий масалаларни умум ва якка ҳолатларда турли бадиий ишоралар, ўхшатиш ва кўчимлар орқали ҳал этилиши йўллари далилланиб, жаҳон ва ўзбек ёзувчи-шоирлари ижод маҳсулларида акс этган ифодаси, уларнинг мазмуний қатламлари, жамият ва шахс ўртасидаги муносабат масаласидаги ўрни, бадииятга айланган нон сўзнинг эмоционал, эстетик таъсир кучи, ғоявий-бадиий вазифавий функсияси аниқланган ўринлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2024-2025 йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият”, “Адабий жараён” дастурлари ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (2025-йил 19-мартдаги 05 09-337-сонли маълумотномаси). Натижада нон мавзусининг фалсафий, маънавий маърифий ҳамда тарбиявий-ахлоқий хусусиятлари орқали кишиларни бадиий-эстетик ҳис туйғуларни уйғотиш, китобхонлик маданиятини шакллантириш ишларининг савияси ошишига эришилган.
     

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish