Алибоев Махаммадилло Акбаралиевичнинг
 фалсафа доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: 05.06.02 - Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш - “Инновацион технология асосида озиқлантирилган ипак қурти пилласидан сифатли хом ипаколиш технологияси”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.DSc/Т4914 
Илмий раҳбар: Эркинов Зокиржон Эркинбой ўғли, техника фанлари доктори, доцент 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат техника институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/04.10.2025.Т.174.01
Расмий оппонентлар: Юлдашев Жамшид Қамбаралиевич, техника фанлари доктори, доцент; Ахунбабаев Улуғбек Охунжонович, техника фалсафа фанлари доктори, катта илмий ходим. 
Етакчи ташкилот: Жиззаҳ политехника институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ипак қурти озуқасига зиён етказувчи тут парвонасига қарши янги Биофизик тутгичларни қўллаш орқали пилла ҳосилдорлиги ва хом ипак ипини сифатини оширишга эришишдир.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қуёш батареялари ёрдамида элекрт билан таъминланган юруғлик датчиклари ёрдамида автоматик тарзда ишга тушадиган светодиодли лампадан ташкил топган ипак қурти озуқа базасини ҳимоя қилувчи қурилма конструксияси яратилган;
мавжуд қурилмалардан фарқли равишда светадиоди ташқарида жойлашган ҳамда феремон чақирувчи хид қўллаш орқали зарарли хашаротларни ўзига жалб қилиб нобуд қилувчи хусусиятига эга қурилма яратилган;  
серициннинг элементар занжиридан эркин ҳолатдаги аминокислоталарни ажратиб олишда, фенилтиоизоцианат билан реакцияни аминокислота фенилтиокарбамил ҳосиласини ҳосил қилиш биринчи маротаба Стевен ва Давиел усули ёрдамида амалга оширилган;
сувнинг ҳарорати ва буғлаш вақти билан пилла ипининг узлюксиз чувилиш узунлиги ўртасида боғланиш ва уларни оптимал параметрлари регрессион математик модел орқали аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион технология асосида озиқлантирилган ипак қурти пилласидан сифатли хом ипак олиш технологияси бўйича тадқиқотлар натижасида:
ипак қурти озуқа базасини ҳимоя қилиш учун биофизик тутгич қурилмаси “Андижон Агропилла” масъуляти чекланган жамиятида “Агропилла” МЧЖ касаначилик хўжалиги 2 гектар тут плантациясида жорий қилинган (“Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг 2024 йил 16 декабрдаги №4-2/1778-сон маълумотномаси). Натижасида иссиқ кунларда зараркунанда ҳашоратлар қирилиши юқори бўлиши ҳамда кимёвий ишлов беришга нисбатан 70-85% самарали эканлигини аниқланган ҳамда қурилма ёрдамида зарралардан ҳимоя қилинган тутзорларда зарарланиш 20-30% ни ташкил этган, пилла ипи чиқиши 4,3 %, қобиқнинг ипакдорлиги 5,5 %га ошган, узлюксиз чувалиб олинган ип узунлиги 233 метрга, ипнинг умумий узунлиги эса 295 метрга ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish