Вохидов Муҳиддин Жўраевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: 05.06.02 – Тўқимачилик материаллари технологияси ва хом ашёга дастлабки ишлов бериш - “Пахта чигитларини саралаш технологиясини такомиллаштириш”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Т2304 
Илмий раҳбар: Обидов Авазбек Азаматович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/04.10.2025.Т.174.01
Расмий оппонентлар: Саримсаков Олимжон Шарипжанович, техника фанлари доктори, профессор; Исмаилов Алишер Абдулхаевич, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жинлаш жараёнидан чиққан пахта чигитларини тозалаш ва саралаш технологиясини такомиллаштириш асосида кўп фракцияли автоматлаштирилган саралашни амалга ошириш орқали чигитларни ифлосликлардан тўлиқ тозалаш, саралаш унумдорлигини ҳамда йигиришга яроқли тола ишлаб чиқаришни оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тебранувчи қия юзада толали чигитлар ҳаракатлари ҳамда моддий заррачанинг назарий моделлари асосида сараланаётган чигитларнинг сараланиш чегараларини аниқловчи ҳаракат қонуни яратилган; 
жинланган чигитларни саралаш юзаси тирқишларида аниқ сараланиш ҳолатининг математик модели ҳамда экспериментал қурилма учун чигит сараланадиган тирқишлар оралиқ масофаси, иш унимдорлиги бўйича  мақбул қийматлар аниқланган; 
тебранувчи қия юзали толали чигитларни саралаш қурилмасининг сексиялар ўтиш жойидаги қозиқлар ўлчами ҳамда сексиялар узунлигини оптимал технологик параметрлари аниқланган;  
жинланган чигитларни фракцияларга самарали ажратиш имкониятига эга бўлган чигитни саралаш учун илк маротаба қозиқли ҳамда погʻонали юзага эга бўлган қурилма конструксияси яратилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жинланган чигитларни саралаш самарадорлигини ошириш мақсадида амалга оширилган тадқиқотлар натижалари асосида: 
такомиллаштирилган жинланган чигитларни саралаш қурилмаси “ООО НТ-ЧУСТ ҒАЛЛА КЛАСТЕР” МЧЖга қарашли Поп пахта тозалаш филиали корхонасига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2024 йил 6 декабрдаги 03/25-3290 сонли маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқариш шароитида олиб борилган тадқиқотлардан тебраниш амплитудаси 20 мм, қиялик бурчаги 150, тебраниш частотаси 7 Гс бўлганда умумий самарадорлик 90-94 % га тенг бўлган. Назарий тадқиқотларда агар жинланган чигитлар қатлами 30-35 мм қалинликда қатлам ҳосил қилган ҳолда ишчи юзада ишлов берилса энг катта иш унумдорлигини, яʼни 4000 кг/соат да ишлаши мумкин бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish