Расулев Ёрқин Эркиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сурункали буйрак етишмовчилигининг сўнгги босқичида беморларда коронар ҳодисаларни ривожланишининг прогностик хавф омиллари” 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2675.
Илмий раҳбар: Даминов Ботир Турғунпулатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib30.02.
Расмий оппонентлар: Собиров Максуд Атабаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиева Раъно Бурханова, тиббиёт фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: ретроспектив ва истиқболли кузатувга асосланиб, сурункали буйрак етишмовчилигининг сўнгги босқичидаги дастурий гемодиализ оладиган беморларда коронар ҳодисалар ривожланишининг хавф предикторларини таҳлил қилиш ва йиллик башорат қилиш тамойилларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали буйрак касаллигининг 5-босқичида  шифохона ва амбулатория шароитида дастурий гемодиализ оладиган беморларда клиник ва асбобий баҳолаш ва ўзаро  таққослашда коронар ҳодисаларнинг хавф омилларининг оғирлиги ва уларнинг прогностик аҳамиятидаги фарқлар аниқланган; 
уремик бузилишлар (дислипидемия, гиперфосфатемия, гипокальцемия) оғирлигининг ортиши коронар нохуш ҳодисалар сонининг ошишини, гемодиализ терапиясининг давомийлиги билан сезиларли даражада боғлиқлиги аниқланган;
ножўя коронар ходисалар хавф омиллари артериал гипертензия, камқонлик, дислипидемияни сурункали буйрак касаллиги 5 босқичдаги, дастурли гемодиализ олувчи беморларда юрак қайта тузилишининг салбий тарафга ўзгариши, миокарднинг структур-функционал ремоделланишига таъсир динамикаси исботланган;
миллий амалиётда халқаро Чарлсон шкаласи сурункали буйрак касаллигининг 5-босқичида дастурий гемодиализ оладиган беморларнинг прогнозини баҳолашдаги морфофункционал аҳамияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Сурункали буйрак етишмовчилигининг сўнгги босқичида беморларда коронар ҳодисаларни ривожланишининг прогностик хавф омиллари бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: сурункали буйрак касаллигининг 5-босқичида  шифохона ва амбулатория шароитида дастурий гемодиализ оладиган беморларда клиник ва асбобий баҳолаш ва ўзаро  таққослашда коронар ҳодисаларнинг хавф омилларининг оғирлиги ва уларнинг прогностик аҳамиятидаги фарқлар аниқланганлиги Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 27.09.2023 йилдаги 101 - сонли буйруғи ва Академик Ё.Ҳ. Тўракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий - амалий тиббиёт марказининг 27.09.2023 йилдаги 214-сонли буйруқ асосида амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2024 йил  10 октябрдаги 07/69-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: сурункали буйрак касаллиги бор беморларда коронар ҳодисаларнинг хавф омилларини олдини олиш ва коррекцияси сурункали буйрак касаллиги сўнгги босқичи билан оғриган беморларда коронар ҳодисаларнинг ривожланиш эҳтимолини ўз вақтида баҳолаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: сурункали буйрак касаллигининг 5-босқичида дастурий гемодиализ оладиган беморларда эрта ўлим ва қайта касалхонага ётқизиш сонини камайишига ва даволаниш харажатларини камайтириш олоб келди. Хулоса: сурункали буйрак касаллигининг 5-босқичида дастурий гемодиализ олувчи беморларда шифохона ва амбулатория шароитида коронар ҳодисалар хавф омилларининг оғирлиги ва уларнинг прогностик аҳамиятида фарқлар мавжудлиги аниқланиб, прогностик аҳамиятга эга бўлган омиллар сифатида қон албумини, тана вазн индекси, гемоглобин даражаси, чап қоринча гипертрофияси ва гипертониянинг давомийлиги каби кўрсаткичлар белгиланди.
иккинчи илмий янгилик: уремик бузилишлар (дислипидемия, гиперфосфатемия, гипокальцемия) оғирлигининг ортиши коронар нохуш ҳодисалар сонининг ошишини, гемодиализ терапиясининг давомийлиги билан сезиларли даражада боғлиқлиги аниқланганлиги Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 27.09.2023 йилдаги 101 - сонли буйруғи ва Академик Ё.Ҳ. Тўракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий - амалий тиббиёт марказининг 27.09.2023 йилдаги 214-сонли буйруқ асосида амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2024 йил  10 октябрдаги 07/69-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: аниқланган хавф омиллари асосида гемодиализ терапиясининг биринчи йилидаёқ юқори хавфли беморларни танлаб олиш имконияти юзага келади. Бу, ўз навбатида, профилактик ва даволаш тадбирларини шахсийлаштиришга ва юрак-қон томир асоратларининг олдини олишга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги:  юқоридаги омилларни баҳолаш ва индивидуал профилактика дастурини жорий этиш орқали гемодиализга боғлиқ юрак-қон томир асоратлари (инфаркт, юрак етишмовчилиги, шошилинч шифохонага ётказиш ва шошилинч интервенциялар)нинг тез-тез учрашини камайтириш мумкин, бу ўз навбатида кўшимча даволаш ва реанимацион тадбирлар харажатларини пасайтириб, шифохонага ётказишлар сонини қисқартиради ва гемодиализ самарадорлигини ошириб, терапиянинг умумий иқтисодий юкини камайтиради. Хулоса: дастурий гемодиализнинг биринчи йилида эса энг муҳим мустақил хавф омиллари: артериал гипертензия, ёш, фаоллаштирилган қисман тромбопластин вақти ва атероген индекс эканлиги белгиланди.
учинчи илмий янгилик: ножўя коронар ходисалар хавф омиллари артериал гипертензия, камқонлик, дислипидемияни сурункали буйрак касаллиги 5 босқичдаги, дастурли гемодиализ олувчи беморларда юрак қайта тузилишининг салбий тарафга ўзгариши, миокарднинг структур-функционал ремоделланишига таъсир динамикаси амалий исботланганлиги Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 27.09.2023 йилдаги 101 - сонли буйруғи ва Академик Ё.Ҳ. Тўракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий - амалий тиббиёт марказининг 27.09.2023 йилдаги 214-сонли буйруқ асосида амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2024 йил  10 октябрдаги 07/69-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: юқори хавфли беморларнинг клиник профилини аниқлаш ва уларни эрта босқичда идентификация қилиш орқали, мақсадли мониторинг ва профилактик тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш имкони яратади. Иқтисодий самарадорлиги: аниқланган хавф омиллари асосида прогностик скрининг дастурини жорий этиш: энг юқори хавфли беморларни эрта аниқланди ва улар учун мақсадли муолажа режасини ишлаб чиқиш имконини берди; стационар даволаш ва шошилинч кардиологик интервенциялар эҳтиёжини камайтирди. Хулоса: сурункали буйрак касаллигининг 5-босқичидаги ва дастурий гемодиализ олувчи беморларда ножўя коронар ҳодисалар юзага келиш хавфи артериал гипертензия, камқонлик, дислипидемия, қандли диабет, ортиқча вазн, метаболик синдром ва юрак хасталиклари бўйича оилавий анамнез каби омиллар билан бевосита боғлиқ эканлиги ва бир  йил ичида ўлим хавфи 12,5% ни ташкил этиши аниқланди. 
тўртинчи илмий янгилик: миллий амалиётда халқаро Чарлсон шкаласи сурункали буйрак касаллигининг 5-босқичида дастурий гемодиализ оладиган беморларнинг прогнозини баҳолашдаги морфофункционал аҳамияти асосланганлиги Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 27.09.2023 йилдаги 101 - сонли буйруғи ва Академик Ё.Ҳ. Тўракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий - амалий тиббиёт марказининг 27.09.2023 йилдаги 214-сонли буйруқ асосида амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2024 йил  10 октябрдаги 07/69-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: юқори хавфли беморларни эрта босқичда аниқлади; клиник қарорлар қабул қилишда илмий асосланган ёндашувни шакллантириб, ҳақиқий хавф даражаси асосида беморлар ва уларнинг яқинларини хабардор қилиш ва жамиятда мураккаб касалликларга қарши самарали курашиш механизмларини кучайтириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: юқори хавфли беморларга профилактик ва узоқ муддатли муолажаларни фаолроқ йўналтириш орқали ресурсларни оқилона тақсимланди шу билан госпитализациялар ва интенсив даволаш эҳтиёжини, охирги босқичдаги асоратлар (юрак хуружи, инфаркт, сепсис, қайта-қайта ётқизишлар) билан боғлиқ харажатларни камайтирди. Хулоса: коронар ҳодисаларнинг ривожланиши учун прогностик хавф омилларидан фойдаланиш бўйича тадқиқот натижаларини амалга ошириш сурункали буйрак касаллигининг 5-босқичида дастурий гемодиализ оладиган беморларда юрак қон – томир тизими касалликларини ривожланишини профилактика чораларини такомиллаштириш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish