Сайдазимов Миржалол Норжигитовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш жиноятини тергов қилишни такомиллаштириш”, “12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Yu1106.
Илмий раҳбар: Муродов Бахтиёржон Баходирович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Саидов Бахром Анварович, юридик фанлар доктори, профессор; Базарова Дилдора Баходировна, юридик фанлар доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш жиноятини тергов қилиш юзасидан олимларнинг илмий қарашларини татқиқ қилган ҳолда илмий мунозарага киришиб, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги коллизион ҳолатларни татқиқ қилиш асосида қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бир ёки бир неча предикат жиноят содир этилганлиги, улар алоҳида бир шахс, уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма томонидан, Ўзбекистон Республикаси ёхуд бошқа мамлакат ҳудудида амалга оширилганлиги, легаллаштирилаётган мулк содир этилган жиноят натижасида бевосита ёки билвосита қўлга киритилганлиги жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш жиноятини тергов қилишда аҳамият касб этмаслиги асослантирилган; 
пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни жиноий фаолиятдан олинган даромад сифатида эътироф этиш учун тергов органи томонидан уларни жиноят содир этиш натижасида олинган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк, бундай мол-мулкдан фойдаланиш орқали олинган ҳар қандай фойда ёки наф, шунингдек тўлиқ ёки қисман бошқа мол-мулкка айлантирилган ёхуд ўзгартирилган ёки қонуний манбалар ҳисобидан олинган мол-мулкка қўшилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк эканлиги исботланган бўлиши лозимлиги асослантирилган; 
гумон қилинувчи, айбланувчи ёки мол-мулк номига расмийлаштирилган учинчи шахсларда даромадларнинг қонуний манбаларининг мавжуд эмаслигини, жиноят иши доирасида мавжуд бўлган бошқа далиллар мажмуи билан биргаликда алоҳида далил сифатида инобатга олиниши лозимлиги асослантирилган; 
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш жинояти бўйича ишдаги мавжуд далиллар билан бир қаторда, предикат жиноят юзасидан суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукмигина пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк келиб чиқишининг жиноийлиги ҳақида хулоса қилиш имконини бериши мумкинлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш жиноятини тергов қилишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бир ёки бир неча предикат жиноят содир этилганлиги, улар алоҳида бир шахс, уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма томонидан, Ўзбекистон Республикаси ёхуд бошқа мамлакат ҳудудида амалга оширилганлиги, легаллаштирилаётган мулк содир этилган жиноят натижасида бевосита ёки билвосита қўлга киритилганлиги жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш жиноятини тергов қилишда аҳамият касб этмаслигига оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021-йил 
10-июндаги “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга оид ишлар бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 2-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг 2023-йил 
21-декабрдаги 03-23-1059-23-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш жиноятини исботлашда юзага келаётган тушунмовчиликларга барҳам берилишига хизмат қилган; 
пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни жиноий фаолиятдан олинган даромад сифатида эътироф этиш учун тергов органи томонидан уларни жиноят содир этиш натижасида олинган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк, бундай мол-мулкдан фойдаланиш орқали олинган ҳар қандай фойда ёки наф, шунингдек тўлиқ ёки қисман бошқа мол-мулкка айлантирилган ёхуд ўзгартирилган ёки қонуний манбалар ҳисобидан олинган мол-мулкка қўшилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк эканлиги исботланган бўлиши лозимлигига доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021-йил 10-июндаги “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга оид ишлар бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 
2.1-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг 2023-йил 21-декабрдаги 03-23-1059-23-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши жиноий даромадларнинг таснифланишини соддалаштиришга хизмат қилган; 
гумон қилинувчи, айбланувчи ёки мол-мулк номига расмийлаштирилган учинчи шахсларда қонуний даромад манбаларининг мавжуд эмаслигини, жиноят иши доирасида мавжуд бўлган бошқа далиллар мажмуи билан биргаликда алоҳида далил сифатида инобатга олиниши лозимлигига доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021-йил 10-июндаги “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга оид ишлар бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3.2-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг 2023-йил 21-декабрдаги 03-23-1059-23-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ҳолатини исботлашда далилларга қўйилган талабларни бажаришда учраётган тушунмовчиликларнинг ҳал этилишига хизмат қилган; 
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш жинояти бўйича ишдаги мавжуд далиллар билан бир қаторда, предикат жиноят юзасидан суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукмигина пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк келиб чиқишининг жиноийлиги ҳақида хулоса қилиш имконини бериши мумкинлигига доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021-йил 10-июндаги “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга оид ишлар бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 4-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг 2023-йил 21-декабрдаги 03-23-1059-23-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш жинояти бўйича айбсизлик презумпсияси принципи таъминланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish