Усмонов Бунёд Актам ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Капитал активларни баҳолаш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/Iqt933.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Халқаро университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидаҳрор Саидаҳмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Бердияров Баҳриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Элмирзаев Самариддин Эшқувватович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университеи
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади акциядорлик жамиятларида капитал активларни баҳолаш методологиясини такомиллаштиришга доир илмий-услубий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
акциядорлик жамиятлари молиявий менежмент кўрсаткичлари ҳисобланган асосий воситалар, узоқ муддатли инвестициялар, товар-моддий заҳиралар, захира капитали, узоқ муддатли мажбуриятлар, жорий мажбуриятлар, ўз маблағларининг қарзга нисбати, қарз нисбати коеффициенлари каби таъсир доирасига эга коеффисиентлар асосида капитал активлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўллари таклиф этилган;
акциядорлик жамиятлари капитал активлари CАПМни Герфиндал коеффисиенти таъсирини инобатга олган ҳолда баҳолаш орқали капитал активларини бошқариш самарадорлик шкаласи юқори, ўртача, ўртачадан пастроқ, паст ва самарасиз каби бешта мезонлар асосида такомиллаштирилган;
кимё саноати корхоналарининг кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнида юзага келадиган харажатлар таркибини иқтисодий таҳлил қилиш асосида уларнинг ўрта муддатли ривожланиш истиқболларини белгиловчи кўрсаткичлари илмий асосда ишлаб чиқилган;
“акциядорлик жамиятлари хусусий капитал самарадорлиги” молиявий категория сифатида корпоратив бошқарувнинг шаффофлиги, молиявий интизом, ЭСГ стандартларига риоя қилиш, ҳамда рақамли трансформация шароитида стратегик самарадорлик билан тавсифлананиши услубий жиҳатдан асосланган;
“Ўзкимёсаноат” АЖ таркибидаги акциядорлик жамиятларининг акциядорлар томонидан жалб қилинган капиталдан барқарор, инновацион ва рақобатбардош даромад манбаи сифатида фойдаланиш асосида капитал активларни бошқариш самарадорлик кўрсаткичларининг 2030-йилгача прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари инвестицион фаолиятини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
акциядорлик жамиятлари молиявий менежмент кўрсаткичлари ҳисобланган асосий воситалар, узоқ муддатли инвестициялар, товар-моддий заҳиралар, захира капитали, узоқ муддатли мажбуриятлар, жорий мажбуриятлар, ўз маблағларининг қарзга нисбати, қарз нисбати коеффициенлари каби таъсир доирасига эга коеффисиентлар орқали аниқлаш асосида капитал активлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўлларига доир таклифи “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2025 йил 3-июндаги 15-486-сон маълумотномаси). Натижада, акциядорлик жамиятлари молиявий менежмент кўрсаткичлари: асосий воситалар [0.22], узоқ муддатли инвестициялар [0.16], товар-моддий заҳиралар [0.17], захира капитали [-0.55], узоқ муддатли мажбуриятлар [0.09], жорий мажбуриятлар [0.26], ўз маблағларининг қарзга нисбати [0.78], қарз нисбати коеффициенти [0.96] таъсир коеффисиентлари аниқлаш асосида капитал активлардан фойдаланиш самарадорлигини (Cапитал Ассет Приcинг Модел) ошириш йўллари орқали Навоиазот АЖ да 2023-йилда товар-моддий заҳиралар 2365808,9 минг сўмга етиб, ўтган йилга нисбатан 21,4 фоизга ошган, шунингдек 2023-йилда корхонада ўз маблағларининг қарзга нисбати 1,23 пунктга ошган;
акциядорлик жамиятлари капитал активлари CАПМни Герфиндал коеффисиенти таъсирини инобатга олган ҳолда баҳолаш орқали капитал активларини бошқариш самарадорлик шкаласи юқори, ўртача, ўртачадан пастроқ, паст ва самарасиз каби бешта мезонлар асосида такомиллаштиришга доир таклифи “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2025 йил 3-июндаги 15-486-сон маълумотномаси). Натижада, акциядорлик жамиятлари капитал активларини ДМФ ва CАПМ усулида баҳолаш орқали бошқариш самарадорли шкаласи юқори [>1,5], ўртача [1,5;1], ўртачадан пастроқ [1;0,7], паст [0,7;0,1], самарасиз [<0,1] каби мезонлар асосида такомиллаштирган, ҳамда Навоиазот АЖ да 2023-йилда тўлов қобилияти коеффициенти (Солвенcй ратио) 2022-йилга нисбатан 1,42 пунктга ошган, Фарғонаазот АЖ да 2023-йилда худди шу коеффициент 2022-йилга нисбатан 0,26 пунктга ошган;
кимё саноати корхоналарининг кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнида юзага келадиган харажатлар таркибини иқтисодий таҳлил қилиш асосида уларнинг ўрта муддатли ривожланиш истиқболларини белгиловчи кўрсаткичларига доир таклифи “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2025 йил 3-июндаги 15-486-сон маълумотномаси). Натижада, “Ўзкимёсаноат” АЖ таркибидаги акциядорлик жамиятларининг 2030-йилгача ривожланиш параметрлари инновасион харажатларни 95 фоиз моделда шакллантирилган омил жамиятнинг молиявий харажатлари ҳажмига боғлиқ бўлиб, қолган 5 фоиз эса ҳисобга олинмаган бошқа омилларга боғлиқ ҳолда мувофиқлаштириш имкони яратилган;
“акциядорлик жамиятлари хусусий капитал самарадорлиги” молиявий категория сифатида корпоратив бошқарувнинг шаффофлиги, молиявий интизом, ЭСГ стандартларига риоя қилиш, ҳамда рақамли трансформация шароитида стратегик самарадорлик билан тавсифлананиши услубий жиҳатдан асослантуришга доир таклифи Олий таълим талабалари учун “Молиявий менежмент” фанидан ўқув қўлланмада ўз аксини топган (ТДИУнинг 2023 йил 23-декабрдаги 59-сон буйруғи). Натижада, «акциядорлик жамиятлари хусусий капитал самарадорлиги» тушунчасининг янги мазмунда киритилиши олий таълим муассасалари талабалари ҳамда бўлғуси мутахассисларнинг хусусий капитал самарадорлиги борасидаги билим ва кўникмаларини кенгайтириш имконини яратган;
“Ўзкимёсаноат” АЖ таркибидаги акциядорлик жамиятларининг акциядорлар томонидан жалб қилинган капиталдан барқарор, инновацион ва рақобатбардош даромад манбаи сифатида фойдаланиш асосида капитал активларни бошқариш самарадорлик кўрсаткичларининг 2030-йилгача прогноз ссенарийларига доир таклифи Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2025 йил 3-июндаги 15-486-сон маълумотномаси). Натижада, “Ўзкимёсаноат” АЖ таркибидаги “Навоиязот” АЖда хусусий капитал рентабеллиги (РОЕ) 2026-йилда 20,3% дан бошланиб, 2030-йилда 24,4% га етиши кутилмоқда ҳамда активлар рентабеллиги (РОА) ҳам 3,8% дан 5% гача ўсади, бу эса корхона активлари самарадорлигининг ошриши ҳамда “Фарғонаазот” АЖда хусусий капитал рентабеллиги (РОЕ) 2026-йилда 28,28% дан бошланиб, 2030-йилда 38,58% га етиши орқали 2030-йилгача молиявий стратегияларини такомиллаштириш имкони яратилган.