Турдиев Зохиджон Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аҳоли иқтисодий фаровонлигини оширишнинг назарий асосларини такомиллаштириш”, 08.00.01 – “Иқтисодиёт назарияси” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Iqt4867.
Илмий раҳбар: Набиев Элшод Ғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Суюн Артикович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мўминов Нозим Гаппарович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистон шароитида аҳоли иқтисодий фаровонлигини изчил оширишнинг назарий асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
назарий-услубий ёндашувга кўра “аҳоли иқтисодий фаровонлиги” тушунчаси классик иқтисодий мактабнинг фаровонлик даражасини бозор механизми ва эркин рақобат таъминлаши, маржиналистик мактабнинг фаровонликни асосий ўлчови сифатида ресурсларни самарали тақсимланиши, кейнсча мактабнинг иш билан таъминланганлик ва давлатнинг иқтисодиётдаги роли каби қарашларини уйғунлаштирган ҳолда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш нуқтайи назаридан такомиллаштирилган;
назарий-услубий ёндашувга кўра, аҳоли фаровонлигини оширишга бандлик даражасининг таъсир жиҳатларини ҳисобга олган холда маҳаллаларда оилавий тадбиркорлик ва аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек ёшлар ва хотин-қизларнинг даромад келтирувчи ишларда бандлигини таъминлаш учун имтиёзли кредитлар ажратиш таклифи асосланган;
тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўловини тўлаш учун аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда аҳоли иқтисодий фаровонлиги даражасига таъсир қилувчи омиллар ўртасидаги корреляцион-регрессион боғлиқликнинг эконометрик модели асосида фаровонлик даражасининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аҳоли иқтисодий фаровонлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф
ва тавсиялар асосида:
назарий-услубий ёндашувга кўра “аҳоли иқтисодий фаровонлиги” тушунчаси классик иқтисодий мактабнинг фаровонлик даражасини бозор механизми ва эркин рақобат таъминлаши, маржиналистик мактабнинг фаровонликни асосий ўлчови сифатида ресурсларни самарали тақсимланиши, кейнсча мактабнинг иш билан таъминланганлик ва давлатнинг иқтисодиётдаги роли каби қарашларини уйғунлаштирган ҳолда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш нуқтайи назаридан берилган таклифидан 7230103-Макроиқтисодиёт ҳамда 70310301-Минтақавий иқтисодиёт магистратура мутахассисликларида ўқитиладиган “Яшил иқтисодиёт” фанидан дарслик ҳамда ўқув дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 25-июлдаги 02/01-01-298-сон маълумотномаси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2024-йил 27-декабрдаги 448-сонли буйруғи). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши иқтисодиёт назариясини илмий-назарий жиҳатдан бойитишга ҳамда 7230103-Макроиқтисодиёт ҳамда 70310301-Минтақавий иқтисодиёт магистратура мутахассисликлари бўйича тахсил олаётган магистрлар ва шунингдек, илмий тадқиқотчиларда “аҳоли иқтисодий фаровонлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмунига оид билим ва кўникмаларининг ривожланишига ҳисса қўшган;
назарий-услубий ёндашувга кўра, аҳоли фаровонлигини оширишга бандлик даражасининг таъсир жиҳатларини ҳисобга олган холда маҳаллаларда оилавий тадбиркорлик ва аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек ёшлар ва хотин-қизларнинг даромад келтирувчи ишларда бандлигини таъминлаш учун имтиёзли кредитлар ажратиш таклифи 7230103-Макроиқтисодиёт ҳамда 70310301-Минтақавий иқтисодиёт магистратура мутахассисликларида ўқитиладиган “Яшил иқтисодиёт” фанидан дарслик ҳамда ўқув дастурини тайёрлашда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2023-йил 31-январдаги ПҚ–39-сон “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида ўз аксини топган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2024-йил 27-декабрдаги 448-сонли буйруғи, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025-йил 10-январдаги 14-сон маълумотномаси) томонидан қабул қилиниб, амалиётга жорий этилди. Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида маҳаллаларда оилавий тадбиркорлик ва аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашнинг иқтисодий мазмунига оид билим ва кўникмаларининг ривожланишига ҳисса қўшган ҳамда мамлакатимизда давлат томонидан тегишли тартибда гаровсиз кредитлар ажратиш амалиёти ёʻлга қўйилган;
тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўловини тўлаш учун аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қабул қилиниб амалиётга жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025-йил 10-январдаги 14-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида шахсларнинг ресурслардан фойдаланиш самарадорлигига таъсир этувчи омилларга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Субсидиялар портали (www.субсидия.мф.уз)да ишсиз, кам таъминланган оилалар аъзолари, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш рукни қўшилиб, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш имкониятлари ошган;
Ўзбекистонда аҳоли иқтисодий фаровонлиги даражасига таъсир қилувчи омиллар ўртасидаги корреляцион-регрессион боғлиқликнинг эконометрик модели асосида фаровонлик даражасининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПФ–158-сон “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги Фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025-йил 10-январдаги 14-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги “Ўзбекистон—2030” стратегияси тўғрисидаги ПФ-158-сонли Фармонининг барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш бўлимида “2030-йилга қадар иқтисодиёт ҳажмини 2 баробар ошириш ва даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторига кириш” вазифаси сифатида ўз аксини топган.