Надирханов Убайдулла Сабировичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш жараёнининг бошқаришини  такомиллаштириш”, 08.00.13 – «Менежмент» , 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.DSc/Iqt39.
Илмий маслаҳатчи : Турсунҳўжаев Марат Лутфуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSc.15/31.12.2020.I.09.04
Расмий оппонентлар: Тураев Баҳодир Хатамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Хамидуллин Миҳаил Борисович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор,
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш жараёнини бошқаришни такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра халқаро инвестиция алоқаларини тартибга солиш мақсадида “тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар” тушунчасининг иқтисодий мазмунини қайта кўриб чиқиш, жумладан, маҳаллий субектлар томонидан хорижий иқтисодиётга киритилаётган капитал шаклларини ТТХИ сифатида қонуний мақомга эга қилиш бўйича нормаларни қонунчиликка киритиш орқали трансчегаравий инвестиция оқимларининг икки томонлама ҳисобини юритиш имконини яратиш асосида такомиллаштирилган;
институционал механизмларни такомиллаштириш, мамлакатнинг ички ва ташқи таҳдидларга мослашиш қобилиятини, миллий иқтисодий манфаатларни глобал интеграция шароитида ҳимоя қилиш заруратини ҳисобга олган ҳолда тизимли ва комплекс ёндашув асосида бошқарув моделини жорий этиш орқали тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни (ТТХИ) жалб қилиш жараёнини самарали бошқариш асосланган;
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни типологияси 100% хорижий капиталга эга бўлган хорижий корхоналар (ХК) ва 1–99% хорижий улушга эга бўлган қўшма корхоналар (ҚҚ) сифатида дифференциаллаш асосида ишлаб чиқилган сифат ва миқдор кўрсаткичларига кўра таснифлаш методологияси орқали республикада хорижий инвестиция муҳитини мониторинг қилиш, уларнинг иқтисодиётга таъсирини баҳолаш ҳамда ҳар бир турдаги корхона ривожланиш траекториясини аниқлаш имконияти яратилган;
ТТХИни жалб қилишни қўллаб-қувватлашнинг давлат сиёсати доирасида “Махсус инвестиция фонди”ни ташкил этиш орқали истиқболли инвестицион лойиҳаларни кафолатлаш, тадбиркорларни банк кредитларига бўлган кириш имкониятини кенгайтириш ва суғурта тўловлари воситасида таваккалчилик даражасини камайтириш орқали бизнес муҳитининг жозибадорлигини ошириш орқали миллий иқтисодиётга инвестициялар ҳар йили ўртача 10–15% кўпроқ жалб этиш имкони асосланган;
жаҳон бозорида юзага келаётган геоқтисодий ўзгаришлар, “яшил иқтисодиёт” талаблари ва иқтисодий хавфсизлик омилларини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқариш занжирларини қайта шакллантириш ва рақобатбардошликни таъминлаш учун давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигида фаолият юритувчи янги институтларни жорий этиш ҳамда “Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш стратегияси”ни ишлаб чиқиш орқали ЯИМда ТТХИ улушининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра халқаро инвестиция алоқаларини тартибга солиш мақсадида “тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар” тушунчасининг иқтисодий мазмунини қайта кўриб чиқиш, жумладан, маҳаллий субектлар томонидан хорижий иқтисодиётга киритилаётган капитал шаклларини ТТХИ сифатида қонуний мақомга эга қилиш бўйича нормаларни қонунчиликка киритиш орқали трансчегаравий инвестиция оқимларининг икки томонлама ҳисобини юритиш имконини яратиш асосида такомиллаштиришга  оид назарий ва услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Иқтисодий ҳавфсизлик” дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2022 йил 20 майдаги 106-сон буйруғи). Мазкур илмий таклифни ҳаётга татбиқ этиш натижасида олий таълим муассасалари талабаларининг “тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар”, “миллий хавфсизлик”, “иқтисодий хавфсизлик” тушунчаларини такомиллаштириш ва тизимли ўзлаштириш, хорижий капитални жалб қилиш билан боғлиқ хавф ва таҳдидларни аниқлаш бўйича назарий билим ва кўникмаларини янада чуқурлаштириш имкони яратилган; 
институционал механизмларни такомиллаштириш, мамлакатнинг ички ва ташқи таҳдидларга мослашиш қобилиятини, миллий иқтисодий манфаатларни глобал интеграция шароитида ҳимоя қилиш заруратини ҳисобга олган ҳолда тизимли ва комплекс ёндашув асосида бошқарув моделини жорий этиш орқали тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни (ТТХИ) жалб қилиш жараёнини самарали бошқариш таклифидан Ўзбекистон  Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон  Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024-йил 25-декабрдаги 20/20-3505-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифни амалга ошириш узоқ муддатли режалаштириш, ресурсларни концентрациялаш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида барқарорликни ошириш орқали бошқарув механизмларини такомиллаштириш имконини яратган;
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни типологияси 100% хорижий капиталга эга бўлган хорижий корхоналар (ХК) ва 1–99% хорижий улушга эга бўлган қўшма корхоналар (ҚҚ) сифатида дифференциаллаш асосида ишлаб чиқилган сифат ва миқдор кўрсаткичларига кўра таснифлаш методологияси орқали республикада хорижий инвестиция муҳитини мониторинг қилиш, уларнинг иқтисодиётга таъсирини баҳолаш ҳамда ҳар бир турдаги корхона ривожланиш траекториясини аниқлаш таклифидан Ўзбекистон  Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон  Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024-йил 25-декабрдаги 20/20-3505-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифни амалга ошириш хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар турларини таснифлашга, хорижий корхонани (ХК - 100%) ва қўшма корхонанинг (ҚК) турли шаклларини ажратишга олиб келади, бу нафақат хорижий инвестор томонидан бошланғич капитал қўйилмаларини кузатиш, балки уни кейинчалик хорижий корхона ё'налишида ривожлантириш имконини беради, яъни республика инвестиция муҳитини мониторинг қилиш ва баҳолаш воситаларидан бири бўлиб хизмат қилган; 
ТТХИни жалб қилишни қўллаб-қувватлашнинг давлат сиёсати доирасида “Махсус инвестиция фонди”ни ташкил этиш орқали истиқболли инвестицион лойиҳаларни кафолатлаш, тадбиркорларни банк кредитларига бўлган кириш имкониятини кенгайтириш ва суғурта тўловлари воситасида таваккалчилик даражасини камайтириш орқали бизнес муҳитининг жозибадорлигини ошириш орқали миллий иқтисодиётга инвестициялар ҳар йили ўртача 10–15% кўпроқ жалб этиш таклифидан Ўзбекистон  Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон  Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024-йил 25-декабрдаги 20/20-3505-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг ҳаётга татбиқ этилиши тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш, истиқболли инвестиция лойиҳалари доирасида тадбиркорлик субектлари фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва банк кредитлари олиш кафолатларини кенгайтириш, инновацион жараёнларга инвестицияларни жалб қилиш ва таваккалчилик даражасини пасайтириш (суғурта тўловларини қоплаш учун хизмат қилади) орқали ишбилармонлик муҳитининг жозибадорлигини оширишга олиб келган;
жаҳон бозорида юзага келаётган геоқтисодий ўзгаришлар, “яшил иқтисодиёт” талаблари ва иқтисодий хавфсизлик омилларини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқариш занжирларини қайта шакллантириш ва рақобатбардошликни таъминлаш учун давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигида фаолият юритувчи янги институтларни жорий этиш ҳамда “Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш стратегияси”ни ишлаб чиқиш орқали ЯИМда ТТХИ улушининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан “Ўзавтосаноат” АК фаолиятида фойдаланилган (“Ўзавтосаноат” АКнинг 2025-йил 17-апрелдаги №17/07-25-0178-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифни амалга ошириш компаниянинг ташқи бозорларда инвестиция сиёсати самарадорлигини оширади, яни, компаниянинг инвестиция сиёсатини ишлаб чиқиш ва хорижий мамлакатлар бозорларидаги иш шароитларига мослаштириш масалаларида менежментни такомиллаштириш, инвестиция жараёнлари орқали компания ишлаб чиқаришини ташқи бозорда ривожлантириш, бунинг натижасида экспортни кенгайтириш ва пировардида иқтисодий ўсишни таъминлаш имконини яратган. 
Диссертация муаллифининг мазкур илмий таклиф доирасидаги хулосалари, хусусан, рақобатдош устунликлардан фойдаланиш – тажриба, технология, оқилона нарх сиёсати, янги бозорларни ўзлаштириш ва кенгайтириш, харажатларни минималлаштириш, ташқи бозорларда маҳаллий хомашё ва инсон ресурсларидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодиёт масалалари қўмитаси томонидан инвестиция фаолиятига оид амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш ва келгусида ишлаб чиқиш ишларида кенг фойдаланилмоқда (18.02.2025-й. 04/2-11-14-сон маълумотнома).

Yangiliklarga obuna bo‘lish