Каримов Шамсиддин Акрам ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Тижорат банкларида ЭСГ стандартлари асосида рискларни баҳолаш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Iqt4444
Илмий раҳбар: Тошпулатов Даврон Акромович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Абдурахманов Илёс Хуршидович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Абдурасулов Жахонгир Абдувалиевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади банкларда ЭСГ стандартлари асосида рискларни баҳолашга оид бўлган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
банкда муаммоли кредитларни камайтириш мақсадида ЭСГ стандартлари асосида кредитни қайтмаслик даражасига қараб рискларни уч тоифага ажратиш ҳамда уларга риск аппетити лимитларини ўрнатиш илмий асосланган;
тижорат банкларининг ташқи молиявий оқимларга кириш имкониятини кенгайтириш, инвестицион жозибадорлигини оширишда банк кредит лойиҳаларига ЭСГ стандартлари асосида мажбурий риск хулосаларини интеграциялаш орқали халқаро молия институтлари талабларига мос келувчи, барқарорлик мезонларига жавоб берадиган ва арзон молиявий ресурсларни жалб қилиш имконини берувчи тизимли ёндашув ишлаб чиқилган;
тижорат банклари томонидан ЭСГ стандартларига асосланган риск омилларини олдиндан аниқлаш, уларнинг молиявий барқарорликка салбий таъсирини минималлаштириш ҳамда кредит қарорларининг сифатини ошириш мақсадида комплекс ва кенгайтирилган рисклар реестрини шакллантириш таклиф этилган;
банкнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш, “яшил” кредитлар улушини кўпайтириш ва барқарор молиялаштириш амалиётларини кенгайтириш мақсадида ЭСГ стандартларига асосланган устувор риск кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва уларни кредит баҳолаш жараёнларига интеграциялаш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Банкларда рискларни баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
банкда муаммоли кредитларни камайтириш мақсадида ЭСГ стандартлари асосида кредитни қайтмаслик даражасига қараб рискларни уч тоифага ажратиш ҳамда уларга риск аппетити лимитларини ўрнатишга доир таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ фаолиятига жорий этилган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 2025-йил 16-апрелдаги 575/16-4-2025–сонли маълумотномаси). Натижада, банк томонидан кредит портфели риск даражасига қараб А-тоифа (юқори риск), Б-тоифа (ўрта риск) ва C-тоифа (паст риск) каби уч тоифага ажратилган ҳамда риск даражасидан келиб чиқиб уларга риск аппетити ўрнатилган;
тижорат банкларининг ташқи молиявий оқимларга кириш имкониятини кенгайтириш, инвестицион жозибадорлигини оширишда банк кредит лойиҳаларига ЭСГ стандартлари асосида мажбурий риск хулосаларини интеграциялаш орқали халқаро молия институтлари талабларига мос келувчи, барқарорлик мезонларига жавоб берадиган ва арзон молиявий ресурсларни жалб қилиш имконини берувчи тизимли ёндашув ишлаб чиқишга доир таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ фаолиятига жорий этилган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 2025-йил 16-апрелдаги 575/16-4-2025–сонли маълумотномаси). Натижада, банкда Риск менежмент департаменти таркибида Экологик ва ижтимоий рисклар бошқариш йўналиши ташкил этилган бўлиб, мазкур бўлим томонидан бевосида ЭСГ стандартлари асосида риск хулосалар тайёрлаш, ҳамда ва кредит қўмитасига тақдим этиш вазифаси юклатилган бўлиб, бунинг асосида 2024-йилда иш ўринлари яратилиши, иқтисодий ўсиш ва барқарорликни мустаҳкамлаш мақсадида халқаро молия институтларидан 40 млн.доллар миқдорида паст фоизли, узуқ муддатли ва имтиёзли тўлов шартлари асосида маблағ жалб қилинган;
тижорат банклари томонидан ЭСГ стандартларига асосланган риск омилларини олдиндан аниқлаш, уларнинг молиявий барқарорликка салбий таъсирини минималлаштириш ҳамда кредит қарорларининг сифатини ошириш мақсадида комплекс ва кенгайтирилган рисклар реестрини шакллантиришга доир таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ фаолиятига жорий этилган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 2025-йил 16-апрелдаги 575/16-4-2025–сонли маълумотномаси). Натижада, банкда риск кучайишидан олдин чора кўришга хизмат қилувчи ЭСГ омиллар бўйича кенгайтирилган реестр шакллантирилган бўлиб, бу асосида ҳар бир риск даражасига мониторинг частотаси, текширув босқичлари ёки қўшимча ахборот талаб қилувчи механизмлар ишга тушган;
банкнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш, “яшил” кредитлар улушини кўпайтириш ва барқарор молиялаштириш амалиётларини кенгайтириш мақсадида ЭСГ стандартларига асосланган устувор риск кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва уларни кредит баҳолаш жараёнларига интеграциялашга доир таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ фаолиятига жорий этилган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 2025-йил 16-апрелдаги 575/16-4-2025–сонли маълумотномаси). Натижада, банкда асосий риск кўрсаткичларини аниқлаш методларига ихтисослашган КРИ кўрсаткичлари ишлаб чиқилган бўлиб, сўнгги уч йилда банкнинг “яшил кредит” портфели суммаси 567 млн. АҚШ долларига етказилган, ҳамда 6 763 та “яшил” иш ўринлари яратилган.