Ражаббоев Ифтихор Ўктамбой ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
     

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Воситачилик хизатлари бозорини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 
Илмий раҳбар: Салаев Санъатбек Камилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Матякубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қудайбергенов Азамат Шамуратович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: воситачилик хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш юзасидан илмий асосланган тавсия ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “дистрибютор” тушунчасининг иқтисодий мазмуни  товарлар ёки хизматларни ишлаб чиқарувчидан ёки улгуржи етказиб берувчидан сотиб олиб, уларни муайян географик ҳудуд, мақсадли бозор ёки мижозлар сегменти доирасида белгиланган шартлар асосида қайта сотиш, логистика, маркетинг ва мижозлар билан алоқаларни таъминлаш каби функцияларни амалга оширувчи мустақил хўжалик субъектини бозор занжирида талаб ва таклифни мувофиқлаштириш орқали товар айирбошлаш самарадорлигини оширишнинг муҳим иқтисодий воситаси нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
воситачилик хизматлари бозорида иштирок этувчи субъектларнинг таркибий тузилиши мезони асосида бизнес алоқаларини алоҳида сегментларга кўра таснифлаш ҳамда дистрибюторлик ва дилерлик тармоқларини ривожлантириш нуқталарини аниқлаш имконини берадиган инновацион дилерлик тармоғи орқали ҳар бир сегментда рақобатбардошлик даражасини (1,4 - 1,8 баробар), мижоз қамровини (25 - 30%) ҳамда тармоқнинг савдо конверсиясини электрон платформада (15% гача) ошириш салоҳияти асосланган;
сотув фаолиятида дистрибюторлик ва дилерлик тармоқларини самарали ташкил этишда бизнес жараёнларини ички алоқа (68%), корпоратив веб-сайт (53%), тематик сайтлар (47%), онлайн дўконлар (38%), ташриф қоғози веб-сайти ва корпоратив порталлар (35%) каби рақамли каналлар орқали аутсорсинг қилиш орқали самарадорликни ошириш таклифи асосланган;
Хоразм вилояти хизматлар, хусусан, воситачилик хизматлари бозорида дистрибюторлик фирмалари ривожланишининг 2028 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Воситачилик хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий тавсия ва таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра “дистрибютор” тушунчасининг иқтисодий мазмунини товарлар ёки хизматларни ишлаб чиқарувчидан ёки улгуржи етказиб берувчидан сотиб олиб, уларни муайян географик ҳудуд, мақсадли бозор ёки мижозлар сегменти доирасида белгиланган шартлар асосида қайта сотиш, логистика, маркетинг ва мижозлар билан алоқаларни таъминлаш каби функцияларни амалга оширувчи мустақил хўжалик субъектини бозор занжирида талаб ва таклифни мувофиқлаштириш орқали товар айирбошлаш самарадорлигини оширишнинг муҳим иқтисодий воситаси нуқтаи назаридан такомиллаштириш билан боғлиқ назарий-услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Тадбиркорлик асослари” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Урганч давлат университети, 2023 йил 26 июндаги 91-сон буйруқ). Ушбу таклифни амалиётга қўллаш натижасида талабаларда воситачилик хизматлари бозорида фаолият юритувчи асосий субъектларнинг таърифларини янада такомиллаштириш имкони яратилган;
воситачилик хизматлари бозорида иштирок этувчи субъектларнинг таркибий тузилиши мезони асосида бизнес алоқаларини алоҳида сегментларга кўра таснифлаш ҳамда дистрибюторлик ва дилерлик тармоқларини ривожлантириш нуқталарини аниқлаш имконини берадиган инновацион дилерлик тармоғи орқали ҳар бир сегментда рақобатбардошлик даражасини (1,4 - 1,8 баробар), мижоз қамровини (25 - 30%) ҳамда тармоқнинг савдо конверсиясини электрон платформада (15% гача) ошириш салоҳияти бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 11 июлдаги 06-05-33-7572-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга қўллаш натижасида “бизнес-дистрибютор/дилер, дистрибютор/дилер - бизнес, дилер - охирги истеъмолчи, дистрибютор/дилер - давлат, дистрибютор/дилер - маъмурият ва дистрибютор - Б2Б бозорининг электрон майдонида маҳсулотларни сотиш бўйича дистрибюторлик ва дилерлик тармоқларини ривожлантириш жойини аниқлаш мақсадидаги дилерлик тармоғи” каби политаснифли янги тизими асосланган;
сотув фаолиятида дистрибюторлик ва дилерлик тармоқларини самарали ташкил этишда бизнес жараёнларини ички алоқа (68%), корпоратив веб-сайт (53%), тематик сайтлар (47%), онлайн дўконлар (38%), ташриф қоғози веб-сайти ва корпоратив порталлар (35%) каби рақамли каналлар орқали аутсорсинг қилиш орқали самарадорликни ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 11 июлдаги 06-05-33-7572-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга қўллаш натижасида воситачилик хизматлари бозорида дистрибюторлик ва дилерлик тармоқларини ривожлантиришнинг бир қатор интеграциялашган ички алоқа, реклама, тематик сайт, ташриф қоғози веб-сайти, корпоратив веб-сайт, онлайн дўкон, реклама сайти, корпоратив портал каби бизнес жараёнларини аутсорсинг қилиш ва самарадорликни баҳолашнинг муқобил моделлари таклиф этилган;
Хоразм вилояти хизматлар, хусусан, воситачилик хизматлари бозорида дистрибюторлик фирмалари ривожланишининг 2028 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 11 июлдаги 06-05-33-7572-сон маълумотномаси).Ушбу прогноз кўрсаткичларини амалиётга жорий қилиш натижасида Хоразм вилояти воситачилик хизматлари бозорида дистрибюторлик фаолияти ривожланишининг 2028 йилгача бўлган устувор соҳалари ҳамда истиқболлари илмий жиҳатдан асосланишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish