Ваисов Дилшод Ибодуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тиббий хизматлар кўрсатувчи кичик бизнес субьектлари рақобатбардошлигини таьминлашнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt5361
Илмий раҳбар: Салаев Саньатбек Камилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Қалмуратов Бахтияр Сейтмуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Умиров Исломбек Фуркатович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: тиббий хизматлар кўрсатувчи кичик бизнес субъектлари рақобатбардошлигини таъминлашнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш йўналишларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўп ўзгарувчили тузилмавий модел асосида тиббий хизмат кўрсатувчи субъектларда ташкилий, иқтисодий ва назорат механизмларининг хизматлар рақобатбардошлиги ва сифатига бевосита таъсир даражаси (ТДбев = 0,43) ҳамда билвосита таъсир даражаси (ТДбил = 0,22 – 0,27)ни таъминлаш зарурати асосланган;
рақамли платформалаштириш, лицензиялаш ва электрон каталоглаштириш асосида тиббий хизматларнинг самарали “маҳсулот портфели”ни аниқлаш, рейтинглаш, самарасиз хизматлардан воз кечиш, бозорга тезда мослашиш ҳамда “бошқарувли таъсир кўрсатиш” имконини берувчи меъёрий-ҳуқуқий ва инфратузилмавий рақобат устунликларини шакллантириш алгоритми таклиф қилинган;
тиббий хизмат кўрсатувчи субъектлар рақобатбардошлигини баҳолаш услубияти хизмат кўрсатиш жараёнларининг рақамлашув даражаси (РД ≥ 70%), индивидуаллашув кўрсаткичи (ИК ≥ 60%) ҳамда сотувдан кейинги тиббий сервис қамрови (ТСҚ ≥ 30%) мезонлари асосида интеграл рейтинг индексини шакллантиришга кўра такомиллаштирилган;
Ўзбекистон Республикасида хусусий тиббиёт муассасалари сони динамикаси, тиббиётда бандлар сони динамикаси, қамров даражаси ҳамда касалланишлар сони динамикасини ҳисобга олган ҳолда тиббий хизматлар ривожланишининг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тиббий хизматлар кўрсатувчи кичик бизнес субъектлари рақобатбардошлигини таъминлашнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштиришга оид илмий тадқиқот натижалари асосида:
кўп ўзгарувчили тузилмавий модел асосида тиббий хизмат кўрсатувчи субъектларда ташкилий, иқтисодий ва назорат механизмларининг хизматлар рақобатбардошлиги ва сифатига бевосита таъсир даражаси (ТДбев = 0,43) ҳамда билвосита таъсир даражаси (ТДбил = 0,22 – 0,27)ни таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси. томонидан ваколатли органлар билан ҳамкорлик йўналишида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 11 июлдаги 06-05-33-7571-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгилик ташкилий (ТМ), иқтисодий (ИМ) ва назорат (НМ) механизмларининг стандарт оғиш бирлигидаги мустаҳкамланиши тиббий хизмат кўрсатувчи субъектлар рақобатбардошлигини 22%-80% оширишга, миқдорий кўрсаткичлар кесимида стратегик қарорлар қабул қилишнинг аниқ воситаларини танлаш асосида бозор позициясини янада мустаҳкамлашга, харажатларни камайтириш ва фойдани ошириш имкониятларини асослаган;
рақамли платформалаштириш, лицензиялаш ва электрон каталоглаштириш асосида тиббий хизматларнинг самарали “маҳсулот портфели”ни аниқлаш, рейтинглаш, самарасиз хизматлардан воз кечиш, бозорга тезда мослашиш ҳамда “бошқарувли таъсир кўрсатиш” имконини берувчи меъёрий-ҳуқуқий ва инфратузилмавий рақобат устунликларини шакллантириш алгоритми Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан ваколатли органлар билан ҳамкорлик йўналишида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 11 июлдаги 06-05-33-7571-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф лицензиялаш бўйича 213 та, ягона электрон каталог бўйича 156 та тиббий хизматлар таснифи орқали тиббий хизматлар рақобатбардошлигини шакллантирувчи кўрсаткичлар тизимини шакллантиришга, тиббий хизматлар кўрсатувчи субъектлар меъёрий-ҳуқуқий ва инфратузилмавий рақобат устунлигини мустаҳкамлашга ҳамда тиббий хизматларнинг самарали “маҳсулот портфели”ни аниқлаш, тиббий хизматларни рейтинглаш, воз кечиш, бозорга тезда мослашиш ҳамда рақобатбардошликни таъминлашга “бошқарувли таъсир кўрсатиш” имконини берган;
тиббий хизмат кўрсатувчи субъектлар рақобатбардошлигини баҳолаш услубияти хизмат кўрсатиш жараёнларининг рақамлашув даражаси (РД ≥ 70%), индивидуаллашув кўрсаткичи (ИК ≥ 60%) ҳамда сотувдан кейинги тиббий сервис қамрови (ТСҚ ≥ 30%) мезонлари асосида интеграл рейтинг индексини шакллантиришга кўра такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан ваколатли органлар билан ҳамкорлик йўналишида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 11 июлдаги 06-05-33-7571-сон маълумотномаси). Ушбу услубиятига кўра, бир томондан тиббий хизмат кўрсатувчи субъектлар рақобатбардошлигини бевосита хизмат кўрсатиш жараёнга таъсир қилувчи ва уни шакллантирувчи компонентлар таъсири орқали баҳолашга, бошқа томондан эса, аҳолининг барча қатламлари учун сифатли тиббий хизматлар кўрсатишда суғурта агентлари, фармацевтика компаниялари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, санатория-курортлар, ижтимоий овқатланиш муассасаларини тиббий хизмат кўрсатиш муҳити нуқтаи назаридан қамраб олишга, ўзаро ҳамкорликда “сервис қиймати” яратиш имкониятини оширишга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикасида хусусий тиббиёт муассасалари сони динамикаси, тиббиётда бандлар сони динамикаси, қамров даражаси ҳамда касалланишлар сони динамикасини ҳисобга олган ҳолда тиббий хизматлар ривожланишининг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан ваколатли органлар билан ҳамкорлик йўналишида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 11 июлдаги 06-05-33-7571-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган прогноз параметрларига кўра Ўзбекистон Республикасида тиббий хизматлар кўрсатишда кичик бизнеснинг улуши, 2023 йилдаги 86 фоиз пунктдан, 2030 йилда 90,9 фоиз пунктгача ошиши, 2026-2030 йилларда тиббий хизматлар ҳажмининг 6,97% га ортиши, тиббиётда бандлар 17%га, соҳада ўзлаштириладиган инвестициялар ҳажми 12,35%га ошиб қарийб 60 трлн. сўмни ташкил қилиши, янги ўзлаштирилган тиббий ихтисосликларнинг улушининг 2,17 баробарга ошиши хусусий тиббиёт муассасаларининг умумий бандлар сонидаги улуши 66,2% га етиш динамикаси мавжудлиги асослантирилган.