Шаробиддинов Шерзодбек Шухратбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёшлар маънавиятини шакллантиришда ворислик муаммоси” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fal874
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ғаппаров Элёржон Отабекович Фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Расмий оппонентлар: сиёсий фанлар доктори (DSc), профессор Дехканов Наримон Бурхонжонович ва фалсафа фанлари номзоди, доцент Маматов Обидхон Ваққосович.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёшлар маънавиятини шакллантиришда ворислик муаммосининг ижтимоий-фалсафий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
глобаллашув шароитида ёшлар маънавиятининг асосини ташкил этувчи ворислик туйгʻусини мустаҳкамлаш жамиятда ахлоқий девиация, деградация ва бегоналашув каби деструктив омилларнинг олдини олиб жамиятда анъанавийлик ва замонавийлик ўртасидаги диалектик детерминизмни таъминлаши фалсафий асосланган;
ёшларнинг ворислик жараёнида маънавий реактивлик ва адаптивлик хусусиятлари Янги Ўзбекистон шароитида авлодлараро муносабатлар трансформация жараёнларига парманент таъсир этиб, жамиятда ғоявий (космополитизм, эгоцентризм,) ҳамда информацион (ахборот хуружи, манипуляцион) ижтимоий омилларни гуманизацияловчи аксиологик иммунитетни шакллантириши қиёсий очиб берилган;
жамиятда ворисликни таъминлаш трансмиссив (авлоддан авлодга ўтувчи) маънавий жараёнларни фаоллаштириб, ўтмиш ва бугун ўртасидаги алоқадорликни белгилаб ижтимоий тафаккурда рационалистик ва праксиологик жиҳатларни таъминлаши орқали ёшларда рационал ва прагматик хусусиятларнинг ривожланишига таъсири очиб берилган;
ёшлар маънавиятини шакллантиришда ворисликнинг синергик (қўшилувчи ва бирлашувчи) тамойиллари асосида миллий ва минтақавий ўзига хосликни сақлаш, уларни глобал тенденсиялар билан уйғунлаштириш ахборотлашган жамиятда маърифатли авлодни шакллантириб жамиятда ижтимоий муносабатлар интеллектуал бирлигини таъминловчи омил эканлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшлар маънавиятини шакллантиришда ворислик муаммосининг ижтимоий-фалсафий таҳлилли асосида:
глобаллашув шароитида ёшлар маънавиятининг асосини ташкил этувчи ворислик туйгʻусини мустаҳкамлаш жамиятда ахлоқий девиация, деградация ва бегоналашув каби деструктив омилларнинг олдини олиб жамиятда анъанавийлик ва замонавийлик ўртасидаги диалектик детерминизмни таъминлашининг фалсафий жиҳатларига оид илмий хулоса ва таклифларидан Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 10-июлдаги 2-13-21-3779-сон маълумотномаси). Натижада мазкур диссертация иши доирасида ишлаб чиқилган илмий-амалий тавсиялар ёшларнинг маънавияти ва дунёқаришини шакллантириш, уларда миллий ва минтақавий ўзига хосликни сақлаш тушунчаларини пайдо қилиш бўйича амалга ошириладиган ишларда муҳим манбаа бўлиб хизмат қилган;
ёшларнинг ворислик жараёнида маънавий реактивлик ва адаптивлик хусусиятлари Янги Ўзбекистон шароитида авлодлараро муносабатлар трансформация жараёнларига парманент таъсир этиб, жамиятда ғоявий (космополитизм, эгоцентризм,) ҳамда информацион (ахборот хуружи, манипуляцион) ижтимоий омилларни гуманизацияловчи аксиологик иммунитетни шакллантиришига доир таклиф ва тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар” 19-банди “Маънавий тараққиётни таъминлаш доирасида замонавий ва таъсирчан тарғибот технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ва тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 23-майдаги 10/300-сон далолатномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар ёшлар маънавиятини шакллантиришда ворислик муаммосини ёритишга хизмат қилган.
жамиятда ворисликни таъминлаш трансмиссив (авлоддан авлодга ўтувчи) маънавий жараёнларни фаоллаштириб, ўтмиш ва бугун ўртасидаги алоқадорликни белгилаб ижтимоий тафаккурда рационалистик ва праксиологик жиҳатларни таъминлаши орқали ёшларда рационал ва прагматик хусусиятларнинг ривожланишига оид таклиф ва тавсияларидан Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 10-июлдаги 2-13-21-3779-сон маълумотномаси). Натижада мазкур диссертация иши доирасида ишлаб чиқилган илмий-амалий тавсиялар ёшларнинг маънавияти ва дунёқаришини шакллантириш, уларда миллий ва минтақавий ўзига хосликни сақлаш тушунчаларини пайдо қилиш бўйича амалга ошириладиган ишларда муҳим манбаа бўлиб хизмат қилган;
ёшлар маънавиятини шакллантиришда ворисликнинг синергик (қўшилувчи ва бирлашувчи) тамойиллари асосида миллий ва минтақавий ўзига хосликни сақлаш, уларни глобал тенденсиялар билан уйғунлаштириш ахборотлашган жамиятда маърифатли авлодни шакллантиришга доир илмий хулоса ва тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар” 19-банди “Маънавий тараққиётни таъминлаш доирасида замонавий ва таъсирчан тарғибот технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ва тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 23-майдаги 10/300-сон далолатномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар ёшлар маънавиятини шакллантиришда ворислик муаммосини ёритишга хизмат қилган.