Джураева Наргис Наркуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бошланғч синфларда табиий фанларни ўқитиш методикасини такомиллаштириш», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари (биология)).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Ped7032.
Илмий раҳбар: Шодиева Матлуба Жўраевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган мяссаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган мяссаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019.B.91.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эргашева Малоҳат Турсуновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Куйчиева Мўжиза Абдиманноновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўқув жараёнига замонавий таълим воситаларини жорий этиш асосида 2-3 синфда “Табиий фанлар”ни ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синфларда табиий фанларни ўқитиш методикасини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари мустақил фаолиятни ташкил этиш самарадорлигини оширишга қаратилган табиатнинг инсон билан ўзаро мутаносиблик белгиларини ўрганиш, тўпланган тажрибаларни етказиб бериш кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда нутқ ва мулоқот маданиятини ривожлантиришга қаратилган дидактик тузилмани интенсивлаштириш асосида аниқлаштирилган;
бошланғич синфларда табиий фанларни ўқитиш методикасини такомиллаштириш жараёни таълимий мақсадларга кўр тизимлилик, илмийлик, кўргазмалилик тамойилларининг интегратив хусусиятларини уйғунлаштириш ҳамда шахсга йўналтирилган компетенциявий ёндашувларга устуворлик бериш ва ўзини-ўзи фаоллаштириш учун зарур бўлган педагогик муҳит яратишга барқарор устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синфларда табиий фанларни ўқитиш методикасини такомиллаштириш модели илмий категория ва атамалар билан эркин мулоҳаза юритиш, мустақил ва ижодий фикрлаш доимийлигини таъминлаш ҳамда илмий ва ҳаётий мисоллар келтиришга кўра топшириқлар мажмуи ва рақамли таълим воситаларидан фойдаланиш прагматиклиги ва рационаллигига эришиш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синфларда табиий фанларни ўқитиш методикасини такомиллаштириш самарадорлиги электрон таълим воситасида таълим платформаларидан фойдаланиш маданиятини босқичда босқич ошириш, мантиқий фикрлаш, индуктив, дедуктив мушоҳада қилишга йўналтириш ҳамда натижаларини башорат қилишда гуруҳли иш методларидан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 2-3-синфда синфларда Табиий фанларни ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўуича олинган илмий натижалар асосида:
2-3-синфларда Табиий фанларни ўқитиш методикасини такомиллаштириш имкониятлари шахсий, коммуникатив, когнитив, мустақил фаолиятни ташкил этиш, табиат объектларини танлаб олиш ҳамда ўқувчилар билим оладиган манбалар ва фаолиятининг характери, нутқ ва мулоқот маданиятини ривожлантиришга қаратилган дидактик ўйинларни фанлараро уйғунликни таъминлаш асосида аниқлаштиришга доир таклифлар асосида “Табиий фанлар назарияси ва методикаси” номли ўқув қўлланма яратилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентабрдаги 438-сон буйруғи, 438185-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бошланғич синфларда табиий фанларни ўқитиш методикасини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган;
2-3-синфларда Табиий фанларни ўқитиш методикасини такомиллаштириш модели тизимлилик, илмийлик, кўргазмалилик тамойиллари ва шахсга йўналтирилганлик, инновацион компетенциявий ёндашувларга устуворлик бериш, педагогик жараёнларни ривожлантириш технологияларига виртуал таълим воситаларини интеграциялаш ҳамда мотивацион, операцион, рефликсив мезон ва баҳолаш даражаларни уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид хулосалардан ПЗ-2017927124-рақамли “Таълим мяссасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 8-сентабрдаги 02-07-1457/04-сон далолатномаси). Натижада, бошланғич синфларда табиий фанларни ўқитиш методикасини такомиллаштириш моделини такомиллаштириш кўлами кенгайтирилган;
бошланғич синфларда табиий фанларни ўқитиш методикаси илмий категория ва атамалар билан эркин мулоҳаза юритиш, жавоб беришда мустақил ва ижодий фикрлаш ҳамда илмий ва ҳаётий мисоллар келтириш, илмий категория ва атамалар билан илмий мулоҳаза юритиш таълим муҳитида дастурлаштирилган ўқитиш учун топшириқлар мажмуи ва виртуал таълим технологиялар асосида ривожлантиришга қаратилган методикасини такомиллаштиришга оид таклифлар асосида “Табиий фанлар назарияси ва методикаси” номли ўқув қўлланма яратилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сон буйруғи, 438185-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бошланғич синфларда табиий фанларни дастурлаштирилган ўқитиш учун топшириқлар мажмуи ва виртуал таълим технологиялари асосида ўқитиш имкониятлари кенгайтирилган;
бошланғич синфларда табиий фанларни ўқитиш методикасини такомиллаштириш самарадорлиги виртуал таълим технологиялар воситасида виртуал саёҳатлар ва таълим платформаларидан фойдаланиш маданиятини босқичма босқич шакллантириш ҳамда мантиқий фикрлаш, индуктив, дедуктив мушоҳада қилиш ҳамда мустақил ривожланишга бўлган эҳтиёж, ўқув жараёни ва натижаларини башорат қилишда гуруҳли иш методларидан фойдаланиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар асосида ПЗ-2017927124-рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 8-сентабрдаги 02-07-1457/04-сон далолатномаси). Натижада, бошланғич синфларда табиий фанларни ўқитиш методикасини такомиллаштириш самарадорлиги даражаси ортишига хизмат қилган.