Турдалиева Паризод Кадировнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жанубий Фарғона доривор ўсимликларининг кимёвий таркибини ва биологик фаоллигини тадқиқ этиш», 02.00.10 – Биоорганик кимё, 14.00.41– Халқ табобати (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/К92.
Илмий маслаҳатчилар: Асқаров Иброҳим Раҳмонович, кимё фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Алиджан Аминович кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат униварситети, DSc.03/29.10.2021.К/Т.60.05.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Шавкат Вохидович, кимё фанлари доктори, профессор; Абдуғаниев Бахтиёр Ёрмахамматович, кимё фанлари доктори, профессор; Абдуллажонова Нодирахон Ғуломжановна, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Фарғона флораси ўсимликларининг кимёвий таркиби ва биологик фаоллигини аниқлаш асосида айрим касалликларни даволаш ҳамда олдини олиш учун қўлланадиган озиқ-овқат қўшилмалари ишлаб чиқиш ва уларни таснифлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Жанубий Фарғона ҳудудида ўсадиган Tribulus terrestris L., Melissa officinalis L. ва Taraxacum officinale Wigg. каби ўсимликлар таркибида биологик фаол моддаларнинг асосий гуруҳлари: аминокислоталар, флавоноидлар, углеводлар, оқсиллар, органик кислоталар, ўсимликларнинг витаминлари ва макро-микроелементлар миқдори замонавий усуллар ёрдамида аниқланган;
Tribulus terrestris L., Melissa officinalis L. ва Taraxacum officinale Wigg. ер устки қисмларидаги углеводлар (фруктоза, глюкоза, сахароза, малтоза) миқдорини аниқлаш натижасида, ушбу ўсимликлар таркибида дисахаридларга нисбатан моносахаридлар 6-7 баравар кўп тўпланиши исботланган;
ушбу учта ўсимлик тури таркибида флавоноидлар (рутин, кверсетин, дигидрокверсетин, лютеолин, розавин, салидрозид)нинг миқдорий таркиби аниқланганда Melissa officinalis L. ўсимлигида рутин, кверсетин, дигидрокверсетин ва лютеолин, Tribulus terrestris L. да рутин ва розавин ва Taraxacum officinale Wigg. с.Л. таркибида эса дигидрокверсетин ва салидрозид миқдори юқори эканлиги исботланган;
Tribulus terrestris L., Melissa officinalis L. ва Taraxacum officinale Wigg. нинг ер устки қисмидан 6 та органик кислоталар (цирка, пропион, оксолат, қахрабо, сут, лимон кислотаси) миқдорини текшириш натижасида, барча ўсимликларда асосий модда лимон кислотаси (80-90%) эканлиги, кислоталарнинг тўпланиш тартиби: оксикарбон > икки асосли > бир асосли эканлиги асосланган;
ушбу учта ўсимлик тури таркибида В1, В2, С, В6, В9, РР витаминларнинг миқдорий таркибини аниқлаш натижасида Трибулус террестрис Л. да В2 > В9> В6> РР> С, Мелисса оффиcиналис Л. да В2> С> В6> РР > В1 ва Тарахаcум оффиcинале Wигг. да С > В2 > В6 > РР тартибда витаминлар миқдори камайиб бориши исботланган;
Артемисиа аннуа эр усти қисмидан эфир мойи ажратиб олинган ҳамда умумий миқдордан 99,98% ни 1,2 –ди метокси – 4 – пропенилбензол (60,31%) ва 8-30% (б - пинен, α – гидроксибензолцирка кислотанинг метил эфири, лимонен) ташкил этиши аниқланган;
илк бор Леонурус cардиаcа Л.нинг вегетатив органлари таркибидаги 42 ҳаётий муҳим элементлар миқдори аниқланганда, ушбу ўсимликнинг пояси ва гулларига нисбатан баргларида кимёвий элементлар кўпроқ тўпланиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жанубий Фарғона флораси ўсимликларининг кимёвий таркиби ва биологик фаоллигини аниқлаш асосида айрим касалликларни даволаш ҳамда олдини олиш учун қўлланадиган озиқ-овқат қўшилмалари ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Жанубий Фарғона ҳудудида ўсадиган Tribulus terrestris L., Melissa officinalis L. ва Taraxacum officinale Wigg. ўсимликлари асосида анемияга қарши фаолликка эга “Био-Гем ПАРИЗОД” номли алкоголсиз доривор ичимлик ва уни тайёрлаш усули “ALKIMYOGAR PHARM” МЧЖ фармацевтик корхонаси амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 18 апрелдаги 08-10264-сон маълумотномаси). Натижада, анемияга қарши биологик фаолликга эга фитопрепаратлар ишлаб чиқариш имконини берган;
Жанубий Фарғона ўсимликларининг бешта тур ўсимликларнинг кимёвий таркибини аниқлаш асосида иммунитетни оширувчи “Био-Иммун ПАРИЗОД” фитопрепарати ва уни ишлаб чиқариш усули “АЛКИМЁГАР ПҲАРМ” МЧЖ фармацевтик корхонаси амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 18 апрелдаги 08-10264-сон маълумотномаси). Натижада, ўсимлик хом ашёлари асосида иммунитетни оширувчи биологик фаолликга эга бўлган фитопрепаратлар ишлаб чиқариш имконини берган;
Жанубий Фарғонада ўсадиган 3 турдаги ўсимликлар асосида юрак-қон томир тизими касалликларини даволовчи “БИО-КАРД ПАРИЗОД”, шунингдек вирусли касалликларни даволаш ва олдини олиш учун “Био-АнтиВирус ПАРИЗОД” алкоголсиз ичимлик шаклидаги биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш усули “ALKIMYOGAR PHARM” МЧЖ фармацевтик корхонаси амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 18 апрелдаги 08-10264-сон маълумотномаси). Натижада, ўсимлик хом ашёлари асосида юрак-қон томир тизими касалликлари ва вирусли касалликларни даволаш ҳамда олдини олиш хусусиятига эга бўлган биологик фаол фитопрепаратлар ишлаб чиқариш имконини берган;