Гоипов Акрам Байрамовичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жанубий Тян-Шан Қизилқум-Нурота сегментида олтин маъданли конларни башоратлаш-излашнинг геологик-геофизик моделлари», 04.00.06 - Геофизика. Фойдали қазилмаларни қидиришнинг геофизик усуллари (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.1.DSc/GM64.
Илмий маслаҳатчи: Атабаев Дилшот Хусаинбаевич, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Сейсмология институти, DSc.02/30.12.2019.GM/FM.97.01.
Расмий оппонентлар: Раджабов Шухрат Сайфуллаевич, геология-минералогия фанлари доктори; Миркамалов Рустам Хамзаевич, геология-минералогия фанлари доктори; Владов Михаил Лвович, физика-математика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Тян-Шан Қизилқум-Нурота сегментида олтин маъданли конларини башоратлаш-излашнинг геологик-геофизик моделларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олтин маъданли объектларнинг геологик-структуравий элементлари ва геофизик майдон кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқликни аниқлашнинг комплекс статистик таҳлил қилиш услубиёти ишлаб чиқилган;
геофизик майдонларни турли миқёсларда трансформациялаш ва геологик- геофизик мезонлардан комплекс фойдаланиш асосида олтин маъданлашувига истиқболли майдонларни аниқлаш услубиёти ишлаб чиқилган;
олтин маъданли конлар минтақавий магнит аномалиялар поғонасига ҳамда маҳаллий гравитацион майдоннинг максимал қийматларига қонуният асосида мувофиқ келиши аниқланган;
илк бор Бўкантов тоғларининг геотектоник ва геодинамик зоналари билан боғлиқ бўлган контрастли геоелектрик аномалиялар аниқланган;
олтин сақловчи янги тузилмали зоналарга кирувчи пирит-пирротин, томирли минераллашувнинг ривожланиш зонаси билан магнит максимумларнинг корреляцион боғлиқлиги аниқланган;
илк бор Мурунтов маъданли майдонида чуқур минераллашув билан боғлиқ бўлган маъдан ташувчи каналларни, геозичлик таналарни, метасоматик ўзгарган зоналарни акс эттирувчи уч ўлчамли геофизик моделлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги Тян-Шан орогеник камарининг маъданли конларни башоратлаш-излашнинг геологик-геофизик моделларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
геофизик маълумотларни комплекс интерпретациялаш натижасида аниқланган Қоравулхона-Зармитан-Қоратош минераллашув зоналари атрофидаги ҳудудларда яширин маъданлашувга истиқболли башорат зоналари Самарқанд МГҚЕ фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025 йил 24 январдаги 08-0342-сонли маълумотномаси). Натижада, олтин маъданига муфассал геологик қидирув ишлари самарадорлигини оширишнинг илмий асосланган ёндашувини таъминлашга хизмат қилган;
Зармитан олтин конини ишлаб чиқилган геофизик моделлари Самарқанд МГҚЕ фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025 йил 24 январдаги 08-0342-сонли маълумотномаси). Натижада, ёпиқ ҳудудларда ажратилган аномалиялар билан боғлиқ бўлган олтин минераллашув зоналарини аниқлаш имконини берган;
Кокпатас маъдан майдони ҳудудида олтин маъданли зоналар ёʻналишини аниқлашга имкон берувчи геомагнит қидирув услубиёти “Ўзбек геология қидирув” АЖ фаолиятига жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025 йил 24 январдаги 08-0342-сонли маълумотномаси). Натижада, олтин маъданлашувига истиқболли минераллашув зоналарини аниқлаш имконини берган;
Мурунтов маъданли майдонининг геологик структураларини ўзида акс эттирган геомагнит ва геозичлик моделлари “Ўзбекгеологияқидирув” АЖ фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025 йил 24 январдаги 08-0342-сонли маълумотномаси). Натижада, Мурунтов конининг шимоли-шарқий қисмидаги ёпиқ майдонлари учун ишлаб чиқилган моделлар қидирув ишлари самарадорлигини ошириш имконини берган;
Бўзтов-Кокпатас-Оқжетпес маъдан майдонларининг атрофидаги ҳудудларда яширин маъданлашувга истиқболли башорат зоналари “Ўзбек геология қидирув” АЖ фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025 йил 24 январдаги 08-0342-сонли маълумотномаси). Натижалар олтин маъданига муфассал геологик қидирув ишларини режалаштиришга илмий асос бўлиб хизмат қилган;
Мурунтов ва Мютенбай конларини геомагнит моделлаштириш орқали аниқланган аномалия ҳосил қилувчи олтин маъданлашувига истиқболли зоналар “Ўзбек геология қидирув” АЖ фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025 йил 24 январдаги 08-0342-сонли маълумотномаси). Натижада, Мурунтов конининг шимоли-шарқий қанотида ўтилган чуқур бурғу қудуқларида олтин маъданли зоналарни аниқлаш имконини берган.