Исроилов Олтинбек Ихтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Целлюлоза ҳосилалари асосида гидрогеллар олиш ва хоссаларининг тадқиқоти», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Т5582.
Илмий раҳбар: Мухиддинов Баходир Фахриддинович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.17/7.06.2024.K/Т.06.03.
Расмий оппонентлар: Вапоев Ҳуснитдин Мирзоевич, техника фанлари доктори, профессор; Қиёмов Шариф Нозимович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий полимерлар асосида юқори бўкувчан ва биопарчаланувчан ҳамда таркибида ўсимликлар учун озуқа моддалари сақлаган гидрогеллар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таркибида табиий полимерлар - карбоксиметилцеллюлоза ва гидрокси-пропилметилцеллюлоза, акрил кислота, полакриламид, винилацетат, бентонит ҳамда боғловчи Cr3+ тузлари асосида юқори бўкувчан, иқлим шаротида турғун бўлган ва озуқа моддалар сақловчи гидрогеллар олинган;
таркибида табиий полимерлар карбоксиметилцеллюлоза гидроксиропил-метилцеллюлоза, акрил кислота, полиакриламид, винилацетат ва минерал ўғитлар ҳамда боғловчи (Cr3+ тузи) ва инициаторлар иштирокида юқори бўкувчан гидрогеллар синтез қилишнинг мақбул (отимал) шароитлари:  ҳарорат- 98 оС, реакция давомийлиги 170 минут, мономер концентрацияси 16 масс.%, инициатор концентрацияси 5,5 масс.% эканлиги аниқланган;
олинган гидрогелларнинг термик барқарорлиги дериватография усули ва бўкувчанлиги эса  табиий минерал бентонит концентрaциясининг таъсири ўрганилган ҳамда гидрогелнинг максимал бўкувчанлиги 950-1050 г/г эканлиги аниқланган;
таркибида табиий полимерлар - карбоксиметилцеллюлоза ва гидроксип-ропилметилцеллюлоза асосида табиий минераллар иштирокида юқори бўкувчан гидрогеллар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Целлюлоза ҳосилалари асосида гидрогеллар олиш ва хоссаларининг тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий хомашёлар (карбоксиметилцеллюлоза ва гидроксипропил-метилцеллюлоза) асосида янги таркибли гидрогеллар олиш технологияси Навоийазот АЖнинг «2025-2028 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхатига» киритилган (Навоийазот АЖ нинг 2025 йил 3 июлдаги 03-4/4163-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хомашёлар асосида импорт ўрнини босувчи гидрогеллар яратиш имконини беради;
маҳаллий хомашёлар асосида олинган КМЦ/АК/АА/Cr3+, ГПМЦ/АК/АА/Cr3+ ва ГПМЦ/АК/ВА/Cr3+ таркибли ҳамда озуқа моддалар сақловчи гидрогеллар олиш технологияси Навоийазот АЖнинг «2025-2028 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхатига» киритилган (Навоийазот АЖнинг 2025 йил 3 июлдаги 03-4/4163-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу гидрогелларни кичик микроҳудудларда қўллаганда ғўза кўчатларини ҳамда ниҳолларни текис униб чиқиши ва ривожланиши ҳисобига ҳар бир гектар ердан 2500 м³ сувни ҳамда 200–300 кг/га миқдорида минерал ўғитларни  тежаш имконини беради. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish