Раҳимова Гулзор Хўжаберган қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «G.hirsutum L. рангли толали нав намуналарининг Ф1-Ф2 дурагайларида морфохўжалик белгиларининг ирсийланиши, ўзгарувчанлиги ва корреляцияси», 03.00.09 – Умумий генетика (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/B1053.
Илмий раҳбар: Набиев Сайдиғани Мухторович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, DSc.02/30.12.2019.B.53.01.
Расмий оппонентлар: Бабоев Саидмурат Кимсанбоевич, биология фанлари доктори, профессор; Тураев Озод Суннаталиевич, биология фанлари фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: G.hirsutum L. тури рангли толали нав намуналарининг ўзаро ва оқ толали навлар билан олинган Ф1-Ф2 дурагайларида морфохўжалик белгиларининг ирсийланиши, ўзгарувчанлиги ва корреляцияси хусусиятларини аниқлаш асосида қимматли генетик-селексион ашёларни ажратиб олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор G.hirsutum L. турига мансуб яшил ва қўнғир рангли толали намуналар чатиштирилишидан олинган Ф1-Ф2 авлодларининг гибридологик таҳлили ва таҳлилий чатиштириш асосида қўнғир ва яшил толали ота-она намуналари диген (БрЛи_ГрЛи_) фарқланишга эга эканлиги ва тола рангининг ирсийланишида генларнинг ўзаро эпистатик таъсири мавжудлиги аниқланган;
умумий комбинацион қобилиятнинг юқори самараси тола чиқими белгиси бўйича Садаф, Гулшан, 010765 намуналарида тола узунлиги бўйича 011460, Садаф, А-800 ларда, 1000 та чигит оғирлиги бўйича 011460 ва А-800 намуналарида эканлиги, Ф1 дурагайларида қимматли-хўжалик белгиларининг намоён бўлишида ноаддитив генларга нисбатан аддитив генларнинг самараси устунлиги исботланган;
рангли толали намуналарнинг ўзаро ва оқ толали навлар билан олинган дурагай комбинацияларида айрим морфохўжалик белгиларининг ирсийланиши, ўзгарувчанлик кўлами ва ирсийланиш коеффициенти (ҳ2) аниқланган;
толанинг технологик сифат кўрсаткичларининг тола рангига боғлиқ ҳолдаги қиёсий таҳлили асосида рангли толали намуналар ичида яшил толали 011460 намунаси ва унинг дурагайларида тола сифати қўнғир толали намуналарга нисбатан юқори кўрсаткичларга эгалиги исботланган;
толанинг қўнғир ранги билан тола чиқими орасида ўртача даражадаги (р=0,50***) ижобий корреляция, толанинг яшил ранги билан толанинг юқори ўртача узунлиги (УҲМЛ), ип йигирувчанлик коеффициенти (СCИ) ва бир хиллик индекси (УИ) ўртасида турли даражадаги (р=0,41*,р=0,83****) ижобий корреляция аниқланган;
турлича рангли толали нав намуналар генотипларида қурғоқчиликка чидамлилик учун НАУ1190_220, шўрга чидамлилик учун БНЛ3347_110, ТМБ1295_200 ва БНЛ3424_215, толанинг микронейрига БНЛ1604_137, НАУ3588_250 ва ДПЛ0530_330, толанинг солиштирма узилиш кучига БНЛ1604_137 ДНК маркерлари юқори самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. G.hirsutum L. рангли толали нав намуналарининг Ф1-Ф2 дурагайларида морфохўжалик белгиларининг ирсийланиши, ўзгарувчанлиги ва корреляцияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
яшил ва қўнғир рангли толали нав намуналарнинг ўзаро ва оқ толали навлар билан олинган дурагайлари, яъни Ф2 010108×Садаф (қўнғир); Садаф×010108 (новвотранг); 011460×Садаф (оч яшил); Садаф×011460 (яшил); 011460×010108 (оралиқ-яшилсимон қўнғир) комбинацияларидан олинган янги ирсий асосга эга селексион қимматли ашёларнинг уруғлари ЎзР ФА Г ва ЎЭБИ “Ғўза генофонди” ноёб обекти коллекциясига тақдим этилган ва АД1-04481, АД1-04482, АД1-04483, АД1-04484 ва АД1-04485 каталог рақамлари берилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025 йил 13 февралдаги 4/1255-385-сон маълумотномаси). Натижада, ғўза коллекцияси қимматли-хўжалик белгилари кўрсаткичлари юқори бўлган рангли толали намуналар билан бойитилган;
тола ранги, сифати ва қимматли хўжалик белгиларини баҳолаш бўйича танлаб олинган ашёлардан ФЗ-2021100758 - “G.hirsutum L. турига мансуб рангли толали ғўза навларини яратишнинг генетик-селексион ва физиологик-биокимёвий асослари” (2023-2027 йй) мавзусидаги фундаментал лойиҳасида тадқиқот обекти сифатида фойдаланилган (ЎзР ФА 2025 йил 13 февралдаги 4/1255-384-сон маълумотномаси ). Натижада, қимматли хўжалик белгилари, жумладан, тола сифати бўйича юқори кўрсаткичларга эга бўлган рекомбинантлар селексион тадқиқотларда фойдаланиш ва амалиётга тавсия этиш имконини берган.