Жўраев Фаррух Дўстмирзаевичнинг
фан доктори (DSc) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Агрокластер тизимининг оптимал моделларини ишлаб чиқиш методологияси (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 08.00.06 – Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/Iqt837
Илмий маслахатчи: илмий маслахатчисиз.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Сауханов Жонибек Казиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Отажанов Умид Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор; Аллаёров Пиратдин Отабоевич, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади агрокластер тизимининг оптимал моделларини ишлаб чиқиш методологиясига оид илмий талкиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги. 
агрокластер тизимини ривожлантириш асосларини мустахкамлаш ислоҳотларининг самарадорлик кўрсаткичлари негизида минтақа сиёсий муҳити инновацияларни ўтказувчанлик даражасини баҳолашнинг к=(∏_(ж=1)^4▒к_(ДСС(ж)) )^0,25 модели таклиф этилган;
минтақада алгоритмик хусусиятланган сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий, молиявий, технологик, ижтимоий, экологик, географик қатламларининг инновацияларни ўтказувчанлик коеффитсиентлари k_j=(эхп⁡(-β_0^j-∑_i▒〖β_i^j∙X_i^j 〗))/(1+эхп⁡(-β_0^j-∑_i▒〖β_i^j∙X_i^j 〗) ) ёрдамида агрокластер тизимини барқарор ривожлантиришнинг IK=(∏_(j=1)^8▒k_j )^0,125 модели ишлаб чиқилган;
минтақа агрокластер тизимида тармоқлараро ишлаб чиқариш салоҳияти индексининг (СИ≤0,31) паст, (0,31<СИ≤0,66) ўртача, (СИ>0,66) юқори самарадорлик мезонлари асосида ресурс тежамкорлигини ошириш усули таклиф этилган;
минтақа қишлоқ хўжалик тармоқларида ишлаб чиқариш интенсивлиги коеффитсиентининг (0,55; 0,52; 0,52) ҳақиқий, (0,55; 0,54; 0,53) мувозанатлашган ва (0,56; 0,54, 0,53) оптимал кўрсаткичлари асосида агрокластерларнинг иқтисодий самарадорлик даражасини ошириш механизми таклиф этилган;
Қашқадарё вилояти агрокластер тизимини ривожлантиришнинг БСТС (Баесиан Струcтурал Тиме Сериес), ВАР, ВЕCМ моделлари асосида 2025-2030-йиллар учун прогноз параметрлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Агрокластер тизимининг оптимал моделларини ишлаб чиқиш методологияси юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
агрокластер тизимини ривожлантириш асосларини мустахкамлаш ислоҳотларининг самарадорлик кўрсаткичлари негизида минтақа сиёсий муҳити инновацияларни ўтказувчанлик даражасини баҳолашнинг к=(∏_(ж=1)^4▒к_(ДСС(ж)) )^0,25 моделидан “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 20-декабрдаги ПФ-223-сон фармонига мувофиқ, Қашқадарё вилоятини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл харита”сини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 25-мартдаги 07-07/2620-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қашқадарё вилоятида инновацион инфратузилмани ривожлантиришда операцион харажатлар тақсимотини оптималлштиришга эришилган. Агрокластер тармоқларида ички интегратсия даражасини кучайтириш ва рақобатбардош кооперацияларни шаклланиш бўйича давлат ислоҳотлари ижро жараёнларини мониторинглаш тизимини такомиллаштиришга ҳисса қўшган, минтақавий экспорт стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган;
минтақада алгоритмик хусусиятланган сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий, молиявий, технологик, ижтимоий, экологик, географик қатламларининг инновацияларни ўтказувчанлик коеффитсиентлари k_j=(эхп⁡(-β_0^j-∑_i▒〖β_i^j∙X_i^j 〗))/(1+эхп⁡(-β_0^j-∑_i▒〖β_i^j∙X_i^j 〗) ) ёрдамида агрокластер тизимини барқарор ривожлантиришнинг IK=(∏_(j=1)^8▒k_j )^0,125 модели таклифидан “Қашқадарё вилоятини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл харита”сини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 25-мартдаги 07-07/2620-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қашқадарё вилояти агрокластер тармоқларида инновацияларни жорий этишнинг сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий, молиявий, технологик, ижтимоий, экологик, географик хусусиятларидан келиб чиқиб комплекс ёндошиш ёрдамида модернизатсиялаш изчиллиги, диверсификатсиялаш даражаси ва ишлаб чиқариш суръатини оширишга эришилган;
минтақа агрокластер тизимида тармоқлараро ишлаб чиқариш салоҳияти индексининг (СИ≤0,31) паст, (0,31<СИ≤0,66) ўртача, (СИ>0,66) юқори самарадорлик мезонлари асосида ресурс тежамкорлигини ошириш усули таклифидан “Қашқадарё вилоятини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл харита”сини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 25-мартдаги 07-07/2620-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қашқадарё вилоятида  пахта-тўқимачилик кластер тармоғида инвестиция сарфини 1,1 фоизга, ер ресурсини 9 фоизга, сув сарфини 16,2 фоизга, техника химати сарфини 2,2 фоизга, энергия сарфини 2,7 фоизга интенсивлаштириш ҳисобига ишлаб чиқариш ҳажмини 2 фоизга оширишга эришилган. Мева-сабзавотчилик ва ғаллачилик тармоқларида ресурс сарфининг оптимал ўлчовларига келтирилиши ва ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини 1 фоизга ошиши ишлаб чиқаришнинг 1,4 фоизга ошишига хизмат қилган;
минтақа қишлоқ хўжалик тармоқларида ишлаб чиқариш интенсивлиги коеффитсиентининг (0,55; 0,52; 0,52) ҳақиқий, (0,55; 0,54; 0,53) мувозанатлашган ва (0,56; 0,54, 0,53) оптимал кўрсаткичлари асосида агрокластерларнинг иқтисодий самарадорлик даражасини ошириш механизми таклифидан “Қашқадарё вилоятини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл харита”сини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 25-мартдаги 07-07/2620-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қашқадарё вилояти агрокластер тармоқларида ялпи харажатлар таркибида инновация харажатларини ошишига мос равишда иқтисодий самарадорликнинг ошишига эришилган. Ишлаб чиқариш интенсивлиги коеффитсиентининг мақбул кўрсаткичга яқинлаштириш ҳамда харажатлар ўсишини мақбуллаштириш механизмининг тадбиқ этилиши ишлаб чиқариш таркибида инновациялар хиссасини 50 фоизга яқинлаштириш имконини берган. Агрокластер тармоқларида интенсивлаштириш амалиётининг мазкур механизмга асосланиши инновацион ишлаб чиқаришда, хусусан, пахта-тўқимачиликда 25,6 фоиз, мева-сабзавотчиликда 14,3 фоиз, ғаллачиликда 20,3 фоиз иқтисодий ўсишни таъминлашга хизмат қилган;
Қашқадарё вилояти агрокластер тизимини ривожлантиришнинг БСТС (Баесиан Струcтурал Тиме Сериес), ВАР, ВЕCМ моделлари асосида 2025-2030-йиллар учун прогноз параметрлари таклифидан “Қашқадарё вилоятини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл харита”сини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 25-мартдаги 07-07/2620-сон маълумотномаси). Таклиф этилган прогноз натижалари минтақа агросаноатини, қишлоқ хўжалиги тармоқларини инновацион ривожлантиришнинг истиқболли кўрсаткичларини баҳолашда ва устувор йўналишларини белгилашда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish