Джураева Юлдуз Ғайбуллаевнанинг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилида хотин-қизлар исмларининг лингвистик хусусиятлари”, 10.00.01 – Ўзбек тили.
 Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Fil4315
 Илмий раҳбар: Хўжамурод Жабборов, филология фанлари доктори, профессор.
           Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи,  ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Fil.70.01
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, доцент Мадраҳимов Илҳомжон Собирович; филология фанлари доктори, профессор Қиличев Байрамали Эргашевич.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги хотин-қизлар исмларининг лингвистик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ўзбек тилидаги, жумладан, Қашқадарё вилоятидаги хотин-қизларнинг исмлар туркуми ва мавзуий гуруҳлари миллий урф-одат, анъана, маросим, диний эътиқод, болани зарарли омиллардан асраш мотивларига асосланиши далилланган; 
мустақил ҳамда алоҳида сўз туркумларига мансуб от, сифат, феъл ва бошқа апеллятивлар антропонимлашувининг конверсион, трансформацион лисоний механизмлари, антропонимларнинг тил тизимида шакланишининг интралингвистик ва экстралингвистик шарт-шароитлари очиб берилган;
антропонимлашган мустақил ва алоҳида сўз туркумларига мансуб сўзларнинг мавзу гуруҳлари, бу гуруҳларга оид сўзларнинг генеологияси, этимологияси ҳамда улар ўртасидаги халқ менталитети, дунё ҳақидаги тасаввурлари, эʼтиқоди каби этнолингвистик факторлар тарихий-лисоний алоқалар далилланган;
ўзбек хотин-қизлари исмлари апеллятив лексиканинг лексик-семантик гуруҳлари асосида 30 та гуруҳга ажратилиб, исмларнинг турдош отлардан ясалишида исм қўйиш ўша давр анъаналаридан келиб чиққанлиги, қадимги даврларда фарзандларга туркона исмлар қўйилганлиги ёзма манбаларда қўлланган антропонимик бирликлар асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек хотин-қизлари исмларини лингвистик тадқиқ қилиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
антропонимлашган мустақил ва алоҳида сўз туркумларига мансуб сўзларнинг мавзу гуруҳлари, бу гуруҳларга оид сўзларнинг генеологияси, этимологияси ҳамда улар ўртасидаги халқ менталитети, дунё ҳақидаги тасаввурлари, эʼтиқоди каби этнолингвистик факторлар тарихий-лисоний алоқалар далилланганига доир хулосаларидан                       ИЛ – 21091506 рақамли “Ўзбек исмларининг изоҳли, имло луғати ва мобил иловасини яратиш” номли лойиҳасида (2022-2023) фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 20-мартдаги 01/4-1040-сон маълумотномаси). Натижада  ўзбек исмларининг изоҳли, имло луғати ва мобил иловасини яратиш учун лингвистик асосини ҳосил қилиш имконини берган;
ўзбек хотин-қизлари исмлари апеллятив лексиканинг лексик-семантик гуруҳлари асосида 30 та гуруҳга ажратилиб таҳлил қилиниб, исмларнинг турдош отлардан ясалишида  исм қўйиш ўша давр анъаналаридан келиб чиққанлиги, қадимги даврларда фарзандларга туркона исмлар қўйилганлиги ёзма манбаларда қўлланган антропонимик  бирликлар асосида  аниқланганига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган бир қанча кўрсатувларни, хусусан, “Ҳамма учун” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда унумли фойдаланилган (“Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2025-йил 4-мартдаги 01-30/122-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмунини мукаммаллаштириш имконини берган;
Э. Бегматовнинг “Ўзбек исмлари изоҳи” (2016) луғатида берилган 14600 та исмдан 4988 таси хотин-қизлар исми эканлиги аниқланиб, тадқиқот жараёнида халқ сўзлашув нутқидан 136 та исм ёзиб олиниб, маънолари изоҳланган ҳамда лингвистик хусусиятлари очиб берилганига оид илмий хулосалардан “Ўзбек хотин-қизлари исмларининг маъносини биласизми?” номли луғатини тайёрлашда фойдаланилган  (ИСБН 978-9910-8670-9-5). Натижада ўзбек тилидаги хотин-қизлар исмларининг қўлланишига аниқлик киритилган ва луғатнинг изоҳли вариантини яратиш имконини берган.
  Э. Бегматовнинг “Ўзбек исмлари изоҳи” луғатидан фойдаланилган ҳолда ҳамда халқ сўзлашув нутқидан тўпланган хотин-қизлар исмлари асосида “Ўзбек хотин-қизлари исмлари” сайти яратилган ҳамда қадимий ва ҳозирги кунда қўлланилаётган ўзбек хотин-қизлари исмлари, уларнинг маънолари жойлаштирилган (ҳттп://исмлар-маноси.уз/ Гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги                       № ДГУ 53166). Натижада қадимий ва замонавий ўзбек хотин-қизлари исмларининг маънолари билан танишиш ҳамда оилаларда янги туғилган қизалоқлар учун гўзал ва мазмунли исмлар танлаш имконияти яратилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish