Усмонов Шерзод Панжиевичнинг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳозирги ўзбек шеъриятида лирик психологизмнинг метафориклашуви (Зебо Мирзо ва Нодира Афоқова ижоди мисолида)”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2. PhD /Fil3371 
Илмий раҳбар: Эрназарова Гулноза Хамраевна филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: Шодмонов  Нафас Намозович, филология фанлари доктори, профессор; Қувватова Дилрабо Ҳабибовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Зебо Мирзо ва Нодира Афоқова ижодида кузатиладиган метафорик образлар моҳияти ва табиатига доир қарашлар ҳамда метафориклик ижодкорлар поетик услубининг индивидуаллигини белгиловчи бош омил эканлигини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий ўзбек шеъриятида метафорикликнинг устуворлиги, метафорик тафаккурнинг ижодкор адабий-эстетик қарашларини белгилайдиган асосий восита эканлиги ёритилиб, лирик психологизм метафоралашувининг мавжуд социал, иқтисодий-сиёсий муҳит, миллий қадриятлар, ахлоқ меъёрлари ва этиканинг синтезлашуви ҳосиласи, жаҳон адабиёти тажрибаларини миллийлаштириш сингари омиллари аниқланган; 
Зебо Мирзо ва Нодира Афоқова ижодида олам ва одам муносабатлари талқини, шахс-жамият-табиат триадаси ўртасидаги парадокслар, руҳий кечинманинг борлиқ билан уйғунлиги ва зиддияти лирик психологизмнинг метафориклашуви орқали  намоён бўлганлиги ёритилган;
лирик психологизмнинг метафориклашувида психологик портретнинг ташқи қиёфа, ташқи хатти-ҳаракатлар, ташқи шакли шамойил акс этувчи динамик, қаҳрамоннинг тахайюл оламидаги зиддиятлар, ботиний ҳис-туйғулар, ички кечинмалари ифода топувчи аналитик, қаҳрамоннинг руҳий олами унинг хатти-ҳаракатлари, қиёфаси, фикри ва ҳиссиётлари диалектикаси билан бирликда намоён бўлувчи синтетик каби принциплар далилланган;
Зебо Мирзо ва Нодира Афоқоваларнинг метафоралардан анъанавий ва модерн ёндашувлар орқали фойдаланиш усуллари, экспериментал метафораларнинг ифода шакллари ҳамда пейзаж ва лирик психологизм метафориклашувининг ўзаро мутаносиблиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Зебо Мирзо ва Нодира Афоқова шеъриятида лирик психологизмнинг метафориклашувини тадқиқ қилиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
замонавий ўзбек шеъриятида метафорикликнинг устуворлиги, метафорик тафаккурнинг ижодкор адабий-эстетик қарашларини белгилайдиган асосий восита эканлиги ёритилиб, лирик психологизм метафоралашувининг мавжуд социал, иқтисодий-сиёсий муҳит, миллий қадриятлар, ахлоқ меъёрлари ва этиканинг синтезлашуви ҳосиласи, жаҳон адабиёти тажрибаларини миллийлаштириш сингари омиллари аниқланганига оид хулосалардан 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 12-февралдаги № 04/1-532-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг назарий қисми Зебо Мирзо ва Нодира Афоқова ижодидаги лирик психологизмнинг метафориклашувига оид илмий хулосалар билан бойитиш имконини берган;
Зебо Мирзо ва Нодира Афоқова ижодида олам ва одам муносабатлари талқини, шахс-жамият-табиат триадаси ўртасидаги парадокслар, руҳий кечинманинг борлиқ билан уйғунлиги ва зиддияти лирик психологизмнинг метафориклашуви орқали  намоён бўлганлиги ёритилганига доир маълумотлардан №90-01/38-сон “Жадидларнинг жамият ҳуқуқий маданиятини шакллантиришга таъсири” номли давлат гранти лойиҳасида фойдаланилган. (“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот Марказининг 2025-йил 19-июлдаги №МЛ01/011-43-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида тайёрланган китоб ва илмий мақолаларда лирик психологизмнинг метафориклашуви муаммосига оид илмий-назарий хулосаларини бойитиш имконини берган;
лирик психологизмнинг метафориклашувида психологик портретнинг ташқи қиёфа, ташқи хатти-ҳаракатлар, ташқи шакли шамойили акс этувчи динамик, қаҳрамоннинг тахайюл оламидаги зиддиятлар, ботиний ҳис-туйғулар, ички кечинмалари ифода топувчи аналитик, қаҳрамоннинг руҳий олами унинг хатти-ҳаракатлари, қиёфаси, фикри ва ҳиссиётлари диалектикаси билан бирликда намоён бўлувчи синтетик каби принциплар далилланганига хулосалардан Қашқадарё телерадиокомпаниясининг “Қашқадарё ахбороти” кўрсатувида фойдаланилган (Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 15-мартдаги 17-01/74-сонли маълумотномаси). Натижада кўрсатувнинг қизиқарли ва жонли бўлиши, замонавий ўзбек адабиёти, хусусан, шеъриятида шоиралар ижоди мавзусининг кенг ёритилиши имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish