Хуррамова Дилобар Мухторовнанинг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оқова сув ва уни тозалаш тизими терминологияси” 10.00.01 – Ўзбек тили. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4546 
Илмий раҳбар: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Халқаро инновацион университет. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Fil.70.01. 
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, проф. Хўжамурод Жабборов; филология фанлари доктори, доцент Баходир Суюнов Турдиевич. 
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
оъзбек тили терминосистемасидаги оқова сув терминларининг структур, семантик, деривацион, лексикографик хусусиуатларини аниқлаш, мавзувиу гуруҳларини белгилаш, диссертациуа натижаларини “Оъзбек тили оқова сув ва уни тозалаш тизими терминларининг изоҳли иллуустратив луғати”ни тузишга татбиқ етишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тили лексик тизимида оқова сув ва уни тозалаш терминлари алоҳида микросистема сифатида мавжудлиги, унинг семантик ва функсионал яхлитлик сифатида тилнинг лексик макросистемасидан мустақил ўрин эгаллаши асосланган;
оқова сув ва уни тозалаш системасига оид ўзбекча терминлар мавзу доирасида тўртта макро гуруҳга ажратилиб, ҳар бир гуруҳнинг ички кичик лугʻавий-маʼновий гуруҳларга эга экани ҳамда бу ҳолат терминлар семантик тузилмасининг мураккаблигини кўрсатиб бериши далилланган;
оқова сув соҳасидаги терминларнинг формал-структур хусусиятлари умумтил бирликларидан фарқ қилиши, улар таркибида содда, қўшма, бирикмали ва қисқартма терминлар мавжудлиги, бирикмали терминлар саккизтагача (тиндиргич, қумтуткич, биофилтрлаш, ККЕ (кислородга кимёвий эҳтиёж), оқова сувлардаги оғир металл ионларини реагент усулида тозалаш) аʼзоли бирликлар шаклида тузилиши исботланган;
оқова сувни замонавий тозалаш усулларига алоқадор кўпгина тушунчалар русча-байналмилал луғавий бирликлар билан ифодаланиб келинганлиги сабабли, уларни ўзбек тили талаффуз меъёрларига тўғри келадиган ҳолатда ва ярим калкалаштириш усулидан фойдаланиб ўзлаштириш лозимлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оқова сув ва уни тозалаш тизими терминологияси талқини юзасидан олинган илмий таҳлил, хулоса ҳамда натижалар асосида: 
тил системасида алоҳида микротизим сифатида ўз ўрнига эга бўлган оқова сув ва уни тозалаш тизими билан боғлиқ терминлар ва уларнинг лексикографик таҳлилига оид  натижалардан 2017–2018-уилларда бажарилган ОТ-А1-018 “Ўзбек тили ва унинг таржимаси билан боғлиқ электрон ва банк-молиуа терминларининг кўп тилли луғатларини уаратиш” мавзусидаги амалиу тадқиқот лоуиҳасида фоудаланилган (Алишер Навоиу номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-уил 24-маудаги 04/1-1341-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида амалга оширилган электрон ва кўп тилли луғатларни яратишга оид материаллар билан бойитиш имконини беради.
Тадқиқотда илгари сурилган оқова сув ва уни тозалаш жараёнларида қўлланиладиган терминларни тўғри ифодалаш, қадимда халқимиз фойдаланиб келган соҳага тегишли лексик бирликлар, уларнинг хусусиятлари ҳақида, шунингдек, мазкур терминларни илмий тадқиқ этиш ва тартибга келтириш борасидаги илмий маълумотлар, таҳлилий фикрлар ва тавсияларни оммалаштириш муҳим эканлиги далилланганига оид хулосаларидан Қашқадарё вилояти телевиденияси 2024-йилнинг 22-ноябрида эфирга узатилган “Файзли кун” дастурида “Сув – ҳаёт манбаи”, “Нажот билимда” эшиттиришларида фойдаланилган (2024-йил 22-ноябрдаги 17-02а-313-сон маълумотномаси). Натижада дастур давомида ўзбек тили оқова сув ва тозалаш тизими билан боғлиқ терминларнинг жамият ҳаётида тутган ўрни, мазкур терминларнинг ўзбек адабий тили ривожидаги аҳамияти ҳақидаги маълумотлар билан бойитиш имконини берган;
Оқова сув терминларининг изоҳли луғатини тузишга асос бўлувчи сўз ва терминларни лексикографик тамоуиллар асосида танлаш, соддалик, аниқлик, ихчамлик мезонларини белгилаш асосида “Ўзбек тили оқова сув ва уни тозалаш тизими терминларининг иллуустратив-изоҳли луғати” (ИСБН 978-9910-698-45-3/27.02.2025) тузилган. Натижада ўзбек тилидаги оқова сув ва тозалаш тизими терминларининг қўлланишига аниқлик киритилган ва луғатнинг изоҳли вариантини уаратиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish