Джурабоев Мақсудбек Каримбек ўғлининг 
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак ўқитувчилар педагогик амалиётининг дастурий-методик таъминотини такомиллаштириш (“Педагогика” таълим ёʻналиши мисолида)”, 13.00.02  Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped4109
Илмий раҳбар: Медатов Асилбек Абдувалиевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Андижон давлат техника институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.09.2020.Т.124.01 рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик Илмий кенгаш.  
Расмий оппонентлар: Йўлчиев Шахриёр Хусанович, Физика-математика фанлари доктори, профессор, Эшназарова Марғубахон Юнусалиевна педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Бўлажак ўқитувчилар педагогик амалиётининг дастурий-методик таъминотини такомиллаштириш ва илмий асосланган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
бўлажак ўқитувчилар педагогик амалиётини дастурий таъминоти мазмуни педагогик амалиётда қўлланиладиган электрон таълим платформаларини (э-леарнинг, Моодле, Гоогле Cлассроом, Блаcкбоард) дастурий-методик таъминотни таркибий қисмлари (дастурий воситалар, таълим платформалари, таълим ресурслари бошқаруви, аналитик дастурий таъминот) билан мослаштирган ҳолатда қўллаш ва дидактик имкониятларини амалий баҳолаш орқали аниқлаштирилган; 
таълимни рақамлаштириш шароитида педагогик олий таълим муассалари талабаларининг педагогик амалиёти дастурий-методик таъминоти талабаларнинг билим даражасига мослаштирилган ва ҳар бир талабанинг эҳтиёжига мос таълим ёндошувларини қўллаган ҳолда шакллантирилган технологияларни (“Дарсга ташриф картаси”, “Дарснинг тизимли таҳлили ва дарс самарадорлигини баҳолаш”, “ўз фаолиятини таҳлил қилиш” варақалари ҳамда “конспектлаштиришнинг индекс методи”) амалиёт жараёнини мониторинг қилиш ва талабалар касбий ривожланиш йўналишларига (рефлексив таҳлил, форматив баҳолаш, касбий рефлекция, диагностик мониторинг, педагогик кузатув) ички бирлаштириш асосида такомиллаштирилган;
“Педагогика” таълим йўналиши талабалари педагогик амалиётининг дастурий-методик таъминотини такомиллаштиришнинг мазмун ва механизми педагогик ҳамкорлик,  онлайн маслаҳат бериш ва менторлик тизимини (виртуал менторлик, коллоборатив ўрганиш, касбий тармоқ, ўз-ўзини баҳоловчи менторлик) педагогик амалиёт жараёнини реал вақт режимида қўллаб-қувватлаш ва ўз-ўзини баҳолаш (интерактив, мобил, ўзаро баҳолаш ва реал вақтли)ни тадбиқ этиш асосида ривожлантирилган; 
бўлажак ўқитувчилар педагогик амалиётининг дастурий-методик таъминотини такомиллаштириш модели рақамли педагогиканинг методик усул ва воситаларини (рақамли ўқитиш модуллари, микро ўрганиш, электрон портфолиолар, мобил иловалар) аралаш, талабаларнинг билим даражасига ҳамда ҳар бир талабанинг эҳтиёжига мос таълим моделларининг технологик имкониятларига мослаштирилган ҳамда ўқув жараёнини бошқариш ва натижадорлигини баҳолаш  асосида такомиллаштирилган.  
    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. педагогик амалиётда қўлланиладиган электрон таълим платформаларини дастурий-методик таъминотни таркибий қисмлари билан адаптив қўллаш ва дидактик имкониятларини имплементацион баҳолаш орқали аниқлаштирилган бўлажак ўқитувчилар педагогик амалиётини дастурий таъминоти мазмунига доир фикр-мулоҳаза ва таклифлар “Компютер графикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сон буйруғи асосида берилган 55078-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик амалиётини методик жиҳатдан самарали ташкил этиш мақсадида дастурий-методик таъминотни такомиллаштириш йўналишлари аниқлаштирилган;  
рақамли педагогиканинг методик усул ва воситаларини  гибрид, дифференциал ҳамда адаптив таълим моделларининг технологик имкониятларига коррелация ҳамда ўқув жараёнини бошқариш ва натижадорлигини баҳолаш  асосида такомиллаштирилган “Бўлажак ўқитувчилар педагогик амалиётининг дастурий-методик таъминотини такомиллаштириш модели” “Элементар математика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сон буйруғи асосида берилган 55077-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, педагогик олий таълим жараёнида фанлар мазмунини педагогик амалиёт билан интеграциялаш ўқитиш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish