Маҳмудова Зулфия Хомидовнанинг  Педагогика фанлари
бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кредит-модул тизимида талабаларни мактабгача таълим ташкилотларини мақсадли бошқаришга тайёрлаш методикаси” 13.00.08 – Мактабгача таълим тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped2377 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Наманган давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Иноятов Улуғбек Илясович педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат педагогика институти, PhD.03/27.09.2024.Ped.184.01.
Расмий оппонентлар:  педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Азимова Зиёда Эргашевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Абдураҳимова Дилфуза Алиевна
Етакчи ташкилот: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади. Кредит-модул тизимида талабаларни мактабгача таълим ташкилотларини мақсадли бошқаришга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларни мактабгача таълим ташкилотларини мақсадли бошқаришга тайёрлашнинг ташкилий-педагогик, ижтимоий-психологик хусусиятлари ва мезонлари раҳбарга хос касбий компетенсияларни тизимли ривожлантириш, кадрлар тайёрлашга қўйилган талабларни оптималлаштириш орқали методик ресурсларни таълим обекти билан уйғунлигини таъминлаш жараёни илк бор таълимнинг замонавий контекстида очиб бериш асосида аниқлаштирилган;
ўқув-билиш фаолиятида фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини репродуктивлигини таъминлаш орқали талабаларда мактабгача таълим ташкилотларини мақсадли бошқаришнинг профессионал аспектда ривожлантиришга йўналтиришда диагностик ва прогностик мониторингини ташкил этишнинг методик апробацияси ва интенсив ривожлантиришга конструктив шарт-шароитлари аниқлаштирилган;
кредит-модул тизимида талабаларни мактабгача таълим ташкилотларини мақсадли бошқаришга тайёрлашнинг модификацион модели, дуал таълим, праксиологик фаолият, дарс ва дарсдан ташқари ўқув-билиш жараёнининг ўзаро интеграллигини таъминлаш асосида рефлексив-ижодий фаолиятни бошқарув компетенсиясига идентификация қилиш тизими такомиллаштирилган;
кредит-модул тизимида талабаларни мактабгача таълим ташкилотларини мақсадли бошқаришга тайёрлашнинг амалий методик таъминоти, педагогик таълим муҳитида кооператив лойиҳалаш методологиясини (модулли, кейс-стади, лойиҳавий таълим ва энержайзер) моделлаштириш орқали академик ва экспериментал фаолият компонентларни эгаллаш динамикасинининг прогрессив барқарорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим йўналиши талабаларини МТТларини мақсадли бошқаришга тайёрлашда кредит-модул тизимидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
талабаларни мактабгача таълим ташкилотларини мақсадли бошқаришга тайёрлашнинг ташкилий-педагогик, ижтимоий-психологик хусусиятлари ва мезонлари раҳбарга хос касбий компетенсияларни тизимли ривожлантириш, кадрлар тайёрлашга қўйилган талабларни оптималлаштириш орқали методик ресурсларни таълим обекти билан уйғунлигини таъминлаш жараёни илк бор таълимнинг замонавий контекстида очиб бериш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялар “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сон буйруғи асосида берилган 537-081 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларни МТТларини мақсадли бошқаришга тайёрлаш  имконияти кенгайтирилган;
ўқув-билиш фаолиятида фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини репродуктивлигини таъминлаш орқали талабаларда мактабгача таълим ташкилотларини мақсадли бошқаришнинг профессионал аспектда ривожлантиришга йўналтиришда диагностик ва прогностик мониторингини ташкил этишнинг методик апробацияси ва интенсив ривожлантиришга конструктив шарт-шароитларини аниқлаштиришга оид таклифлар ПЗ – 20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган. (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети томонидан 2024-йил 30-апрелдаги 11-05-1928/04-сонли далолатномаси). Натижада ўқув-билиш фаолиятини талабаларда МТТларини мақсадли бошқариш компетенсияларини шакллантиришга эришилган;
кредит-модул тизимида талабаларни мактабгача таълим ташкилотларини мақсадли бошқаришга тайёрлашнинг модификацион модели, дуал таълим, праксиологик фаолият, дарс ва дарсдан ташқари ўқув-билиш жараёнининг ўзаро интеграллигини таъминлаш асосида рефлексив-ижодий фаолиятни бошқарув компетенсиясига идентификация қилиш тизимини такомиллаштиришга оид таклифлардан олий таълим муассасаларининг мактабгача таълим йўналишидаги ихтисослик фанларини ўқитиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 10-январдаги 03-33-72-сонли маълумотнамаси). Натижада талабаларни кредит-модул тизимида мактабгача таълим ташкилотларини мақсадли бошқаришга тайёрлашнинг педагогик шарт-шароитлари яратилган;
кредит-модул тизимида талабаларни мактабгача таълим ташкилотларини мақсадли бошқаришга тайёрлашнинг амалий методик таъминоти, педагогик таълим муҳитида кооператив лойиҳалаш методологиясини (модулли, кейс-стади, лойиҳавий таълим ва энержайзер) моделлаштириш орқали академик ва экспериментал фаолият компонентларни эгаллаш динамикасинининг прогрессив барқарорлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир таклифлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сон буйруғи асосида берилган 537-081 рақамли нашр рухсатномаси билан чоп этилган “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган шунингдек, кредит-модул тизимида талабаларни МТТларини мақсадли бошқаришга тайёрлаш жараёни (ижтимоий-психологик тренинглар, ишбоп ўйинлар)ни қўллаш орқали такомиллаштирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети томонидан 2024-йил 30-апрелдаги 11-05-1928/04-сонли далолатномаси). Натижада кредит-модул тизимида талабаларни МТТларини мақсадли бошқаришга тайёрлаш технологиясини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish