Умарова Захро Абдурахим қизининг фан доктори (DSc)  
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Рақамли таълим шароитида талабалар мустақил тайёргарлигини ривожлантиришнинг дастурий-дидактик таъминотини такомиллаштириш”. 13.00.06 – Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3. DSc/Ped661.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01. 
Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулжаҳон Эрмекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор, Абдуллаева Озода Сафибуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор, Эргашов Муҳаммадрасул, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рақамли таълим шароитида талабалар мустақил тайёргарлигини ривожлантиришнинг дастурий-дидактик таъминотини такомиллаштиришга оид илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
рақамли таълим шароитида талабалар мустақил тайёргарлигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари мустақил таълимни ташкил этишнинг компетентли, фаолиятли, интерактив ҳамкорликка йўналтирилган методологик ёндашувларини кооператив ва коллоборатив таълим муҳитига мослашган мазмун, мустақил ишни ташкил этишнинг метакогнитив ривожлантирувчи топшириқлари ва технологик воситаларига мослаштириш ҳамда топшириқларни бажаришда таҳлилий, тарихий ва синергетик ўрганишни трансформациялаш асосида аниқлаштирилган;
рақамли таълим шароитида талабалар мустақил тайёргарлигини ривожлантириш парадигмаси ХХИ аср трансверсал ва трансформатив компетенсияларини аниқлаштириш, талаба ва иш берувчи эҳтиёжларини  индивидуал ўқув траекторияларига кооперациялаш ҳамда когнитив стратегияларга  синхрон мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
рақамли таълим шароитида талабалар мустақил тайёргарлигини ривожлантиришнинг дастурий-дидактик таъминоти мазмуни  талабалар мустақил тайёргарлигига қўйиладиган методик, дидактик, психологик, рақамли - технологик, ижтимоий - коммуникатив талабларни  рақамли трансформация  муҳитига босқичма-босқич интеграциялаш, мустақил тайёргарлик тузилмаси(мақсад қўйиш, режалаштириш, ўрганиш фаолияти, назорат ва бахолаш, тахлил ва ривожланиш)ни  дастурий-интеллектуал ресурсга киритиш, ҳамда индивидуал ўқув траекториясини таълим жараёнидаги муаммоларни  ҳал қилишда интерполяциялаш, прогнозлаш ва шахсий ривожланиш динамикасини назорат қилишга қаратилган рақамли ўқув экотизимини босқичма – босқич яратиш асосида такомиллаштирилган;
дастурий-дидактик таъминот воситасида талабалар мустақил тайёргарлигини ривожлантириш модели стратегик мақсадларни амалга оширишдаги ёндашувларни рақамли ташкилий омилларига уйғунлаштириш трансверсал ва трансформатив компетенсияларни рақамли педагогик дастурий воситаларига функсионал интеграциялаш, сунъий интеллект асосидаги “виртуал суппорт” хизматини таклиф этиш орқали талабанинг метакогнитив салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган рақамли  таълим платформасининг шарт-шароитларини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
дастурий-дидактик таъминот воситасида талабалар мустақил тайёргарлигини ривожлантириш методикаси — МЕТоспҳере 2.0 технологияси орқали шахсийлаштирилган ўқув траекториясини проексиялаш, А-СТЕП методикаси асосида ўқиш жараёнини режалаштириш ва баҳолаш, тажриба орқали ўрганишни таъминловчи интерактив усуллар, ҳамкорликка асосланган ўзаро ўрганиш ва тенгдошлар билан билим алмашишни рағбатлантирувчи ёндашувлар орқали талабанинг Т-шаклидаги мутахассис кадр сифатида таълим олиш самарадорлигининг динамиклигини таъминлаш, ҳамда мураккаб тушунчаларни соддалаштириб, қайта тушунтириш орқали метакогнитив салоҳиятни ривожлантирувчи Фейнман течниқуе методини интеграциялаш орқали самарали ўқув одатларини шакллантириш, ўсувчи фикрлаш тарзини талаба-ўқитувчи-ресурс боғлиқлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли таълим шароитида талабалар мустақил тайёргарлигини ривожлантиришнинг дастурий-дидактик таъминотини такомиллаштириш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
рақамли таълим шароитида талабалар мустақил тайёргарлигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари мустақил таълимни ташкил этишнинг компетентли, фаолиятли, интерактив хамкорликка йўналтирилган методологик ёндашувларини кооператив ва коллоборатив таълим муҳитига мослашган мазмун, мустақил ишни ташкил этишнинг метакогнитив ривожлантирувчи топшириқлари ва технологик воситаларига мослаштириш ҳамда топшириқларни бажаришда таҳлилий, тарихий ва синергетик (кўп тармоқли) ўрганишни трансформациялаш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялар “Апплиcатион оф Информатион течнологиес ин профессионал аcтивитй” номли дарслик мазмунига сингдирилган  (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 4-июндаги 11-05-3679/04-рақамли маълумотномаси). Натижада  талабалар мустақил тайёргарлигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари мустақил таълимнинг такомиллашган мазмуни, педагогик шарт-шароитлари, мустақил ишни ташкил этишнинг замонавий турли шакл ва воситалари “Ахборот  технологияларини касбий фаолиятда қўллаш” фани бўйича бакалавриат таълим йўналишларининг таълим жараёни мазмунига сингдирилган;
рақамли таълим шароитида талабалар мустақил тайёргарлигини ривожлантириш парадигмаси ХХИ аср трансверсал ва трансформатив компетенсияларини аниқлаштириш, талаба ва иш берувчи эҳтиёжларини  индивидуал ўқув траекторияларига кооперациялаш ҳамда когнитив стратегияларга  синхрон мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Информатика ва ахборот технологияларини ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 4-июндаги 11-05-3679/04-рақамли маълумотномаси); Натижада, рақамли таълим шароитида талабаларнинг мустақил тайёргарлигини ривожлантириш жараёнини индивидуал ёндошув ва жамоавий ҳамкорлик уйғунлигида амалга ошириладиган, трансверсал ва трансформатив компетенсияларга таянувчи янги таълим парадигмаси асосида ташкил этишга эришилган;
рақамли таълим шароитида талабалар мустақил тайёргарлигини ривожлантиришнинг дастурий-дидактик таъминоти мазмуни  талабалар мустақил тайёргарлигига қўйиладиган методик, дидактик, психологик, рақамли - технологик, ижтимоий - коммуникатив талабларни  рақамли трансформация муҳитига босқичма-босқич интеграциялаш, мустақил тайёргарлик тузилмаси(мақсад қўйиш, режалаштириш, ўрганиш фаолияти, назорат ва бахолаш, тахлил ва ривожланиш)ни дастурий-интеллектуал ресурсга киритиш, ҳамда индивидуал ўқув траекториясини таълим жараёнидаги муаммоларни  ҳал қилишда интерполяциялаш, прогнозлаш ва шахсий ривожланиш динамикасини назорат қилишга қаратилган рақамли ўқув экотизимини босқичма – босқич яратиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Педагогик дастурий воситалар яратиш” номли дарслик мазмунига сингдирилган  (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 4-июндаги 11-05-3679/04-рақамли маълумотномаси). Натижада рақамли таълим шароитида талабаларнинг мустақил тайёргарлигини ривожлантиришнинг дастурий-дидактик таъминоти мазмуни янада такомиллаштирилиб, мустақил таълим жараёнида талабаларнинг индивидуал ўқув траекторияларини тўлиқ шакллантиришга имкон яратишга эришилди;
дастурий-дидактик таъминот воситасида талабалар мустақил тайёргарлигини ривожлантириш модели стратегик мақсадларни амалга оширишдаги ёндашувларни рақамли ташкилий омилларига уйғунлаштириш трансверсал ва трансформатив компетенсияларни рақамли педагогик дастурий воситаларига функсионал интеграциялаш, сунъий интеллект асосидаги “виртуал суппорт” хизматини таклиф этиш орқали талабанинг метакогнитив салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган рақамли  таълим платформасининг шарт-шароитларини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар  “Апплиcатион оф Информатион течнологиес ин профессионал аcтивитй” номли дарслик мазмунига сингдирилган  (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 4-июндаги 11-05-3679/04-рақамли маълумотномаси). Натижада  рақамли таълим экотизимининг функсионал интеграцияси, интеллектуал ресурслар ва рақамли воситаларнинг синергияси талабаларга мукаммал индивидуал ўқиш траекторияларини яратиш имконини берди;
дастурий-дидактик таъминот воситасида талабалар мустақил тайёргарлигини ривожлантириш методикаси — МЕТоспҳере 2.0 технологияси орқали шахсийлаштирилган ўқув траекториясини проексиялаш, А-СТЕП методикаси асосида ўқиш жараёнини режалаштириш ва баҳолаш, тажриба орқали ўрганишни таъминловчи интерактив усуллар, ҳамкорликка асосланган ўзаро ўрганиш ва тенгдошлар билан билим алмашишни рағбатлантирувчи ёндашувлар орқали талабанинг Т-шаклидаги мутахассис кадр сифатида таълим олиш самарадорлигининг динамиклигини таъминлаш, ҳамда мураккаб тушунчаларни соддалаштириб, қайта тушунтириш орқали метакогнитив салоҳиятни ривожлантирувчи Фейнман течниқуе методини интеграциялаш орқали самарали ўқув одатларини шакллантириш, ўсувчи фикрлаш  тарзини талаба-ўқитувчи-ресурс боғлиқлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар  “Информатика ва ахборот технологияларини ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 4-июндаги 11-05-3679/04-рақамли маълумотномаси). Натижада, ушбу комплекс методик ёндашувларни дастурий-дидактик таъминот тизимига интеграция қилиш талабаларнинг мустақил тайёргарлик жараёнини нафақат тузилмавий ва мазмунан бойитди, балки уни шахсийлаштирилган, интерактив ва ҳамкорликка асосланган таълим муҳитида амалга ошириш имконини яратди.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish