Ахатов Йўлдош Ҳамзаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўсмирларда иродавий сифатларни шакллантиришнинг психологик хусусиятлари”. 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/P930. 
Илмий раҳбар: Назаров Акмал Мардонович, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро  давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/04.10.2024.P.72.06.
Расмий оппонентлар: Атабаева Наргис Батировна, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Мақсадова Мехринисо Сайхоновна, психология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи  ташкилот:  Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўсмирларда иродавий сифатларни шакллантиришнинг психологик хусусиятлари боъйича таклиф ва тавсиялар ишлаб сҳиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ўсмирлик давридаги психофизиологик ўзгаришлар иродавий сифатларнинг беқарор ва қарама-қарши хусусиятларига боғлиқ эмансипация реакциясини кучайишига таъсир этиб мотивлар курашидаги зиддиятларни юзага келтирганлиги туфайли мақсадга интилувчанликни стратегик, барқарор шаклда ривожланишини тормозловчи омил эканлиги далилланган;
ўсмирлик даврининг ёшга оид психологик хусусиятларига кўра, шахсни ижтимоий муносабатларда тўғри қарор қабул қилиши унинг ўзига бўлган ишончи, ўзини бошқариш кўникмаларини танқдий фикрлаш асосида шаклланишига олиб келганлиги туфайли регулятив механизмларга рефлексив сифатларни ривожлантириш орқали адаптив таъсир этиш муҳимлиги исботланган;
ўсмирлик даврида иродавий сифатларни шакллантириш учун шахснинг ўз кечинмалари, фикрларини назорат қилиш кўникмаларини “миндфулнесс” психотехникаси таъсирида мақсадга интилувчанлик, ташаббускорлик, ўзини бошқариш хусусиятларига уйғун намоён бўлишига асосланиб иродавий акт интереоризациясида рефлексив ривожланишни таъминлаш муҳимлиги далилланган;
ўсмирлик даврида иродавий сифатларни шакллантириш учун “мақсадни белгилаш-мотивацион иккиланиш-қарор қабул қилиш-қарорни ижроси” билан боғлиқ психологик механизмларни ёшга оид автономиялар ва инқирозлар негизида намоён бўлишини ҳисобга олиш муҳимлиги туфайли шахс моторик, эмоционал-мотивацион, ижтимоий соҳасига толерантлик хусусиятларини ривожлантириш орқали таъсир кўрсатиш зарурати исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
“Ўсмирларда иродавий сифатларни шакллантиришнинг психологик хусусиятлари”ни ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
ўсмирлик давридаги психофизиологик ўзгаришлар иродавий сифатларнинг беқарор ва қарама-қарши хусусиятларига боғлиқ эмансипация реакциясини кучайишига таъсир этиб мотивлар курашидаги зиддиятларни юзага келтирганлиги туфайли мақсадга интилувчанликни стратегик, барқарор шаклда ривожланишини тормозловчи омил эканлиги далилланганлигига оид маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-385-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-385а-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирларда иродавий сифатларни шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари аниқлаштирилган; 
ўсмирлик даврининг ёшга оид психологик хусусиятларига кўра, шахсни ижтимоий муносабатларда тўғри қарор қабул қилиши унинг ўзига бўлган ишончи, ўзини бошқариш кўникмаларини танқдий фикрлаш асосида шаклланишига олиб келганлиги туфайли регулятив механизмларга рефлексив сифатларни ривожлантириш орқали адаптив таъсир этиш муҳимлиги исботланганлигига оид маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-385-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-385а-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирларда иродавий сифатларни шакллантиришни тадқиқ қилишга оид психодиагностик текширувларни амалга оширилган;
ўсмирлик даврида иродавий сифатларни шакллантириш учун шахснинг ўз кечинмалари, фикрларини назорат қилиш кўникмаларини “миндфулнесс” психотехникаси таъсирида мақсадга интилувчанлик, ташаббускорлик, ўзини бошқариш хусусиятларига уйғун намоён бўлишига асосланиб иродавий акт интереоризациясида рефлексив ривожланишни таъминлаш муҳимлиги далилланганлигига оид таклифлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-385-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-385а-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирларда иродавий сифатларни шаклланишига таъсир этувчи ижтимоий-психологик омиллар таҳлил қилинган;
ўсмирлик даврида иродавий сифатларни шакллантириш учун “мақсадни белгилаш-мотивацион иккиланиш-қарор қабул қилиш-қарорни ижроси” билан боғлиқ психологик механизмларни ёшга оид автономиялар ва инқирозлар негизида намоён бўлишини ҳисобга олиш муҳимлиги туфайли шахс моторик, эмоционал-мотивацион, ижтимоий соҳасига толерантлик хусусиятларини ривожлантириш орқали таъсир кўрсатиш зарурати исботланганлигига оид таклифлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-385-сон буйруғи билан “Психокоррексия” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-385а-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирларда иродавий сифатларни шаклланишига мўлжалланган психологик тренинг дастурларини ишлаб чиқилган ҳамда унинг самарадорлиги баҳоланган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish