Зайниева Мадина Хуршиджон қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Глобал синтактик структуралар ва уларда предикативликнинг ифодаланиши (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Fil2247
Илмий раҳбар: Турниёзов Неъмат Қаюмович, филологийа фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.2019.Fil.83.01 
Расмий оппонентлар: Сулаймонова Нилуфар Жаббаровна, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Зияев Аваз Ихтиёрович, филология фанлари доктори (DSc), профессор 
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тадқиқотнинг мақсади глобал синтактик структураларнинг шаклланиши ва улардаги предикативлик таҳлили орқали матннинг формал-структур ҳамда мазмуний синтаксис нуқтайи назаридан нутқий жиҳатларини ҳамда коммуникатив, деривацион, формал-стуктур ва функсионал-семантик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
глобал синтактик структураларнинг шаклланиши ва улардаги предикативликнинг таҳлилига доир мавжуд қарашларнинг жаҳон, инглиз ва ўзбек тилшунослигидаги ютуқлари умумназарий ёндашув асосида тил материалига татбиқ этилган, матн тушунчаси ҳамда унда мужассам бўлган глобал синтактик структуранинг формал-структур, семантик-синтактик моҳияти очиб берилган;
глобал синтактик структура тушунчаси ҳозирги инглиз ва ўзбек тиллари материалида алоҳида-алоҳида анализ қилинган ва шу асосда матн тушунчасининг лингвистик тавсифи белгиланган, матннинг глобал синтактик структура сифатидаги хусусиятлари предикативлик ҳодисасининг тавсифига доир семантик синтактикаси назарий ва формал синтактикаси амалий томондан аниқланган;
инглизча ва ўзбекча матнлар глобал синтактик қурилма экани, содда синтактик қурилма, мураккаб синтактик қурилма ва абзац унинг компоненти мақомида намоён бўлиши далилланган;
предикативлик тушунчаси тавсифланиб, унинг моҳияти инглиз ва ўзбек тиллари мисолида очиб берилган, бу орқали предикативликнинг замонавий тилшуносликдаги аҳамияти белгиланиб, содда ва мураккаб синтактик қурилмаларнинг матндаги мақоми ва уларда предикативлик ифодаси ягона марказга бўйсуниши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Глобал синтактик структуралар шаклланиши ҳамда предикативлик таҳлили тадқиқи бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
глобал синтактик структураларнинг шаклланиши ва улардаги предикативликнинг таҳлилига доир мавжуд қарашларнинг жаҳон, инглиз ва ўзбек тилшунослигидаги ютуқлари умумназарий ёндашув асосида тил материалига татбиқ этилгани, матн тушунчаси ҳамда унда мужассам бўлган глобал синтактик структуранинг формал-структур, семантик-синтактик моҳияти очиб берилгани ҳақидаги илмий қарашларидан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси Миллий институти Қорақалпоғистон филиалида 2017-2020-йилларда бажарилган ФЗ-2016-0908165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусида бажарилган фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси Миллий институти Қорақалпоғистон филиалининг 2025-йил 12-февралдаги 60-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини амалий қўллаш фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар илмий савиясини оширишга хизмат қилган;
глобал синтактик структура тушунчаси ҳозирги инглиз ва ўзбек тиллари материалида алоҳида-алоҳида анализ қилинган ва шу асосда матн тушунчасининг лингвистик тавсифи белгиланган, матннинг глобал синтактик структура сифатидаги хусусиятлари предикативлик ҳодисасининг тавсифига доир семантик синтактикаси назарий ва формал синтатикаси амалий томондан аниқланган натижаларидан; инглизча ва ўзбекча матнлар глобал синтактик қурилма экани, содда синтактик қурилма, мураккаб синтактик қурилма ва абзац унинг компоненти мақомида намоён бўлишига оид далиллардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан 2022-2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган ъъЭнглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 13-февралдаги 430/02-сон маълумотномаси). Натижада глобал синтактик структура тушунчасининг филологик таълимдаги замонавий асосларининг тавсифланиши такомиллаштилиши таъминланган ва шу асосда матн тушунчасининг тавсифи, матннинг глобал синтактик структура сифатидаги хусусиятлари предикативлик ҳодисасининг тавсифи конкретлаштилишига эришилган;
предикативлик тушунчаси тавсифланиб, унинг моҳияти инглиз ва ўзбек тиллари мисолида очиб берилган, бу орқали предикативликнинг замонавий тилшуносликдаги аҳамияти белгиланиб, содда ва мураккаб синтактик қурилмаларнинг матндаги мақоми ва уларда предикативлик ифодаси ягона марказга бўйсуниши аниқланганлиги тўғрисидаги хулосаларидан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалида 2021-2023-йилларда бажарилган “Ўзбек тилининг миллий корпусини лойиҳалаш ва дастурий мажмуа ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалининг 2025-йил 4-февралдаги 46/01-01-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини қўллаш амалий лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар тўпламининг ҳамда тил корпуси ҳақидаги олиб борилган тадқиқотларнинг илмий савиясини  оширишга хизмат қилган;
инглизча ва ўзбекча матнлар глобал синтактик қурилма экани, содда синтактик қурилма, мураккаб синтактик қурилма ва абзац унинг компоненти мақомида намоён бўлиши ҳақида Хорижий филология: тил, адабиёт, таълим. Илмий услубий журналида “Глобал синтактик структура тушунчаси хусусида”, “Матн глобал синтактик қурилма сифатида” ҳамда Тил, таржима, таълим халқаро журналида “Глобал синтактик структура тушунчаси ва унинг компонентлари хусусида айрим мулоҳазалар”, “Матннинг глобал синтактик қурилма сифатидаги табиати ва унинг инглиз тилшунослигида ўрганилишига бир назар”, “Мураккаб синтактик бутунлик глобал синтактик қурулмаларнинг конститувтив компоненти сифатида” мақолаларида фойдаланилган. Натижада фикрлар умумлаштирилиб, назарий хулосалар чиқарилган. Глобал синтактик структураларнинг шаклланиши ва улардаги предикативликнинг таҳлилига доир мавжуд қарашларнинг жаҳон, инглиз ва ўзбек тилшунослигидаги ўрганилиш ҳолатини ёритиш, таҳлил қилиш, матн тушунчаси ва унда мужассам бўлган глобал синтактик структуранинг илмий моҳияти очиб берилган.  
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish