Махмудова Севара Акрамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим муассасалари тарбия жараёнида ўқувчиларнинг мусиқий маданиятини шакллантириш технологияларини такомиллаштириш” мавзусидаги 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped8994. 
Илмий раҳбар: Умаралиева Мухайё Абдугапаровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), к.и.х.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти, DSc.28/30.07.2024.Ped.165.01
Расмий оппонентлар: Хусанова Сумбул Исламовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Режаметова Нилуфар Илҳамовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
ўқувчиларнинг мусиқий маданиятини шакллантириш технологияларини такомиллаштириш ва илмий методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларнинг мусиқий маданиятини шакллантириш жараёнининг мазмуни ёш авлоднинг ҳиссиёти, эстетик дидини юксалтиришга кўра мусиқий билим, амалий кўникма, эстетик ҳис-туйғу ва ижодий қобилиятлар ҳамда умуминсоний ва миллий қадриятларни мусиқа асарларидаги маънавий мазмунни таҳлил қилиш асосида интеграцияланган мавзуларга индуктив тарбия усуллари (мисоллар орқали ахлоқий хулоса чиқариш)ни киритиш орқали такомиллаштирилган;  
ўқувчиларда мусиқий маданиятни шакллантириш технологиялари мусиқий-ҳиссий таъсирни кучайтириш босқичларида интерфаол тарбия усулларни миллий контентлар билан жаҳон мусиқасининг турли жанрларидаги маънавий қадрият ва миллий ифтихор туйғусига асосланган мусиқаларни бирга қўллаш асосида такомиллаштирилган; 
миллий тарбияга кўра ўқувчиларда мусиқа маданиятини шакллантириш модели мақом санъати ҳамда халқ куй-қўшиқлари орқали ҳиссий муносабатни ривожлантириш жараёни билан боғлиқ бўлган халқ анъаналари ва мусиқий қадриятларга асосланган мавзуларни киритиш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда мусиқий маданиятни шаклланганлик даражасини аниқлаш мезони шахснинг мусиқа кўникмалари (тинглаш, тушуниш, ҳис этиш, ижро этиш, ижодий муносабат билдира олиш)га кўра юқори (мусиқага юқори қизиқиш, билим ва ижро маҳоратлари, ижодий ёндашув), ўрта (мусиқага барқарор қизиқиш, асосий билим ва кўникмаларга эга), қуйи (мусиқага қизиқиш кам, билим ва кўникмалар етарли эмас) даражаларида баҳолашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўқувчиларини мусиқий маданиятини ривожлантиришнинг педагогик асосларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан асосида:
ўқувчиларнинг мусиқий маданиятини шакллантириш жараёнининг мазмуни ёш авлоднинг ҳиссиёти, эстетик дидини юксалтиришга кўра мусиқий билим, амалий кўникма, эстетик ҳис-туйғу ва ижодий қобилиятлар ҳамда умуминсоний ва миллий қадриятларни мусиқа асарларидаги маънавий мазмунни таҳлил қилиш асосида интеграцияланган мавзуларга индуктив тарбия усулларини киритиш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан “Умумтаълим мактабларининг 5-6 синф адабиёт дарсларида ИТ-технологияларини қўллаш методикаси” мавзусидаги олима аёллар инновацион  лойиҳани (2024-2025 йй.) амалга ошириш жараёнида фойдаланилган  (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2025-йил 7-февралдаги 01/09-47-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг мусиқий маданиятини шакллантириш жараёнининг мазмуни миллий қадриятларни мусиқа асарларидаги маънавий мазмунни таҳлил қилиш асосида интеграцияланган мавзуларга индуктив тарбия усулларига киритиш орқали такомиллаштиришга эришилган.
ўқувчиларда мусиқий маданиятни шакллантириш технологиялари мусиқий-ҳиссий таъсирни кучайтириш босқичларида интерфаол тарбия усулларни миллий контентлар билан жаҳон мусиқасининг турли жанрларидаги маънавий қадрият ва миллий ифтихор туйғусига асосланган мусиқаларни бирга қўллаш асосида такомиллаштиришга оид муаллифлик ғоялари “Мусиқанома”, “Мусиқа ҳақида ҳикматлар ва афоризмлар” ўқув қўлламасини мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 1-июлдаги 03-33-1727-сонли маълумотномаси.) Натижада, ўқувчиларда мусиқий маданиятни шакллантириш технологиялари миллий контентлар билан миллий ифтихор туйғусига асосланган мусиқаларни бирга қўллаш асосида такомиллаштиришга эришилган; 
миллий тарбияга кўра ўқувчиларда мусиқа маданиятини шакллантириш модели мақом санъати ҳамда халқ куй-қўшиқлари орқали ҳиссий муносабатни ривожлантириш жараёни билан боғлиқ бўлган халқ анъаналари ва мусиқий қадриятларга асосланган мавзуларни киритиш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан “Умумтаълим мактабларининг 5-6 синф адабиёт дарсларида ИТ-технологияларини қўллаш методикаси” мавзусидаги олима аёллар инновацион  лойиҳани (2024-2025 йй.) амалга ошириш жараёнида фойдаланилган  (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2025-йил 7-февралдаги 01/09-47-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда мусиқа маданиятини шакллантириш модели халқ анъаналари ва мусиқий қадриятларга асосланган мавзуларни киритиш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда мусиқий маданиятни шаклланганлик даражасини аниқлаш мезони шахснинг мусиқа кўникмалари (тинглаш, тушуниш, ҳис этиш, ижро этиш, ижодий муносабат билдира олиш)га кўра юқори (мусиқага юқори қизиқиш, билим ва ижро маҳоратлари, ижодий ёндашув), ўрта (мусиқага барқарор қизиқиш, асосий билим ва кўникмаларга эга), қуйи (мусиқага қизиқиш кам, билим ва кўникмалар етарли эмас) даражаларида баҳолашнинг мақсадга мувофиқлигига оид таклиф ва тавсиялар Наманган,  Самарқанд ва Тошкент  вилоятларидаги  тегишли  умумий ўрта  таълим  мактабларида амалиётга  жорий  этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 1-июлдаги 03-33-1727-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда мусиқий маданиятни шаклланганлик даражасини аниқлаш мезони шахснинг тинглаш, тушуниш, ҳис этиш, ижро этиш, ижодий муносабат билдира олиш каби  мусиқа кўникмаларига кўра юқори, ўрта, қуйи даражаларида баҳолашнинг мақсадга мувофиқлиги асосида ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish