Юлдашев Фахриддин Шарофиддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Транспорт воситалари ҳаракатидан ҳосил бўлган вибрация тўлқинлари даражасини баҳолаш ва улардан ҳимоя қилиш усуллари” 01.02.04–“Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси” ихтисослиги бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Т4808
Илмий раҳбар: Мирсаидов Мирзиёд, ЎзР ФА академиги, техника фанлари доктори,.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган Давлат Техника Университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган Давлат Техника Университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/04.10.2023.Т.66.06-рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Сафаров Исмоил Иброҳимович, физика-математика фанлари доктори, профессор, Каримов Абдусамад, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: ЎзФА нинг Механика ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: транспорт воситалари ҳаракатидан ҳосил бўладиган вибрация тўлқинлари даражасини грунтнинг реологик хусусиятлари ва динамик юкнинг турига боғлиқ равишда баҳолашдан ҳамда улардан турли хил хандақлар ёрдамида ҳимоя қилиш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
транспорт воситаларидан турли реологик хусусиятларга эга бўлган грунтли асосларда тарқаладиган вибрация даражасини чекли фазода баҳолаш бўйича уч ўлчовли математик модел илк бор ишлаб чиқилиб, уни сув билан тўйинган грунтли асосларда содир бўладиган тебраниш жараёнини баҳолаш учун такомиллаштирилган;
вибрация тўлқинларининг грунтли асосларда тарқалиш қонуниятларини аниқлаш учун грунтнинг ҲС Смалл модели асосида динамик деформацияга боғлиқ параметрларини ҳисобга олиб, эластик ярим фазода тўлқин тарқалиши ҳақидаги масалани сонли усулда ечиш асосида тарқалаётган вибрацияни глинали грунтларга нисбатан қаттиқ қумли грунтлар кучли сўндириш хусусиятга эга эканлиги исботланган;
поезд грунт асосда ҳаракатланганда темирйўлга параллел қилиб қазилган траншея грунтдаги тебраниш параметрларини кескин камайтирувчи восита эканлигини эластик ярим фазода тўлқин тарқалиши ҳақидаги масалани сонли ечиш асосида исботланиб, траншеянинг темирйўл полотносига нисбатан жойлашувининг энг самарали оптимал масофаси ва чуқурлиги аниқланган;
поезд ҳаракати натижасида темир йўл яқинида жойлашган бино қаватларида ҳосил бўладиган тебранишлар даражасига бино билан темир йўл орасида жойлаштирилган траншеянинг таъсирини аниқлаш учун илк бор бир жинсли бўлмаган эластик ярим фазода тўлқин тарқалиш масаласини тўсиқни ҳисобга олган ҳолда ечиб, бу траншеялар бинонинг барча қаватларида содир бўладиган вибрация амплитудасини кескин даражада камайтириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Транспорт воситаларининг ҳаракати натижасида грунтда ҳосил бўлган вибрацияни камайтириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Ишлаб чиқилган вибрациядан ҳимоя қилиш усуллари транспорт иншоотлари атрофидаги бино ва иншоотларни лойиҳалашда «ҚИШЛОҚҚУРИЛИШЛОЙИҲА» МЧЖ, “Наманган шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги”, “Перспеcтиве Прожеcт Гроуп” МЧЖ ларда лойиҳалаш жараёнига жорий қилинган (Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 08-06/6439-сонли маълумотномаси). Натижада, транспорт воситалари ҳаракати таъсирида қурилаётган бино ва иншоотларда юзага келадиган вибрацияларнинг салбий оқибатларини камайтириш ҳамда амалий хавфсизликни ошириш имкониятига эришилган.
“Темир-йўлдан тарқаладиган тўлқинларнинг биноларга таъсирини камайтириш хандақларини лойиҳалаш” ва “Икки изли темир-йўллардан бино ва иншоотларга вибрация тўлқинларини таъсири” бўйича тузилган ЭҲМ дастурлари  “КЕЛАЖАК –С” хусусий корхонасида амалиётга жорий қилинган (Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 08-06/6439-сонли маълумотномаси). Натижада илмий тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган ЭҲМ учун мўлжалланган дастурдан лойиҳалаш ишларида фойдаланиш, транспорт иншоотлари атрофидаги бино ва иншоотларнинг зарарли тебранишлардан ҳимоялаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish