Истамов Дамиржон Ботировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кремнийли диод температура датчикларини моделлаштириш ва уларнинг чегаравий характеристикалари” 01.04.10–Яримўтказгичлар физикаси (физика-математика фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/FM481
Илмий раҳбар: Абдулхаев Ойбек Абдуллазизович, физика-математика фанлари фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим 
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА Физика-техника институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Физика-техника институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.02/27.02.2020.FM/Т.110.01 рақамли Илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Разиков Тахирджон Муталович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Атамуратов Атабек Эгамбердиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: М. Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади кремнийли диод температура датчикларининг термосезгирлиги ҳамда берилган ўлчаш аниқлигидаги температурани ўлчаш диапазонини максимал қийматларини белгиловчи чегаравий характеристикаларни аниқлаш.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор диод температура датчикларининг температурага сезгирлик эгри чизиқларини ток ташиш механизмига боғлиқ бўлмаган ҳолатда тажриба ва аналитик усулда аниқлаш имконини берувчи полиемперик модел таклиф этилган;
кремнийли диод температура датчикларининг чегаравий характеристикаларини моделлаштиришда заряд ташувчиларнинг тўлиқ ионланмаслик эффекти, тақиқланган зона кенглигининг торайиши, эркин заряд ташувчиларнинг ва панжаранинг умумий ҳаракатчанлиги ҳамда заряд ташувчилар яшаш вақтини температура таъсирида ўзгариш қонуниятларини ҳисобга олинган аналитик модел ишлаб чиқилган; 
диодга тушувчи кучланишнинг температурага боғлиқлигини материал параметрларига ҳамда ток ташиш механизмларига боғлиқ шароитларда чуқурроқ тадқиқ этиш имконини берувчи эфектив тўйиниш токини ифодаловчи янги катталик таклиф этилган бўлиб, унинг физик моҳияти тўғри уланишдаги тўйиниш токига мос эканлиги асослаб берилган;
кремнийли диод структуралари учун ишчи токларнинг максимал ва минимал қийматларини чекловчи мезонлар шакллантирилган. Ўлчаш аниқлиги ±0.1 ва ±0.01 K бўлган ҳолатларда ток зичлигининг минимал қийматлари мос равишда 3.7∙〖10〗^(-7) A/〖cm〗^2 ва 6∙〖10〗^(-7) A/〖cm〗^2 максимал қийматлари эса 2.35 A/〖cm〗^2ва 0.3 A/〖cm〗^2 га тенглиги аниқланган;
кремнийли диод температура датчикларининг юқори ҳароратларда оптимал ишлаш режимини аниқлашда база соҳасидаги аксептор ва донор аралашмаларнинг консентрат-сиялари мос равишда ~330 K температурада N_A (T)= 2.41∙〖10〗^20  〖sm〗^(-3) ва N_D (T)= 6.63∙〖10〗^20  〖sm〗^(-3) га тенг экани аналитик аниқланган;
ўлчаш аниқлиги ±0.01 К ва ±0.1 К бўлганда, кремнийли диод температура датчикларининг максимал ишчи температуралари мос равишда 1050 К ва 1200 К гача оширилиши мумкинлиги кўрсатилиб, бунга нафақат база соҳасининг легирланиш даражасини ошириш, балки юқори аниқликка эришиш мақсадида паст легирланиш даражасида юқори ишчи токларида ишлаш режимини танлаш орқали ҳам эришиш мумкинлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кремнийли диод структураларнинг температурага сезгирлик хусусиятларини тадқиқ қилиш натижасида: 
кремнийли диод структураларда турли ток ташиш механизмларида чегаравий характеристикаларини аниқлаш бўйича олинган натижалар «ФОТОН» акционерлик жамиятида кремнийли диод температура датчиклари технологиясини ишлаб чиқишда қўлланилган («ФОТОН» аксионерлик жамиятининг 2024 йил 28 октябрдаги 04-3/1882-сонли маълумотномаси). Илмий иш натижаларидан фойдаланиш сезгирлиги ҳамда ишлаш диапазони юқори бўлган янги турдаги яримўтказгичли температура датчикларини ишлаб чиқиш имконини берган;
кремнийли диод температура датчикларининг чегаравий характеристикаларини аниқлаш билан боғлиқ структуралар параметрларини оптималлаштириш бўйича ўтказилган ҳисоб-китоб ва моделлаштириш натижасида таклиф этилаётган максимал ишчи температураларни аниқловчи чегараларни белгилаш бўйича олинган илмий натижалар Тошкент давлат техника университетида 2018–2020 йилларда бажарилган ОТ-А3 57 рақамли “Кремний нано структурали датчиклар асосида турли обектларнинг ҳарорати ва намлигини назорат қилувчи микропроцессорли қурилма ишлаб чиқиш” мавзусидаги лойиҳада қўлланилган (Тошкент давлат техника университетининг 2025 йил 12 июндаги 01/9-14-1773-сонли маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш ишлаб чиқилаётган кремнийли диодларнинг температурани ўлчаш чегараларини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish