Абдуалимов Руфат Учқун ўғлининг Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумот  Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Баскетбол ва стритбол ўйинлари воситасида юқори синф ўқувчиларининг жисмоний сифатларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Ped2621
Илмий раҳбар: Хайдаров Бахтиёр Тожийевич редагогика фанлари доктори (DSc), ррофессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети PhD.03/27.09.2024.Ped.72.10. 
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Машарипов Фарҳод Тўрахонович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Даниева Яркин Чариевна.
Етакчи ташкилот: Қорақолпоқ давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади баскетбол ва стритбол спорт тури машқлари орқали умумумий ўрта таълим мактаб юқори синф ўқувчиларининг жисмоний сифатларини ривожлантириш бўйича таклиф ва тафсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
баскетбол ва стритбол билан шуғулланувчи юқори синф ўқувчилари машғулотларни самарали ташкил этиш мақсадида, юқори синф ўқувчиларининг функсионал ҳолатини “Фирстбеат” дастури орқали баҳолаш ва тизимида юрак қисқариш частотаси (Ю.Қ.С.), ҳаракатланиш тезлигини видео таҳлил ёрдамида назорат қилиш асосида машқларни турли шиддат зоналарида бажаришга йўналтирилган воситаларни қўллаш ҳисобига шуғулланувчиларнинг машқларни аероб ва анаероб зона оралиғида осон ўзлаштириш имконияти оширилган;
юқори синф ўқувчилари билан олиб бориладиган машғулотлар самарадорлигини оширишни таъминловчи ва жисмоний тайёргарлик жараёнини шакллантирувчи баскетбол ва стритбол элементларини (2х2, 3х3 стритбол ўйини, стритбол кўприги, сигналга қараб дрибблинг, чекланган ҳаракат ўйини, лабиринтдан тўп билан чиқиш ўйини) ҳар бир машғулотга тизимли қўллаш ҳисобига ўқувчиларни техник тайёргарлигини ривожлантириш имконияти кенгайтирилган;
юқори синф ўқувчиларида тезкор (реакция ва ҳаракат тезлиги), чаққон (йўналишни тез ўзгартириш), куч (машқларни қаршилик билан бажариш), чидамлилик (самарали тикланиш ва узоқ давомли ўйин учун), эгилувчанлик (тўпни олиб юриш ва ҳимоявий ҳаракатларда) каби жисмоний сифатларнинг ривожлантиришга йўналтирилган оёқлар ва гавда ёрдамидаги алдамчи ҳаракатлар каби статик ва динамик ҳолатдаги чалғитувчи восита-усулларни машғулотлар жараёнига киритиш ҳисобига ўқувчиларнинг жисмоний сифатларини ривожлантириш имкониятлари оширилган. 
Юқори синф ўқувчиларининг баскетбол ва стритбол машғулот жараёнида ҳаракат тайёргарлигини ривожлантиришга қаратилган комплекс модел таркибига спринт югуришлари (10–30 м), реакция тезлигини оширишга қаратилган машқлар (визуал ва аудиостимуллар асосида), ҳамда дриблинг, тўхташ ва бурилишлар каби динамик ҳаракатлар мажмуаси киритиш ҳисобига мактаб ўқувчиларининг “куч сифати” 12,7% га ва “жойида туриб баландликка сакраш ” кўрсаткичлари 11,5% га оширишга эришилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. баскетбол ва стритбол билан шуғулланувчи юқори синф ўқувчилари машғулотларни самарали ташкил этиш мақсадида, юқори синф ўқувчиларининг функсионал ҳолатини “Фирстбеат” дастури орқали баҳолаш ва тизимида юрак қисқариш частотаси (Ю.Қ.С.), ҳаракатланиш тезлигини видео таҳлил ёрдамида назорат қилиш асосида машқларни турли шиддат зоналарида бажаришга йўналтирилган воситаларни қўллаш бўйича тавсиялар умумий ўрта таълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари дарсдан ташқари баскетбол ва стритбол тўгарак машғулотлари жараёнида жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 11-февралдаги № 02-16/1409-сон маълумотномаси). Натижада юқори синф ўқувчиларида “куч сифати” 12,3% га, “турган жойида баландликка сакраш” кўрсаткичлари 11,2% га ошган; 
юқори синф ўқувчилари билан олиб бориладиган машғулотлар самарадорлигини оширишни таъминловчи ва жисмоний тайёргарлик жараёнини шакллантирувчи баскетбол ва стритбол элементларини (2х2, 3х3 стритбол ўйини, стритбол кўприги, сигналга қараб дрибблинг, чекланган ҳаракат ўйини, лабиринтдан тўп билан чиқиш ўйини) ҳар бир машғулотга тизимли қўллаш таклиф ва тавсиялар умумий ўрта таълим мактабларининг юқори синф ўқувчиларига дарсдан ташқари баскетбол ва стритбол тўгарак машғулот жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 11-февралдаги № 02-16/1409-сон маълумотномаси). Натижада “куч сифати” 12,7% га, “турган жойида баландликка сакраш” кўрсаткичлари 11,5% га ошган;
юқори синф ўқувчиларида тезкор (реакция ва ҳаракат тезлиги), чаққон (йўналишни тез ўзгартириш), куч (машқларни қаршилик билан бажариш), чидамлилик (самарали тикланиш ва узоқ давомли ўйин учун), эгилувчанлик (тўпни олиб юриш ва ҳимоявий ҳаракатларда) каби жисмоний сифатларнинг ривожлантиришга йўналтирилган оёқлар ва гавда ёрдамидаги алдамчи ҳаракатлар каби статик ва динамик ҳолатдаги чалғитувчи восита-усулларни машғулотлар жараёнига киритиш бўйича таклиф ва тавсиялар умумий ўрта таълим мактабларининг юқори синф ўқувчиларига дарсдан ташқари баскетбол ва стритбол тўгарак машғулот жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 11-февралдаги № 02-16/1409-сон маълумотномаси). Натижада “куч сифати” 13,7% га, “турган жойида баландликка сакраш” кўрсаткичлари 12,5% га ошган;
Юқори синф ўқувчиларининг баскетбол ва стритбол машғулот жараёнида ҳаракат тайёргарлигини ривожлантиришга қаратилган комплекс модел таркибига спринт югуришлари (10–30 м), реакция тезлигини оширишга қаратилган машқлар (визуал ва аудиостимуллар асосида), ҳамда дриблинг, тўхташ ва бурилишлар каби динамик ҳаракатлар мажмуаси киритиш бўйича тавсиялар умумий ўрта таълим мактаб юқори синф ўқувчиларининг тўгарак машғулот жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2025-йил 11-февралдаги № 02-16/1409-сон маълумотномаси). Натижада мактаб ўқувчиларининг “куч сифати” 12,7% га ва “жойида туриб баландликка сакраш ” кўрсаткичлари 11,5% га оширишга эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish