Ғайбуллаева Дилдора Файзулла қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларидаги атоқли от компонентли фразеологизмларнинг семантик-стилистик ва лингвостатистик хусусиятлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги (инглиз тили) (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Fil5050
Илмий раҳбар: Джусупов Маҳанбет, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.27.01. 
Расмий оппонентлар: Хайруллаев Хуршиджон Зайниевич, филология фанлари доктори, профессор; Маматов Абди Эшанкулович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади: инглиз ва ўзбек тилларида атоқли от компонентли фразеологизмларнинг семантик-стилистик ҳамда лингвостатистик хусусиятларини очиб бериш ва уларнинг ўхшаш ҳамда фарқли томонларини аниқлашдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фразеологизмларни тушунишдаги тор талқиннинг консептуал устунлиги семантик яхлитлик, барқарорлик, кўчма маъно, эквивалентлик ва миллий-маданий белгилар каби категориал хусусиятларининг фарқли-даврий коннотациялари ва стилистик тавсифларини аниқлаш орқали далилланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги атоқли от компонентли “ҳаракат-турғунлик”, “инсон-жамият”, “ҳақиқат-ёлғон” оппозицион семантик жуфтликлар замонавий маданий кодлар (стереотип, миллий характер, ижтимоий рол) билан интеграциялашган семантик-стилистик мезонлар асосида исботланган;
фразеонимларнинг маданий, тарихий ва ассоциатив қўлланилишини аниқлашга йўналтирилган фразеономастик таҳлил асосида инглиз ва ўзбек тилларида фразеосемантик гуруҳлаш мезонлари ҳамда коннотатив-эмоционал юкламанинг дифференциал хусусиятлари аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги атоқли от компонентли фразеологизмларнинг чоғиштирма статистик тавсифига оид тарихий-маданий ва диний-ижтимоий воқеланишларга кўра типологик тафовутлари этимологик ҳамда семантик-структур мезонлар асосида аниқ рақамли формулалар ва жадваллар орқали исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида атоқли от компонентли фразеологизмларнинг семантик-стилистик ҳамда лингвостатистик хусусиятларини очиб бериш бўйича олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
фразеологизмларни тушунишдаги тор талқиннинг консептуал устунлиги семантик яхлитлик, барқарорлик, кўчма маъно, эквивалентлик ва миллий-маданий белгилар каби категориал хусусиятларининг фарқли-даврий коннотациялари ва стилистик тавсифларини аниқлаш орқали далилланганлигига доир илмий натижаларидан “Ўзбекистон талабаси” журнали саҳифаларида, жумладан, журналнинг таълимга оид тайёрланган 2024-йил 3-сонидаги “Унлоcкинг тҳе wорлд оф Энглиш Аccенц: а гуиде фор лангуаге леарнерс”, 4-сонидаги “Wҳй wе неед глобал лангуаГЭС?”, 5-сонидаги “Вақт “жиловланган” кун” ва “Эришувчанлик иммунитети” каби мақолаларда бадиийлик ҳамда образлиликни таъминлаш мақсадида фойдаланилган (“Ўзбекистон талабаси” журналининг 2024-йил 20-сентябрдаги № 01/32-сонли маълумотномаси). Натижада талаба-ёшларнинг матнда фразеологизмларни қўллашнинг аҳамияти ҳамда матн лингвистикаси ва стилистикасига оид билим, малака ва кўникмалари ошганлиги баробарида журнал саҳифаларида эълон қилинган мавзуга доир материаллар инглиз тилини ўқитиш сифатига ижобий таъсир кўрсатган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги атоқли от компонентли “ҳаракат-турғунлик”, “инсон-жамият”, “ҳақиқат-ёлғон” оппозицион семантик жуфтликлар замонавий маданий кодлар (стереотип, миллий характер, ижтимоий рол) билан интеграциялашган семантик-стилистик мезонлар асосида исботланганлиги ҳамда фразеонимларнинг маданий, тарихий ва ассоциатив қўлланилишини аниқлашга йўналтирилган фразеономастик таҳлил асосида инглиз ва ўзбек тилларида фразеосемантик гуруҳлаш мезонлари ҳамда коннотатив-эмоционал юкламанинг дифференциал хусусиятлари аниқланганлигига оид натижалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ПФ-201912258 – “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” (2021-2024) мавзусидаги амалий лойиҳада кенг фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 17-сентябрдаги № 04/1-2499-сонли маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек адабиётида таҳлилга тортилган манбалардан тўпланган атоқли от компонентли фразеологизмлар лойиҳанинг умумий базасини бойитишга хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги атоқли от компонентли фразеологизмларнинг чоғиштирма статистик тавсифига оид тарихий-маданий ва диний-ижтимоий воқеланишларга кўра типологик тафовутлари этимологик ҳамда семантик-структур мезонлар асосида аниқ рақамли формулалар ва жадваллар орқали исботланганлигига оид натижалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг  ИЛ-52 тур-21091433 Ўзбек реалияларига оид мақолалар базаси платформасини яратиш (Википедия электрон энциклопедияси мезонлари асосида) (2022-2023) инновацион тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 17-сентябрдаги № 04/1-2500-сонли маълумотномаси). Натижада ўзбек тилида тўпланган келиб чиқиш манбаси халқ ҳаёти билан боғлиқ этимологияга эга, хусусан, ўзбек реалиялари асосида шаклланган атоқли от компонентли фразеологизмлар лойиҳа материалларининг такомиллашишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish