Туракулова Умидахон Анваровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тоҳир Малик асарларидаги ўхшатишларнинг лингвомаданий тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 2024\3 В2024.2.PhD/Fil4539.
Илмий раҳбар: Ганиева Шодия Азизовна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.76.04.
Расмий оппонентлар: Жамолдинова Дилнозахон Мирхожиддиновна, филология фанлари доктори, профессор; Усманов Фархад Фахриддинович, филология фанлари доктори (DSc), доцент. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тоҳир Малик қиссаларида қўлланган ўхшатишларни лингвомаданий жиҳатдан тадқиқ қилишдан иборат.    
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий онг, миллий-ментал ва бадиий тафаккур қирраларининг лисоний онг, лисоний тафаккур орқали воқеланиш хусусиятлари ва уларнинг миллат лингвистик консептлари орқали амалга ошиши йўллари, омиллари ҳамда сабаблари борлиқдаги нарса-буюм, предмет ва рамз-тимсолларга нисбатан баҳолаши масалалари оʻхшатиш эталонли бирликлари воситасидаги ҳосилалар эканлиги очиб берилган;
Тоҳир Малик бадиий лисоний тафаккури маҳсуллари ҳамда халқимизнинг миллий-ментал тил бирликларининг кўникмавий ҳосилаларига айланган оʻхшатишлар орқали халқнинг оʻзига хос тафаккур тарзи, дунё ҳақидаги тушунча ва қарашлари, тасаввурлари, олам манзарасининг тил воситалари орқали юзага чиқиши, нутқий жонли ва бадиий ҳолатда акс этиши ўзбек тили лингвистик қонуниятлари асосида далилланган;
ёзувчи қиссаларида қўлланган “бола” ўхшатиш эталонларининг,  “Шайтанат” қиссасидаги қўрқув, безовта, ҳолат семали ўхшатишлар ҳамда “хотиндай”, “муштдай” каби ўхшатишларнинг лисоний белги-хусусиятлари, нутқий воқеликда англатган консепсиявий қўлланиш усуллари, фикр ифодалашдаги коммуникатив-лингвистик вазифаси, эмоционал таъсир кўлами, мазмун қамровидаги позициявий ўрни ҳамда миллий лингвомаданий миқдор ва сифат белгилари, уларнинг бадиий ва сўзлашув нутқидаги воқеланиши илмий ҳамда амалий жиҳатдан исботланган;
Тоҳир Малик бадииятида қўллаган индивидуал ўхшатишларнинг конгнитив тизими ва узуаллиги ҳамда ўзбек миллий тили эталонига айланган турғун ва эркин ўхшатишлар, улардаги миллий-маданий стереотипларнинг ифодаланишидаги прагматик, бадиий, ҳиссий бўёқдорлик даражалари миллий-тарихий ва замонавий жиҳатдан лингвомаданий тамойиллар орқали аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тоҳир Малик қиссаларида қўлланган оʻхшатишларни лингвомаданий хусусиятларини тадқиқ этиш орқали олинган илмий натижалар асосида:
Тоҳир Малик қиссаларида қўлланган “бола” ўхшатиш эталонларининг,  “Шайтанат” қиссасидаги қўрқув, безовта, ҳолат семали ўхшатишлар ҳамда“хотиндай”, “муштдай” каби ўхшатиш воситаси бўлган тил бирликларининг миллий онг, миллий-ментал ва бадиий тафаккур қирраларининг лисоний онг, лисоний тафаккур орқали воқеланиш хусусиятлари ва уларнинг миллат лингвистик консептлари орқали амалга ошиши йўллари, омиллари ҳамда сабаблари борлиқдаги нарса-буюм, предмет ва рамз-тимсолларга нисбатан баҳолаши масалалари оʻхшатиш эталонли бирликлари воситасидаги ҳосилалар эканлиги очиб берилган ўринлардан, таклиф, тавсиялар ва хулосалардан Давлат илмий техник дастурлари доирасидаги 2021-2023-йилларда бажарилган “ПФ-201912258. Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 8-февралдаги 04/1-495-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек адабиётидаги ўхшатишга асосланган матнларнинг лингвокултурологик хусусиятига доир изоҳлар ҳамда талқинлар мукаммаллашган;
Тоҳир Малик бадиий лисоний тафаккури маҳсуллари ҳамда халқимизнинг миллий-ментал тил бирликларининг кўникмавий ҳосилаларига айланган оʻхшатишлар орқали халқнинг оʻзига хос тафаккур тарзи, дунё ҳақидаги тушунча ва қарашлари, тасаввурлари, олам манзарасининг тил воситалари орқали юзага чиқиши, нутқий жонли ва бадиий ҳолатда акс этиши лингвистик қонуният асослари орқали далиллаш орқали олинган хулосаларидан Давлат илмий техник дастурлари доирасидаги 2022-2023-йилларга мўлжалланган ИЛ-52 тур-21091433 “Оʻзбек реалияларига оид мақолалар базаси платформасини яратиш (Википедия электрон энциклопедияси мезонлари асосида)” бўйича амалий лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 8-февралдаги 04/1-494-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек реалияларига оид янги назарий қарашлар билан бойитилган;
ёзувчи қиссаларида қўлланган “бола” ўхшатиш эталонларининг,  “Шайтанат” қиссасидаги қўрқув, безовта, ҳолат семали ўхшатишлар ҳамда “хотиндай”, “муштдай” каби ўхшатишларнинг лисоний белги-хусусиятлари, нутқий воқеликда англатган консепсиявий қўлланиш усуллари, фикр ифодалашдаги коммуникатив-лингвистик вазифаси, эмоционал таъсир кўлами, мазмун қамровидаги позициявий ўрни ҳамда миллий лингвомаданий миқдор ва сифат белгилари, уларнинг бадиий ва сўзлашув нутқидаги воқеланиши илмий ҳамда амалий жиҳатдан исботланган ҳамда Тоҳир Малик бадииятида қўллаган индивидуал ўхшатишларнинг конгнитив тизими ва узуаллиги ҳамда ўзбек миллий тили эталонига айланган турғун ва эркин ўхшатишлар, улардаги миллий-маданий стереотипларнинг ифодаланишидаги прагматик, бадиий, ҳиссий бўёқдорлик даражалари миллий-тарихий ва замонавий жиҳатдан лингвомаданий тамойиллар орқали аниқланган натижари ва материалларидан 2024-2025-йилларда Ўзбекистон телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт” ва “Миллат ва маънавият” номли кўрсатув эшиттиришларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил 7-мартдаги 26-36-958-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув ва эшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни чуқурлашган, илмий даллилларга бой бўлиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish